Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/7755 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 01e1f7d5-affd-4574-b0e0-254e9f4e2a2f Claim ID PDF Hash fb358029e457fa1a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
ИПКнинг 273-моддаси ИПКнинг 273 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/7755-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья *** Апелляция инстанциясида маърузачи судья *** ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ (Апелляция инстанциясида иш юритишни тугатиш тўғрисида) Қарши шаҳри 2025 йил 16 декабрь Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанцияси иқтисодий судлов ҳайъати судъя ***нинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар ***ва ***дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хўжаёровнинг котиблигида, Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “***” фермер хўжалиги томонидан берилган апелляция шикоятини даъвогар вакили Ш.Хайдаров (ишончнома асосида) ва жавобгар раҳбари О.Хушнаевлар иштирокида, вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” фермер хўжалиги (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 40.911.338 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган. Ҳал қилув қароридан норози бўлиб, “***” фермер хўжалиги апелляция шикояти билан мурожаат этиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Жавобгар судга 2025 йил 16 декабрда ариза билан мурожаат қилиб, апелляция шикоятидан воз кечишини маълум қилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар билан келишув битими тузишини, шу сабабли шикоятдан воз кечиш тўғрисида аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарнинг апелляция шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришлари тинглаб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг апелляция шикоятидан воз кечишни қабул қилишни ва апелляция инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақидаги ариза билан судлов ҳайъатига мурожаат қилиб, апелляция шикоятидан воз кечишини маълум қилиб, апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПКнинг) 275-моддаси биринчи қисмига асосан апелляция шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. ИПКнинг 157-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича шикоятдан воз кечишни рад қилишга асослар йўқ. Яъни, апелляция шикоятдан воз кечиш, қонун ҳужжатларига хилоф эмас, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди, ҳал қилув қарорига нисбатан протест берилмаган ҳамда бошқа шахслар томонидан шикоят қилинмаган. ИПКнинг 273-моддаси 1-қисмининг 4-бандига асосан апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган ва воз кечиш апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинган бўлса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатади. Юкоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қабул қилиб, апелляция шикояти юзасидан иш юритишни тугатишни ва апелляция инстанциясида ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи ва почта харажати тўланганлигини инобатга олиб, жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 195, 157, 259, 281-моддасини қўллаб, судлов хайъати а ж р и м қ и л д и: “***” фермер хўжалигининг апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризаси қабул қилинсин ва апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилсин. Апелляция инстанцияси учун тўланган давлат божи ва почта ҳаражати жавобгар зиммасига қолдирилсин. Ажрим қабул қилинган кундан бошлаб қонуний кучга кирган. Ажрим юзасидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи *** Судьялар Д.Рахимов ***