← Назад
Решение #2833340 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9237-сонли иқтисодий иш
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Бухоро шаҳри
2025 йил 16 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматова раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгар
***дан регресс тартибда асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, жавобгар вакили А.Кенжаев,
Ш.Султонов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда жавобгар деб
юритилади)дан 63.321.431,4 сўм асосий қарз ва 111.260,6 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Жавобгар вакили даъво аризасига нисбатан эътирозлар билдириб,
бугунги кунда жамиятга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
қўзғатилганлигини инобатга олишни сўради.
Даъвогар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни даъвогарнинг
иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд
иш
ҳужжатларини
ўрганиб
жавобгар
вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Суд муҳокамасида аниқланишича, Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 4-20-2507/32-сонли иш юзасидан 2025 йил 14
ноябрдаги ажрими билан кредитор “Ludwig r iff r h h-und ti fb u GMBH &
J KG” (Германия Федератив Республикаси ) корхонасининг аризасига асосан
жавобгар (қарздор) “Бухоро сув таъминот” акциядорлик жамиятига нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилган ва кузатув тартибтаомили жорий қилинган. Суд бошқарувчиси этиб Ходжаев Файзулло
Камолович тайинланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни 12-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини
кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади.
Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан
кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш
мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Бинобарин, мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан
тақдим этилган мулкий талаблар қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш
доирасида кўрилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 107-моддасининг 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан
банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим
этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши
лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Давлат
божи тўғрисидаги Қонуннинг 9-модда 5-бандида Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг
ҳудудий бўлинмалари “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қоунига мувофиқ пенсияларни
тўлашга кетган маблағларни ташкилотдан ундириб олиш бўйича даъволар, шу
жумладан регресс даъволар юзасидан давлат божидан озод қилинган.
Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан
41.200 сўм почта харажатлари олдиндан тўланганлиги инобатга олиниб,
даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 107-моддасининг 9-банди, 118 ва 195-моддаларини
қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
А.Раҳматова
2