Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/9248 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2132d839-ded3-4d54-b0a9-36191fbfaf12 Claim ID PDF Hash 24b61d315cb3fbc2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ер кодексининг 87-моддаси Ер кодекси 87 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9248-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳар ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 16 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматова раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгар ***дан фондига етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили Д.Холов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Б.Мирзоев иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ***дан 1.500.000.000 сўм ўрмон фондига етказилган зарарни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан 1.500.000.000 сўм ўрмон фондига етказилган зарарни тўлиқ тўланганлигини билдириб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари 1.500.000.000 сўм ўрмон фондига етказилган зарарни тўлиқ қопланганлигини билдириб, даъво аризани рад қилишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Бухоро вилоят ҳокимининг 2024 йил 12 августдаги 374-2-0-Q/2024-сонли қарори билан Жондор давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан жами 10.000 гектар, шундан 19095 контурдан 725 гектар, 19088 контурдан 2243 гектар, 19087 контурдан қисман 2000 гектар, 19081 контурдан қисман 2189 гектар, 19081 контурдан 1532 гектар, 19079 контурдан 1311 гектар ер майдони белгиланган тартибда туман ҳокимлигининг заҳирасига олинган. Жондор туман ҳокимлигининг 2024 йилнинг 9 августдаги 01/1660-сонли хатида даъвогар балансидаги 10000 гектар ерни захирага олишда ўсимлик дунёсига етказилган 2.500.000.000 сўм зарарни ерни олувчи томондан тўлиқ қоплаб берилиши тўғрисида кафолат хати берилган. 2024 йил 10 сентябрдаги туман ҳокимлиги 01/1851-сонли хати билан “Ўздавлойиҳа Давлат илмий –лойиҳалаш институти “Бухвилерлойиҳа” Бухоро вилоят бўлинмасига Еаукцион” онлайн савдо платформасида савдога чиқаришда мажбурият сифатида даъвогарга етказилган зарар яъни 2.500.000.000 сўмни тўлаб бериш ғолиб зиммасига юклатилган. “Электрон–онлайн аукционларни ташкил этиш“ акциядорлик жамиятининг 2024 йил 4 октябрдаги № YU-12124668 сонли электрон аукцион натижалари тўғрисидаги баённомасига асосан жавобгар ушбу мажбуриятни бажарувчи этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Ер Кодекси (матнда Ер Кодекси деб юритилади) 86-моддаси биринчи қисмида Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарнинг ўрни (шу жумладан бой берилган фойда) ерлар олиб қўйилган, қайта сотиб олинган ёки вақтинча эгаллаб турилганда тўла ҳажмда қопланиши кераклиги белгиланган. Ер кодексининг 87-моддасига кўра, Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини, шу жумладан жисмоний шахслар эгалигидаги ва фойдаланишидаги қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиш, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ҳуқуқлари чекланиши ёки корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятининг таъсири оқибатида ерларнинг сифати ёмонлашуви туфайли қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни ушбу Кодекснинг 86моддасида назарда тутилган зарарлар ўрнини қоплашдан ташқари қопланади. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари қуйидагилар томонидан қопланади: қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилаётган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари ажратиб бериладиган юридик ва жисмоний шахслар; ерларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари оборотидан чиқариб ёки у қадар қийматга эга бўлмаган ерлар қаторига ўтказган ҳолда объектлари атрофига муҳофаза, санитария ва иҳота зоналари ўрнатиладиган юридик ва жисмоний шахслар; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва ўрмон фонди ерларида ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган қурилиш объектларини жойлаштирадиган (қурадиган) юридик ва жисмоний шахслар. Ер участкаси бўлинган ҳамда бир нечта юридик ва жисмоний шахсларга берилган (реализация қилинган) тақдирда, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни бўлинган ер участкаларининг майдонига мутаносиб равишда қопланади. Ер участкалари электрон онлайн-аукцион воситасида реализация қилинганда, шунингдек баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган бозор қиймати бўйича тўғридан-тўғри реализация қилинганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари миқдори алоҳида кўрсатилиши ва тўланиши керак. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қуйидаги ҳолларда қопланмайди: 2 ер участкалари дафн этиш жойларини ташкил қилиш учун, давлат таълим ва даволаш муассасалари, интернатлар, болалар уйлари қуриш учун олиб қўйилганда; ер участкалари сув хўжалигига мелиоратив объектлар ва гидротехник иншоотлар қурилиши учун ажратилганда; ер участкалари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш учун берилганда; ер участкалари мудофаа эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда; ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини жиҳозлаш эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда. Қолган барча ҳолларда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни тўлиқ қопланиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун харажатлар сметаларида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш учун маблағлар назарда тутилиши керак. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг қопланиши лозим бўлган ўрни миқдори ва уни аниқлаш тартиби қонунчилик билан белгиланади. Мазкур қонун талабига кўра, даъвогарнинг 10.000 гектар ер участкалари электрон онлайн-аукцион воситасида реализация қилинган ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари 2.500.000.000 сўм миқдори алоҳида кўрсатилган ҳамда 2024 йил 4 октябрдаги № YU-12124668 сонли электрон аукцион натижалари тўғрисидаги баённомага асосан жавобгар ушбу мажбуриятни бажарувчи этиб белгиланган. Жавобгар томонидан даъвогарга 2025 йил 8 январдаги 52-сонли тўлов топшириқномасига кўра 600.000.000 сўм, 2025 йил 7 март куни 127-сонли тўлов топшириқномасига кўра 400.000.000 сўм зарар миқдори қоплаб берилган. Аммо, 1.500.000.000 сўм зарар жавобгар томонидан тўланмасдан қолган. Даъвогарнинг жавобгардан тўловларни тўлаб бериш ҳақидаги огоҳлантириши, эътиборсиз қолдирилган. Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг 1.500.000.000 сўм етказилган зарарни ундириш ҳақидаги даъво талаби иш ҳужжатларидаги аукцион баённомаси, кафолат хати, огоҳлантириш хатлари ҳамда тарфлар вакилларининг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли даъвогарнинг даъво талаби асосли ҳисобланади. Бироқ, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан 1.500.000.000 сўмлик қарздорлик тўлаб берилган. Бу ҳақда даъвогар судга маълумотнома тақдим қилган. Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи, бешинчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 3 Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Суд, даъво талабининг жавобгар томонидан судга мурожаат қилган сўнг ихтиёрий қопланганлигини инобатга олиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини, республика бюджетига 30.000.000 сўм давлат божини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ***дан даъвогар *** фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ***дан республика бюджетига 30.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақа берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья А.Раҳматова 4