Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2501/8414 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d68030a4-6ce1-488b-9f8a-7b0846c9ccd1 Claim ID PDF Hash 2a49307ecb67ac8d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
мазкур кодекснинг 705-моддаси мазкур кодекс 705 code_article
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш Судья:**** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар **** қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 13 236 899 сўм асосий қарз, 2 647 380 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (2025 йил 12 декабрдаги 402-1823/1-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: **** қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) хисобидан тарафлар ўртасида 2025 йил 19 февраль куни тузилган “лаборатория синов ишларини бажариш тўғрисида”ги 30/LX-сонли шартнома юзасидан 13 236 899 сўм асосий қарз, 2 647 380 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида келтирган важларини такрорлаб, судга даъво ариза киритилгандан сўнг ҳам тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгардан вакил суд мажлисига келмади. Суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда Ўзбекистон Республикаси ИПК)нинг 170-моддасига асосан, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (ижрочи) ва жавобгар (буюртмачи) ўртасида 2025 йил 19 февраль куни “Лаборатория синов ишларини бажариш тўғрисида” 30/LX-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1-1.2-бандларига асосан даъвогар **** МФЙда кўп қаватли турар жой биноси қурилиш объектида қурилиш материалларини лаборатория синовлари хизматини кўрсатиши, жавобгар эса ишларни қабул қилиш ва тегишли тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятларини олганлар. Шартноманинг умумий қиймати ҚҚС билан 15 040 574 сўм этиб белгиланган. 2 Шартнома 3.2-бандига кўра ишларни бажаришдан олдин буюртмачи олдиндан 30 фоиз тўловларни олдиндан тўлаши, қолган 70 фоиз тўловларни амалга оширганидан сўнг объект хулосаси тақдим этилиши назарда тутилган. Шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини бажариб, 2025 йил 29 июндаги 1-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 2 738 668,80 сўмлик, 2025 йил 10 сентябрдаги 2-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 2 282 224 сўмлик, 2025 йил 22 сентябрдаги 3-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 8 216 006,40 сўмлик, жами 13 236 899 сўмлик хизматларни кўрсатган. Аммо жавобгар томонидан мажбурият лозим даражада бажарилмасдан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар амалга оширилмагани ҳолда, 2025 йил 29 июнь куни ҳолатига даъвогар олдида 13 236 899 сўм асосий қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар ушбу қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақида жавобгарга 2025 йил 29 октябрь куни талабнома юборган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган. Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар жавобгардан 13 236 899 сўм қарздорликни ундириш ҳақида 2025 йил 21 ноябрь куни иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда низо тарафлар ўртасидаги хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан. ФК 703-моддасига асосан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, мазкур кодекснинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён этилган. Суд даъво талабининг 13 236 899 сўм асосий қарз ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар жавобгар томонидан амалга оширилмаган. Булар иш хужжатларидаги шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, синов баённомалари талабнома, даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади. Даъвогарнинг судга тақдим этган маълумотномасига кўра, судга даъво аризаси топширилганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги аниқланди. Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан 2 647 380 сўм миқдорида пеня ундириш талаби билдирилган. 3 ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмида қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланиши, 261-моддасида неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлиши, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланиши назарда тутилган. Шартноманинг 5.2-бандига асосан буюртмачи бажарилган ишлар учун тўловларни ўз муддатида амалга оширмаган тақдирда ижрочига қарздорлик суммасини ва тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган пеня ҳисоб-китоб жадвалига кўра 13 236 899 сўм қарздорлик 2025 йил 29 июндан 2025 йил 18 ноябрь кунига қадар 140 кунга кечикканлиги сабабли (13 236 899*0,4=52947,6*140=)7 412 664 сўм пеня ҳисобланган. Даъвогар даъво аризасида тўлов кечиктирилган кунлар учун кечиктирилган тўлов суммасининг 20 фоизи, яъни 2 647 380 сўм миқдорида пеня ундириш талабини билдирган. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади. Суд юқоридагиларга асосан даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талабини, талабдан четга чиқмаган ҳолда асосли деб ҳисоблайди, чунки жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз муддати бажарилмаган ҳамда пеня миқдори тўғри ҳисобланган. Булар иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида “Шартномада пеня ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт” деб тушунтириш берилган. 4 Ушбу ҳолатда суд, мажбуриятнинг бузилиши оқибатларига номутаносиблигини ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 2 647 380 сўм пеня миқдорини 1 000 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий тусдаги даъво талабларидан даъво суммасининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 13 236 899 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини рад қилишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 118, 127, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти хисобидан **** қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси фойдасига 13 236 899 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати, жами 14 690 099 сўм ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қанотлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ойлик муддат ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****