← Назад
Решение #2833349 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 191 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
А Ж Р И М
(ёзувдаги хатони тўғрилаш ҳақида)
Фарғона шаҳар
2025 йил 22 декабрь
4-1501-2503/21898-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов,
Даъвогар АААААФарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар
«ААААА»
масъулияти
чекланган
жамиятидан
1 169 911 497 сўм асосий қарз, 299 998 972 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
иқтисодий иш материалларини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
АААААФарғона вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, «ААААА» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 169 911
497 сўм асосий қарз, 299 998 972 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг
даъво талаби қисман каноатлантирилиб, даъвогар АААААФарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси фойдасига жавобгар «ААААА» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан
1
169
911
497
сўм
асосий
қарз,
150 000 000 сўм пеня ва тўланган 29 398 209,38 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта
харажати ундирилган.
Иш ҳужжатларига кўра, ҳал қилув қарори хулоса қисмидаги давлат божи
суммаси “9 398 209,38 сўм” - деб кўрсатилиб, хатога йўл қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 191-моддаси
1-қисмида “Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд йўл қўйилган хатоларни, ҳарфий
хатоларни ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни ёзувнинг мазмунини ўзгартирмаган
ҳолда, ишда иштирок этувчи шахснинг, давлат ижрочисининг, суднинг ҳал қилув
қарорининг ижроси зиммасига юклатилган бошқа органларнинг аризасига кўра ёки
ўз ташаббуси бўйича тузатишга ҳақлидир” деб белгиланган.
Юқорида баён қилинганларга кўра суд, ажримда йўл қўйилган ёзувдаги
техник хатони тўғрилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 191, 195 – моддаларини қўллаб
АЖРИМ
ҚИЛАДИ :
Суднинг 2025 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарори хулоса қисмида йўл
қўйилган ёзувдаги техник хато тўғрилансин.
Суднинг 2025 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарори хулоса қисмидаги давлат
божи суммаси “9 398 209,38 сўм” деган ёзув “29 398 209,38 сўм”- деб
ўзгартирилсин ва ўқилсин.
Судья:
Х.Жамолиддинов