← Назад
Решение #2833328 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 21 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| зР ФК | 468 | — | law | |
| зР ИПК | 66 | — | law | |
| зР ФК | 478 | — | law | |
| зР ФК | 474 | — | law | |
| зР ИПК | 72 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4976-сонли иш
E-mail: i.gallaorol@sud.uz
Тел: (+99855) 152 05 99
(ички рақам: 25164, 25165)
ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ғаллаорол тумани
2025 йил 16 декабрь
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражапов котиблигида, даъвогар “Hududiy
elektr tarmoqlari” АЖнинг жавобгар “DAVLAT” фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш
органи ҳисобидан 30 640 615 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ғаллаорол туман
прокуратураси прокурор ёрдамчиси Ф.Амиров, даъвогар вакили С.Жулбеков
(ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ (бундан кейин матнда – даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “DAVLAT”
фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи (бундан кейин матнда - жавобгар деб
юритилади)дан электр энергиясидан бўлган 30 640 615 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб
қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган прокурор даъво аризасидаги талаб
асосли эканлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш юзасидан
фикр билдирди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд, жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш
ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ИПК деб
юритилади)нинг 127, 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг ишнинг
мазмуни бўйича фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра, инсон ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда
давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур
етказмаслиги шарт.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
–ЎзР ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши, 236-моддасида эса, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар энергия таъминоти
шартномасидан келиб чиқган.
ЎзР ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади. Энергия таъминоти шартномасида қонун
ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 7 январда
электр энергия етказиб бериш тўғрисида 17925831-сонли шартнома тузилган
бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра корхона истеъмолчига уланган электр
тармоқлари орқали электр энергиясини етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол
қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга электр
энергияси етказиб берилиб, шартнома шартлари бажарилган.
Бироқ, жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги
натижасида 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида
30 640 615 сўм қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар томонидан мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборилган
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли туман
прокурори даъвогар манфаатида мазкур қарздорликни ундириш ҳақидаги
даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
ЎзР ФКнинг 478-моддасига мувофиқ, агар қонунчиликда, шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб
чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув
ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф
қоидалари қўлланади.
ЎзР ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши
белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан ҳамда даъвогар томонидан тақдим
этилган қарздорлик бўйича маълумотномасидан бугунги кунга қадар
жавобгарнинг 30 640 615 сўм қарздорлик бўйича тўловларни амалга
оширмаганлиги ўз тасдиғини топди.
ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Шу боис суд, даъвогарнинг жавобгардан 30 640 615 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвогарнинг ушбу
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонунига илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ҳисобланади.
ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 333, 468, 474,
478-моддалари, ЎзР ИПКнинг 66, 72, 118, 127, 128, 170, 176-180, 192-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖнинг даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “DAVLAT” фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи
ҳисобидан:
- Даъвогар “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ фойдасига 30 640 615 сўм асосий
қарз ва 41 200сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 612 813 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини
қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Ф.Музаффаров