← Назад
Решение #2833343 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14720-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2025 йил 16 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров раислигида,
Х.Хасановнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлар вакиллари иштирокисиз,
даъвогар “VODIY G Z BLOK” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“S D F G Z VTO INVEST” масъулияти чекланган жамиятидан 14 580 000 сўм
асосий қарз, 1 458 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш материалларига қараганда, “VODIY G Z BLOK” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) ва “S D F G Z VTO
INVEST” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2025 йил 21 январь куни 9-сонли шартнома имзоланган
бўлиб, ушбу шартномага асосан жавобгар даъвогарга “E t n” газбетон блоклари
ва поддон маҳсулотини етказиб бериш, даъвогар эса келишилган тўловларни
амалга ошириши лозим бўлган.
Шартноманинг 1-бандига кўра шартнома суммаси 7 593 645 000 сўмни
ташкил этиши, 2.1-бандига кўра харидор сотувчига етказиб бериладиган маҳсулот
учун олдиндан 100% тўловни амалга ошириши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича даъвогар “VODIY G Z BLOK”
масъулияти чекланган жамияти томонидан жавобгар “S D F G Z
VTO
INVEST” масъулияти чекланган жамиятига тарафлар ўртасида 2025 йил 21 январь
куни имзоланган 9-сонли шартнома шартларига риоя этган ҳолда газбетон
блоклари ва поддон маҳсулоти етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан
маҳсулотлар учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмасдан, 14 580 000 сўм
қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар “VODIY G Z BLOK” масъулияти чекланган жамияти судга даъво
ариза билан мурожаат этиб жавобгар “S D F G Z VTO INVEST” масъулияти
чекланган жамиятидан 14 580 000 сўм асосий қарз ва 1 458 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Тарафлар тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада суд мажлисида
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – Иқтисодий процессуал кодекси) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Даъвогар судга ариза бериб, унда ишни унинг иштирокисиз кўришни
сўраган.
Бундай ҳолатда суд ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси 3-қисмига кўра
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 419-моддаси 1 ва 2-қисмларида “Агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди
шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти
келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни
тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган
бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида
ҳақ тўлаши лозим” деб белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича вужудга келган қарздорлик
иш ҳужжатларидаги шартнома ва ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини
топади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан асосий қарздорликни ундириш
даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Даъвогар судга ариза бериб, унда даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўраган.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан, шартноманинг 3.3-бандига асосан
1 458 000 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Пеня ҳисоб-китоби даъво
аризасида кўрсатиб ўтилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.3-бандига кўра харидор
тўловни кечиктириб юборса, кечиктирилган ҳар бир кун учун шартнома
суммасининг 0,1 % миқдорида, лекин шартнома суммасининг 10%дан ошмаган
миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра ФКнинг 326моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли.
Фуқаролик кодексининг 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб
белгиланган.
Бу ҳолатда суд тарафларнинг ўз мажбуриятларини қай даражада
бажарганликларини, даъвогар томонидан ўз вақтида судга мурожаат этмаганлиги,
бу эса пеня миқдорини ошишига олиб келганлигини инобатга олиб пеняни
1 000 000 сўмгача камайтиришни лозим топади.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Юқоридагиларга асосан суд даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар
“VODIY G Z BLOK” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар
“S D F G Z VTO INVEST” масъулияти чекланган жамиятидан 14 580 000 сўм
асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм
ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236,388, 389
-моддаларини, ИПКнинг 118, 129,170,176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даьво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “VODIY G Z BLOK” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
жавобгар “S D F G Z VTO INVEST” масъулияти чекланган жамиятидан
14 580 000 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд
орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти (протест) ёки олти ой муддат ичида кассация шикояти
келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
А.Акбаров