← Назад
Решение #2833314 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| онуннинг | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуни | 242 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 138 | — | law |
Текст решения
16 416 символов
4-1902-2502/8547-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 16 декабрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаров
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи вакили ** (26.02.2025 йилдаги 07-04/277-сонли ишончнома, 04.12.2023
йилдаги 05643-ШТ-сонли буйруқ ва фуқаролик паспорти асосида) ҳамда
муваққат бошқарувчи *** (суд бошқарувчилик аттестати ва фуқаролик
паспорти асосида)ларнинг иштирокида, қарздор вакили иштирокисиз, аризачи
***нинг қарздор “***” оилавий корхонаси (стир: XXX)ни тўловга қобилиятсиз
деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик
ишни Шеробод туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи *** (келгусида матнда “Аризачи” ёки “Банк” деб аталади) судга
ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “***” оилавий корхонаси (стир: XXX)
(келгусида матнда “Қарздор” ёки “Жавобгар” деб аталади)ни тўловга
қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Cуднинг 10.11.2025 йилдаги ажрими билан қарздорга нисбатан кузатув
тартиб-таомили
жорий
қилиниб,
муваққат
бошқарувчи
сифатида
***тайинланган.
Қарздор “***” оилавий корхонаси 2022 йил 7 март куни юридик шахс
сифатида 1108303-рақам билан давлат рўйхатидан ўтган. Қарздорнинг
таъсисчилари
50 фоиз, BB 25 фоиз ва CC 25 фоиз раҳбари эса DD
ҳисобланади.
Аризада, *** ҳамда қарздор “***” оилавий корхонаси ўртасида
тузилган 2024 йил 10 майдаги №967Y000074-сонли кредит шартномасига
асосан қарздорга 84 (саксон тўрт) ой муддатга асосий қарз тўловлари бўйича 24
(йигирма тўрт) ой имтиёзли давр асосида йиллик 18 (ўн саккиз) фоиз устама
ҳақи тўлаш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг Президентининг ПҚ306-сонли қапрори ижроси юзасидан мебел жихозлари ва маиший техника
асбоб-ускуналари сотиб олиш мақсадида 100 000 000 (бир юз миллион) сўм
миқдорида кредит маблағлари ажратилгани, кредит маблағлари ўз вақтида
тўланмаганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси банк манфаатида Шеробод туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда қарздор ҳисобидан 70 000 000 сўм
асосий кредит қарздорлиги, 5 176 000 сўм кредит фоиз тўлови ҳамда 984 000
сўм пеняни ундиришни сўрагани, Шеробод туманлараро иқтисодий судининг
04.12.2024 йилдаги 4-1902-2401/8849-сонли ҳал қилув қарори билан даъво
аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, “***” оилавий корхонаси ҳисобидан ***
фойдасига 70 000 000 кредит асосий қарзи, кредитнинг фоиз қарздорлигидан
5 176 000 сўм ва 984 000 пеня ҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта
харажатини ундириш, шунингдек “***” оилавий корхонасидан Ўзбекистон
Республикаси бюджети 1 523 200 сўм давлат божини ундириш белгилангани
ҳамда суднинг ҳал қилув қарори 06.01.2025 йилда қонуний кучга кирганлиги ва
шу асосда ижро варақаси берилганлиги, суднинг мазкур ижро варақаси
мажбурий ижро бюроси (келгусида матнда “МИБ” деб аталади) Ангор туман
бўлимига ижро қилиш учун топширилганлиги ҳамда МИБ Ангор туман
бўлимининг 05.02.2025 йилдаги қарори билан ижро ҳужжати бўйича
19022500297901-сонли ижро иши қўзғатилганлиги, бироқ МИБ Ангор туман
бўлими томонидан ижро ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида
қарздорнинг мол-мулклари аниқланмаганлиги ва қарздорликни ундириш имкони
бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг 40-моддаси
3-бандига асосан ижро иши 2025 йил 2 сентябрдаги қарорига асосан
тамомланганлиги, мавжуд қарздорлик ҳозирги кунга қадар, яъни уч ойдан ортиқ
вақтдан бўён қарздор томонидан суд қарори ижроси таъминланмасдан, мавжуд
қарздорлик тўланмаганлиги, қарздор фаолиятида тўловга қобилиятсизлик
аломатлари мавжудлиги важи билан қарздор “***” оилавий корхонасини
тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ўз тушунтиришида,
аризани қўллаб-қувватлаб, қарздор “***” оилавий корхонаси томонидан
мавжуд қарздорлик ҳозирги кунга қадар тўлаб берилмаганлигини маълум
қилиб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни ва қарздорни тўловга қобилиятсиз деб
топишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчиси *** ўз
тушунтиришида, аризани қўллаб-қувватлаб, кузатув тартиб-таомили давомида
қарздор “***” оилавий корхонасининг молиявий аҳволи таҳлил қилингани,
таҳлил натижасида 2025 йил 12 декабрь кунида кредиторлар йиғилиши
ўтказганлигини ҳамда бу ҳақда 01-сонли кредиторлар йиғилиши баённомаси
расмийлаштирилгани, ўтказилган кредиторлар йиғилишида қарздорнинг
аризачи ***дан жами 75 594,8 минг сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқлангани,
шунингдек бошқа кредиторлар аниқланмагани, қарздорнинг номида ҳеч қандай
мол-мулклари мавжуд эмаслиги аниқланганлигини билдириб, қарздорнинг
кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга қодир эмаслигини,
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг
55-моддасига асосан қарздорда доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари
мавжудлигини билдириб, бу ҳақдаги ўзининг ҳисоботини ва хулосасини тақдим
этиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда суд ажрими
орқали хабардор қилинган қарздор вакили иштирок этмаганлиги сабабли, суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан ишни унинг
иштироксиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб қуйидаги асосларга кўра, аризани тўлиқ
қаноатлантиришни ва қарздорни умумий тартиб-таомил асосида тўловга
қобилиятсиз деб топишни ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни
бошлашни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри
амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши
лозим деб тушунтириш берилган.
Иш ҳужжатлари ҳамда суд муҳокамасидан маълум бўлишича, қарздор
“
S C R G‘ N” оилавий корхонаси (стир: XXX) 2022 йил
7 март куни 1108303-сон билан давлат рўйхатига олинган. “***” оилавий
корхонасининг таъсисчилари
50 фоиз, BB 25 фоиз ва CC 25 фоиз раҳбари
эса DD ҳисобланади. Қарздорнинг юридик манзили Сурхондарё вилояти **
тумани, ** маҳалласи, Х.Ат-Термизий кўчаси, 8-уй кўрсатилган.
*** ҳамда қарздор “***” оилавий корхонаси ўртасида тузилган 2024 йил
10 майдаги №967Y000074-сонли кредит шартномасига асосан қарздорга 84
(саксон тўрт) ой муддатга асосий қарз тўловлари бўйича 24 (йигирма тўрт) ой
имтиёзли давр асосида йиллик 18 (ўн саккиз) фоиз устама ҳақи тўлаш шарти
билан Ўзбекистон Республикасининг Президентининг ПҚ-306-сонли қапрори
ижроси юзасидан мебел жихозлари ва маиший техника асбоб-ускуналари сотиб
олиш мақсадида 100 000 000 (бир юз миллион) сўм миқдорида кредит
маблағлари ажратилган.
Кредит маблағлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси банк
манфаатида Шеробод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, унда қарздор ҳисобидан 70 000 000 сўм асосий кредит
қарздорлиги, 5 176 000 сўм кредит фоиз тўлови ҳамда 984 000 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 04.12.2024 йилдаги
4-1902-2401/8849-сонли ҳал қилув қарори билан даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилиб, “***” оилавий корхонаси ҳисобидан *** фойдасига 70 000
000 кредит асосий қарзи, кредитнинг фоиз қарздорлигидан 5 176 000 сўм ва 984
000 пеня ҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини ундириш,
шунингдек “***” оилавий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси бюджети
1 523 200 сўм давлат божини ундириш белгиланган.
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 04.12.2024 йилдаги ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирганидан сўнг 06.01.2024 йилда ижро варақаси
берилган. Аризачи томонидан ижро варақа ижросини таъминлаш мақсадида
МИБ Ангор туман бўлимига топширилган. Мазкур ижро варақа бўйича МИБ
Ангор туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб,
ижро ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида қарздорнинг мол-мулклари
аниқланмаганлиги ва қарздорликни ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли
Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг 40-моддаси 3-бандига
асосан ижро иши 2025 йил 2 сентябрдаги қарорига асосан тамомланган.
Қарздорнинг аризачи олдидаги жами 76 160 000 сўм қарздорлигини
ҳозирги кунга қадар ундиришнинг имкони бўлмаганлиги важи билан аризачи
*** судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “***” оилавий корхонасини
тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Аризачи ***нинг аризаси Шеробод туманлараро иқтисодий суди
томонидан 2025 йил 10 ноябрдаги ажрими билан иш юритувга олиниб,
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилиб, кузатув
тайинланган ва муваққат бошқарувчиси этиб ***тайиинланган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуннинг 5-моддасига асосан, агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги тўловга қобилиятсизлик
аломатлари деб эътироф этилади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб
топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан
икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Тугатиш
бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган
қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар
хабарномани олган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш
бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этиши мумкин.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб суд, тарафлар ўртасида тузилган
кредит шартномаси ҳамда ижро варақаси асосида жами 73 160 000 сўм
қарздорлиги мавжудлиги ва қарздор томонидан мазкур қарздорлик уч ойдан
ортиқ вақтдан бўён тўланмасдан келинаётганлиги, бу билан қарздор пул
мажбурияти бўйича кредитор талабларини қаноатлантиришга ва мажбурий
тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини тўловга
қобилиятсизлик аломатлари деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни, қарздор
“***” оилавий корхонасини умумий тартибда банкрот деб топишни ва унга
нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14 августдаги 224-сон Қарорига илова “Сохта банкротлик, банкротликни
яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш
Қоидалари”нинг 3-бандида, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан
бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни
яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича
ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шартлиги, 38-бандида,
сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш
аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш
кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура
органларига тақдим этилиши, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки
қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги
хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига,
иқтисодий судга тақдим этилиши белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд аризачи вакили ҳамда муваққат бошқарувчисининг
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қарздорда
тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, аризани
қаноатлантиришни, кузатув бошқарувчиси ***нинг кузатув бошқарувчисига
ойлик иш ҳақини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 (ўн) барабари
этиб белгилашни, қарздор “***” оилавий корхонасини умумий тартиб-таомил
асосида тўловга қобилиятсиз деб топишни ва унга нисбатан тугатишга доир иш
юритишни бошлашни, ***ни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган аризачи
томонидан олдиндан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатини қарздор “***” оилавий корхонасидан аризачи ҳисобига ундиришни
лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд
ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар,
мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
15,55,138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 27,118,127,128,170,176-179,210-моддаларини қўллаб ва “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуннинг
5,242-моддаларига асосланиб суд,
қ а р о р қ и л д и:
Аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Қарздор “***” оилавий корхонаси (стир: XXX) умумий тартиб-таомил
асосида тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва унга нисбатан тугатишга доир иш
юритиш бошлансин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун *** тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлансин.
*** кузатув бошқарувчиси сифатида фаолияти учун меҳнатга ҳақ
тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 (ўн) барабари этиб белгилансин.
Тугатиш бошқарувчиси *** зиммасига - қарздорни тугатишга доир иш
юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон бериш, қарздорда сохта
банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш чораларини кўриш
ва хулоса тайёрлаш, имзолаш, судга тақдим қилиш; имзолангандан кейин ўн иш
кунидан кечикмай банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига,
иқтисодий судга ва прокуратура органларига; банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани
— кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим қилиш; ўн кунлик муддат
ичида расмий нашрларда қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир
иш юритиш бошланганлиги тўғрисидаги маълумотни чоп эттириш ва судга бу
ҳақида далилларни тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритишни “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ
равишда ташкил қилиш ва тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги
оралиқ ҳисоботини тақдим қилиш; тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги
тўғрисида ҳисоботни 2026 йил 16 декабрь кунига қадар тақдим этиш масъулияти
юклатилсин.
Қарздор “***” оилавий корхонаси ҳисобидан *** ҳисобига олдиндан
тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол
ижрога қаратилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров