← Назад
Решение #2833338 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 215 | — | law | |
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| онуннинг | 49 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 16 декабрь
4-1505-2502/10231-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси,
нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг
жавобгар — “ EHNATO OD SIFATLI G'ISHT” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Энергияни тежаш, ундан
оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги
Қонунининг 45 ва 49-моддаларига асосан 46 872 411,45 сўм молиявий санкция
қўллаш ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, аризачи вакили Ж.Рахимов (2025 йил 16 декабрь
кунидаги 18-2-15/3570-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Риштон туман
судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, “ EHNATO OD SIFATLI G'ISHT” масъулияти чекланган
жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан
46 872 411,45 сўм молиявий санкция қўллашни ва суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Аризачи вакили суд мажлисида ариза бўйича тушунтириш бериб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 220-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд
ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг
зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг
келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса,
ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди, қайд этилганларга кўра суд,
мазкур аризани жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд,
суд
мажлисида
иштирок
этган
аризачи
вакилининг
тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва
уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, аризани
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни
назорат қилиш инспекцияси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси
бошлиғининг 2025 йил 15 октябрь кунидаги 370-сонли буйруғига асосан,
бошқарма ходимлари томонидан жавобгар “ EHNATO OD SIFATLI G'ISHT”
масъулияти чекланган жамиятида ёқилғи-энергия ресурсларини беҳуда
сарфлаш, улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш
борасида давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текшириш
ўтказилган.
Ўтказилган текшириш натижасига кўра, жавобгар томонидан реактив
қувватни компенсация қилиш бўйича ишлар етарли даражада ташкил
этилмаганлиги оқибатида, 2024 йилнинг ноябрь ойидан 2025 йил сентябрь ойи
охирига қадар 93 744 822,9 сўм миқдорида электр энергияси исроф
қилинганлиги сабабли, аризачи томонидан жавобгарга нисбатан исроф бўлган
электр энергияси қийматининг эллик фоизи миқдорида 46 872 411,45 сўм
молиявий жарима қўллаш тўғрисида 2025 йил 15 октябрь куни 920-сонли
қарори қабул қилиниб, ихтиёрий тўлаш учун бир ой муддат берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан тўланиши лозим бўлган жарима ихтиёрий
муддатларда тўлаб берилмаган.
Натижада, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга
нисбатан 46 872 411,45 сўм молиявий санкция қўллаш ва унинг ҳисобидан
почта харажатини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ИПКнинг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат
этишга ҳақли.
ИПКнинг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур
бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади.
ИПКнинг 217-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чоралари қуйидагилардан
иборат:
фаолиятни тугатиш;
атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини
тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш;
фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда
вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий
хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш
кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш,
бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш,
шунингдек
юридик
шахснинг
ёки
фуқаронинг
содир
этилган
ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар
суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно;
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун
лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп
бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва
лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно.
Ўзбекистон Республикасининг
“Энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш ва энергия самарадорлиги ошириш тўғрисида”ги Қонунининг
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 45-моддасига кўра, реактив қувват
компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя
этмаслик — асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф
бўлган электр энергияси миқдори қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима
солишга сабаб бўлади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан электр
ёритгичлардан қонунчиликда белгиланган нормалардан ортиқча, ишлаб
чиқариш зарурияти бўлмаган ҳолда фойдаланиш, шунингдек ҳудудларни
куннинг ёруғ даври давомида мақсадсиз ёритиш — нормадан ортиқча ёки
куннинг ёруғ даврида фойдаланилган электр энергияси қийматининг эллик
фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Қонуннинг 49-моддасига кўра, энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш
ва
энергия
самарадорлигини
ошириш
соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади,
бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини
тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар
мустасно.
Молиявий санкциялар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва
энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назоратини амалга
ошириш доирасида ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида қўлланилади.
Бунда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг
ваколатли шахслари томонидан назорат тадбирларини ўтказиш давомида
аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февраль
кунидаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган
ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги
121-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан
фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи
субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 1-бандига
кўра, ушбу Низом ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир
этилган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган
хўжалик юритувчи субъектларга (юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс
ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний
шахслар) нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси сифатида молиявий санкциялар
қўллаш тартибини белгилайди.
Низомнинг 17—бандига кўра, молиявий санкциялар энергияни тежаш,
ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги
давлат назоратини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган назорат
тадбирлари асосида қўлланилади. Бунда ваколатли органнинг ваколатли
шахслари томонидан назорат тадбирларини ўтказиш давомида аниқланган
ҳуқуқбузарлик тўғрисида 3 нусхада далолатнома тузилади.
Низомнинг 28—бандига кўра, ваколатли органнинг қарори асосида
қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу Низомнинг
32-бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда,
молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилади.
Бунда ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга
белгиланган тартибда ўн иш куни ичида киритади. Суднинг жаримани ундириш
тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори қонунчиликда белгиланган тартибда
амалга оширилади.
Қайд этилганларга кўра, аризачининг жавобгарга нисбатан 46 872 411,45
сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ҳақидаги талаби асосли деб
ҳисоблайди ва ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
9-моддаси биринчи қисми ўн тўққизинчи бандига асосан аризачи ва жавобгар —
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўлашдан озод этилган. Шу сабабли суд, мазкур иш бўйича давлат божи
ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Баён этилганларга асосан суд, аризани қаноатлантиришни, жавобгар
ҳисобидан аризачи фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим
топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 220-222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ариза талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ EHNATO OD SIFATLI G'ISHT” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 46 872 411,45 сўм миқдорида молиявий жарима
қўлланилсин ва уни ундириш аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан
фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси зиммасига юклатилсин.
Жавобгар “ EHNATO OD SIFATLI G'ISHT” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни
назорат қилиш инспекцияси фойдасига 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, почта харажатини ундириш
қисми бўйича ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн
кунлик муддат ичида тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
беришга (протест келтиришга) ҳақлидир.
Раислиқ қилувчи, судья
Ш.Мирзаматов