← Назад
Решение #2833300 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 931 символов
******-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
**** тумани
2025 йил 16 декабрь
**** туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида, судья
ёрдамчиси ****нинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили **** (2025
йил 10 январдаги 07-04/042-сонли ишончнома) иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси **** вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АЖ
**** манфаатида жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор **** ҳисобидан
1 115 000 000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзи, 103 990 000 сўм
муддати
ўтган
фоиз
қарздорлик,
жами
1 218 990 000 сўм қарздорликни ундириш сўралган даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни **** туманлараро иқтисодий судининг
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси **** вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар АЖ ****нинг манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар якка
тартибдаги тадбиркор **** (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
даъвогар фойдасига 1 115 000 000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзи,
103 990 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик, жами 1 218 990 000 сўм
қарздорликни ундириб беришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси **** вилояти ҳудудий
бошқармаси, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз
қилмайдиган
учинчи
шахс
сифатида
жалб
этилган
**** АЖ вакиллари суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси **** вилояти ҳудудий бошқармаси
ишни ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Иш ҳужжатларида уларнинг суднинг суд муҳокамаси вақти ва жойи
ҳақидаги ажримини олганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумотномаси
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
1
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра “иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни жавобгар, палата, ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб этилган **** АЖ вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида,
даъво аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарздорлиги мавжудлиги, ажратилган кредит бўйича тўловларни амалга
оширмай келаётганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат
қилганлигини, шундан сўнг ҳам жавобгар қарздорлиги бўйича тўлов амалга
оширмаганлигини маълум қилиб, маълумотнома тақдим қилди ҳамда даъво
талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд, тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларига
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси биринчи
қисмида фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун
шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини
ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш
эркинлигини кафолатлаши қайд этилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва иккинчи тарафдан
жавобгар ўртасида 2025 йил 7 майда 537Y000409-сонли кредит шартномаси
(матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1.2.-бандига
кўра, даъвогар 1 115 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари ажратишни ўз
зиммасига олади ва қарз олувчи олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Қарз олувчи кредитдан
фойдаланган учун кредиторга йиллик 18% миқдоридаги фоизни тўлайди.
Банк шартномага асосан 1 115 000 000 сўм кредитни жавобгарга
ажратган.
2
Шартноманинг мазумунига кўра, банк жавобгарга мазкур шартномада
кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит)
бериш мажбуриятини, жавобгар эса ўз навбатида олинган пул маблағларини
белгиланган шартлар асосида мақсадли ишлатиш, муддатда қайтариш ва пул
маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит
шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан
келиб чиққан.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.4.-банди, 3.1.3.,
4.2.17-бандларида қарз олувчи томонидан мазкур кредит шартномасида
белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда
кредитор қарздорни кредитлашдан тўхтатиш ва фоизлар ҳамда кредит бўйича
асосий қарзни муддатидан олдин ундириш ҳуқуқига эгалиги тарафлар
томонидан келишилган.
Даъвогарнинг кредит шартномаси бўйича кредит қарздорлигини
қайтариш, акс ҳолда қарзлар суд тартибида ундирилиши ҳақида юборган
огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар жавобгардан кредит қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, судга даъво
аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан
қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаган.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи хар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган холатларни исботлаши керак.
Жавобгар томонидан даъвони рад этувчи далиллар, эътирозлар суд
томонидан сўралганига қарамасдан тақдим этилмади.
Шу сабабли суд даъвонинг 1 115 000 000 сўм муддати келмаган асосий
кредит қарзи, 103 990 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик, жами
1 218 990 000 сўм қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
3
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни, Республика бюджети (Суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармаси)га жавобгардан 24 379 800 сўм
давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 326, 333, 384, 744-моддалари, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 107, 118, 128, 170,
176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор **** ҳисобидан даъвогар АЖ ****
фойдасига
1 115 000 000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзи, 103 990 000 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлик, жами 1 218 990 000 сўм қарздорлик ва
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор **** ҳисобидан Республика
бюджети (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га
24 379 800 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали **** вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) бериши ёки ушбу муддатда апелляция шикояти
(протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест)
бериши мумкин.
Судья
****
4