← Назад
Решение #2833286 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2501/4103-сонли иқтисодий иш
2025 йил 16 декабрь
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья У.Латипов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Умидуллаев котиблигида, даъвогар “Ххх” АЖнинг жавобгар
«Ххх» фермер хўжалигидан
11 184 963 сўм асосий қарздорлик ва 2 351 006 сўм
пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар иштирокисиз
Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида мухокамасида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Ххх”АЖнинг Косон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар «Ххх» фермер хўжалигидан 11 184 963 сўм
қарздорликни ва 2 351 006 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида даъвогар ва жавобгар
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили иштирок
этмади ва ариза юзасидан фикр билдирмади.
Суд мажлиси муҳокамасига қадар, даъвогар вакили судга ариза билан мурожаат
этиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2-қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин
эканлиги боис ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг
128, 129, 170-моддаларига асосан тарафлар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд, иш ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, ва ишни кўриш билан боғлик суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, “Ххх” акциядорлик
жамиятига қарашли Муборак туман электр таъминоти корхонаси билан «Ххх»
фермер хўжалиги ўртасида электр энергия таъминоти бўйича шартнома тузилган
бўлиб, ушбу шартнома шартларига мувофиқ “Ххх” АЖ томонидан туташтирилган
тармоқ орқали “Истеъмолчи”га электр энергиясини етказиб бериш, “Истеъмолчи”
жавобгар эса қабул қилинган электр энергияси учун тўловни ўз вақтида амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра, Истеъмолчига
энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин
энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш
асосида амалга оширилади. Бунда, ҳисоб-китобни 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш
асосида амалга ошириш хоҳишини билдирган истеъмолчилар ҳисоб-китоб амалга
ошириладиган даврни кўрсатиб ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун
олдин билдирги тартибида мурожаат қилганлари тақдирда 50 фоиз олдиндан ҳақ
тўлаш асосида етказиб берилишига йўл қўйилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳамда
50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаётганн истеъмолчилар томонида ойнинг охиригача якуний
ҳисоб-китоб амалга оширилмаган холларда мазкур истеъмолчига нисбатан электр
тармоқларидан қисман узишгача бўлган чоралар кўрилиши белгиланган.
“Ххх” АЖ томонидан туташтирилган тармоқ орқали “Истеъмолчи”га электр
энергияси етказиб берилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари
бажарилган.
Бироқ, “Истеъмолчи”га туташтирилган тармоқ орқали электр энергияси етказиб
берилган бўлсада, жавобгар томонидан электр энергияси учун тўлов вақтида
тўланмаганлиги натижасида муддати ўтган қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан юборилган истеъмол қилинган электр энергияси учун
қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон
Республикасининг
Фуқаролик
кодекси
234-моддасида,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодекси 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 468-моддасига асосан,
энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш
мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шаҳобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия
таъминоти шартномасидан келиб чиққан.
Шунингдек, даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотномага
асосан жавобгар томонидан бугунги кунда қарздорлиги 11 184 963 сўм асосий
қарзни ташкил қилишини кўрсатилган. Шунга кўра жавобгардандан даъвогар
фойдасига 11 184 963 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 2 351 006 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар шартномага кўра, электр таъминоти шартномаси бўйича тарафлар
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгар бўлиши
назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511сонли Қарорининг 2-бандига кўра, барча юридик шахслар - электр энергияси
истеъмолчилари истеъмол қилинган электр энергияси учун қонунчиликда
белгиланган тартибда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳар ойда қисман
ҳисоб-китоб қилишлари шартлиги; ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой
тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун
учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ
электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун
эса - 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши белгилаб қўйилган.
Шунинг учун, суд даъвогарнинг жавобгардан 2 351 006 сўм пеня ундириш
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 326-моддасида агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятини қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йилдаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 4-бандида
Фуқаролик Кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шунга асосан, жавобгарнинг моддий-ахволини инобатга олиб, даъвогарнинг
жавобгардан 2 351 006 сўм пеня ундириш тўғрисидаги талабини қисман, яъни
705 301,8 сўмга қаноатлантиришни қолган қисмларини қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак деб белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
асосан ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Ххх» фермер хўжалигидан даъвогар “Ххх” АЖ фойдасига 11 184
963 сўм қарздорлик, 705 301,8 сўм пеня, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати;
Жавобгар «Ххх» фермер хўжалигидан Республика бюджетига
412 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Чироқчи
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
4-1804-2501/4103-сонли иқтисодий иш
У.Латипов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(ҳулоса қисми)
2025 йил 16 декабрь
Қарши шаҳри
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья У.Латипов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Умидуллаев котиблигида, даъвогар “Ххх” АЖнинг жавобгар
«Ххх» фермер хўжалигидан
11 184 963 сўм асосий қарздорлик ва 2 351 006 сўм
пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар иштирокисиз
Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида мухокамасида
кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118,
128, 129, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Ххх» фермер хўжалигидан даъвогар “Ххх” АЖ фойдасига 11 184
963 сўм қарздорлик, 705 301,8 сўм пеня, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати;
Жавобгар «Ххх» фермер хўжалигидан Республика бюджетига
412 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Чироқчи
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
У.Латипов
СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ
2025 йил 16 декабрь
Қарши шаҳри
4-1804-2501/4103-сонли иш
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья У.Латипов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Умидуллаев котиблигида, даъвогар “Ххх” АЖнинг жавобгар
«Ххх» фермер хўжалигидан
11 184 963 сўм асосий қарздорлик ва 2 351 006 сўм
пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар иштирокисиз
Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида мухокамасида
кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрилишини эълон қилди.
Раислик қилувчи иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчилари мажлисга
келган - келмаганлигини, уларнинг ваколатларини, мажлисига келмаган шахслар
тегишли равишда хабардор қилинган – қилинмаганлигини ҳамда уларнинг
келмаганлиги сабаблари тўғрисида қандай маълумотлар борлигини текширди.
Суд мажлиси котиби, бугунги суд мажлисида бугунги суд мажлисининг
ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида даъвогар ва жавобгар вакилига қонунда
белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили иштирок
этмаганлиги даъвогар вакили ишни иштирокисиз кўришни сўраганлиги ҳақида
раислик қилувчига ахборот берди.
Раислик қилувчи иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, иш юритиш
тугаганлигини билдириб мазкур иш юзасидан суд ҳужжатини қабул қилиш учун
маслаҳатхонада қолди.
Бироздан кейин раислик қилувчи маслаҳатхонадан чиқиб, ишда иштирок
этаётган тараф вакилларига мазкур иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорининг
хулоса қисмини ўқиб эшиттирди ҳамда иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчилари суд мажлиси баённомаси билан танишиб чиқишга ва у имзоланган
кундан эътиборан беш кун ичида баённома юзасидан баённомада йўл қўйилган
хатоликларни ёки ундаги маълумотларнинг тўлиқ эмаслигини кўрсатган ҳолда ёзма
фикр-мулоҳазалар беришга ҳақли эканлигини тушунтирди ва суд мажлисини ёпиқ
деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 201, 202-моддалари талаблари асосида тузилди.
Раислик қилувчи
У.Латипов
Суд мажлиси котиби
А.Умидуллаев