← Назад
Решение #2833308 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 110 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2002-2501/4394-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Бухоро шаҳри
2025 йил 16 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар *** акциядорлик
жамиятининг жавобгар *** масъулияти чекланган жамиятидан қарздорлик
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни
тарафлар вакиллари иштирокисиз суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар *** акциядорлик жамияти (матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** масъулияти чекланган
жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 13.883.773 сўм асосий қарзни
ундиришни сўраган.
Тарафлар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакиллари иштирокини
таъминламади, иш ҳужжатларида суд мажлисидан хабардорлигини тасдиқловчи
почта хабарномалари мавжуд.
Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни
уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра иш юритишни
тугатишни лозим топди.
Аниқланишича,
Бухоро
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-2001-2505/71-сонли иш юзасидан қабул қилинган 2025 йил 28 январдаги ҳал
қилув қарори билан жавобгар банкрот деб топилган ва тугатиш ишлари олиб
борилиб, 2025 йил 5 ноябрь куни давлат рўйхатидан чиқарилган. Мазкур ҳолат
Бухоро туман Давлат хизматлари марказининг хати билан тасдиқланади.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, ишда тараф
ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Шу сабабли суд иш юритишни тугатишни, иш юзасидан тўланган
41.200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, “Давлат
божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддасининг
13-бандига кўра, агар ишда иштирок этаётган юридик шахс тугатилган бўлса,
давлат божи қайтарилиши белгиланганлиги, бироқ тўланмаганлиги сабабли иш
юзасидан давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 110, 118, 131-133, 170 ҳамда
195-моддаларни қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Мазкур иш юзасидан иш юритиш тугатилсин.
2
Ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
И.Юлдашев