← Назад
Решение #2833335 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 1001 | — | code_article | |
| онуни | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1807-2501/5100-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чироқчи тумани
2025 йил 16 декабрь
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар вакили
Ж.Нормуродов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Хххнинг,
жавобгар Ххх нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни суд биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Қашқадарё вилоят Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
бошқамаси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат этиб, жавобгар Ххх (бундан буён матнда – жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 23.948.520 сўм миқдорда пенсия пули, 237.460 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
келтирилган важларни такрорлаб, даъво талабидаги пул миқдори фуқаро
Шарипова Сарвиноз Фарход қизига нисбатан ҳисобланганлигини, жавобгарга
қарздорликни
тўлаб
бериш
ҳақидаги
талабномалари
оқибатсиз
қолдирилганлигини, бугунги кунда ҳам тўловлар амалга оширилмаганлигини
баён этиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво аризасида келтирилган
ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2025 йил 10 апрелда жавобгар
ташкилотда ишлаган Шарипова Сарвиноз Фарход қизи бахтсиз ҳодиса
натижасида вафот этган. Шундан сўнг 2025 йил 10 апрель куни пенсия
жамғармаси Кўкдала туман бўлими томонидан унинг турмуш ўртоғи Узоқов
Шерали Нематуллаевич номига фарзандлари учун боқувчисини йўқотганлик
пенсияси тайинланган.
Даъвогар томонидан фуқаро Шарипова Сарвиноз Фарход қизига
2025 йил 10 апрелдан 2025 йилнинг 1 декабргача бўлган давр учун
23.948.520 сўм пенсияси тўлаб берилган.
Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ҳам ўз исботини
топган. Даъвогарнинг жавобгарга тўлаб берилган пенсия маблағларини
регресс тартибда белгиланган ҳисоб рақамларга тўлаш тўғрисидаги
талабномалари жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Натижада низо келиб чиқиб, даъвогар тўлаб берилган пенсия пулларини
жавобгардан регресс тартибда ундириб беришни сўраб судга мурожаат
қилган.
Даъво талаблари асослидир.
1
Чунки,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
236-моддасига асосан, мажбуриятлар шартнома шартлари ва конунчилик
талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1001-моддасига кўра
бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт
воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган
шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса,
тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисида”ги қонуни 66-моддаси 2-қисмига асосан, Мулк
шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан
меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун
тайинланган пенсияларни тўлаш, шунингдек ходим ушбу қонуннинг 7моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунга қадар ушбу қонун 12моддасининг "б" - "ж" бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш
учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 23 декабр 357-сон қарорининг 4-бобига асосан, Аҳоли бандлигига
кўмаклашиш марказлари ҳар ойда пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг
15-санасигача Пенсия жамғармасига мазкур Низомнинг 15-бандида
кўрсатилган харажатларни қопловчи маблағларни ишсиз Қонуннинг
7-моддасида белгиланган пенсия ёшига етгунига қадар ўтказадилар.
Пенсионер ҳисобда турган жой бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар)
бўлимлари мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга
кетган маблағларни Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидан, улар
томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ
регресс даъво аризалари бўйича ундиришлари мумкин.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида асосий қарз тўловининг ҳар бир
кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликни
100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида 237.460 сўм миқдорида пеня
ундиришни ҳам сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2023 йил
14 декабрдаги 661-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат
пенсия таъминоти тўғрисида”ги Низомнинг 43-бандида, Ушбу Низомда
кўрсатилган
пенсия
жамғармасининг
пенсияларни
тўлашга
ажратилган харажатлари юридик шахслар томонидан ўз вақтида қопланмаган
тақдирда, қопланиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни
учун қарздорлик суммасининг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня
ҳисобланади ва ундирилади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий (Хўжалик) суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни
ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
2
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги,
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд ушбу ҳуқуқдан фойдаланиб, даъвогарнинг пеня
ундириш талабини муҳокама қилиб, жавобгарнинг мулкий аҳволини, бюджет
ташкилоти эканлигини инобатга олиб, пеня миқдорини 120.000 сўмга
камайтиришни, пеня суммасининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топди.
Ушбу кодекснинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи
қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган
давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 23.948.520 сўм асосий
қарз, 120.000 сўм пеня, 41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига
478.970 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит
ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати ундиришни, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176-179-моддаларига асосланиб,
қарор қилди:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Ххх хисобидан даъвогар Ххх фойдасига 23.948.520 сўм асосий
қарз, 120.000 сўм пеня, 41.200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 520.000 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига
103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
У.Латипов
3