Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/4077 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья NABIYEV MAJID SADULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID e72184cb-6c97-43ef-a44d-5cb0d1ad6abf Claim ID PDF Hash 2f7399f9fd603a6b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/4077-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 16 декабрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев, судья ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котиблигида, АТ “Халқ банки” вакили Ш.Зарипов (ишончнома асосида) иштирокида, АТ “Халқ банки” манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг “Rusl n Sult n h m ni” фермер хўжалигидан 162 041 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 20 500 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, жами 182 541 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: АТ “Халқ банки” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, “Rusl n Sult n h m ni” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 162 041 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 20 500 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, жами 182 541 000 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кредит қарздорлиги юзасидан маълумотнома тақдим қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади ҳамда иш юзасидан фикрнома тақдим қилмади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 23 февралда 06-F/ lqb nk- 27878/24-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2024 йил пахта хомашёсини етиштириш мақсадида 14 ой муддатга 10 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 167 544 000 сўм миқдорда кредит ажратиш, жавобгар эса шартнома ва унга илова қилинган жалвалга мувофиқ кредитни белгиланган муддатда қайтариш мажбуриятини олган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2025 йил 19 майда кредит шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 01-сонли келишув тузилган. Унга кўра, кредит асосий қарздорлиги ва барча ундирилмаган фоиз қарздорлиги сўндириш 2025 йил 1 сентябрга қадар узайтирилган. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаларига мувофиқ, жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни белгиланган тўлов графигига асосан тўлаб бериши назарда тутилган. Даъвогар жавобгарга кредит маблағини ажратиб берган бўлса-да, жавобгар мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Жумладан, 2025 йил 10 ноябрь ҳолатида жавобгарнинг банк олдидаги муддати ўтган кредит қарздорлиги 162 041 000 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 20 500 000 сўмни ташкил этган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, муддати ўтган кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотномага кўра, суд мажлиси куни ҳолатида жавобгарнинг кредит қарздорлиги 162 041 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 24 200 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами 186 241 000 сўмни ташкил этади. Шу сабабли суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Rusl n Sult n h m ni” фермер хўжалигидан: - даъвогар АТ “Халқ банки” фойдасига 162 041 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 20 500 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 3 650 820 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин. Судья М.Набиев