Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/4080 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья NABIYEV MAJID SADULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый S li v limj n F zliddin vi h
Source ID 203feaf3-6c38-4d8d-8de5-e5883df3e542 Claim ID PDF Hash 24c3e400b9b7bcbf... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/4080-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 16 декабрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Бухоро вилояти бошқармаси вакиллари Н.Носиров, З.Очилов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Бухоро вилояти бошқармасининг жавобгар “S li v limj n F zliddin vi h” масъулияти чекланган жамиятидан 13 606 637 сўм компенсация қарздорлиги ҳамда 3 986 744 сўм пеня, жами 17 593 381 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Бухоро вилояти бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “S li v limj n F zliddin vi h” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 13 606 637 сўм компенсация қарздорлиги ҳамда 3 986 744 сўм пеня, жами 17 593 381 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан компенсация юзасидан тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади ҳамда иш юзасидан фикрнома тақдим қилмади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги материалларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Мазкур ҳолатда мажбурият фуқаролик қонунчилигининг умумий негизларидан вужудга келган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича III-тоифага мансуб компенсация тўловчи субъект ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги (бундан буён матнда Низом деб юритилади) Низом 2-бобининг 3-бандига кўра, жавобгар фаолият кўрсатадиган йўналиш компенсация тўловчи обеъкт ҳисобланади. Низомнинг 22-бандига кўра, атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби I — IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилади. Агар ҳисобот электрон шаклда тузилса электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларининг электрон базасига киритилиши таъминланиши, қоғоз шаклида бўлса у икки нусхада тузилиб, ҳисоб-китобларни солиштириш ва келишиш учун компенсация тўловчи субъектлар жойлашган туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар - ҳар йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача тақдим этилади. Даъвогар томонидан топширилган маълумотга кўра 2024 йил бўйича жами 13 606 637 сўм компенсация тўловлари ҳисобланган. Бироқ, жавобгар томонидан компенсация тўловлари ўз вақтида тўланмаган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Шунга асосан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан компенсация тўлови учун 13 606 637 сўм ундиришни сўраган. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талаби ишдаги мавжуд ҳужжатлар, даъвогар вакилларининг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топганлиги боис, даъво талабининг ушбу қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан 3 986 744 сўм пеня ундириш ҳам сўралган. Низомнинг 30-бангига кўра, маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади. Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган. Мазкур ҳолатда суд, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, жавобгарнинг мажбуриятни бузиши билан даъвогар талаб қилган неустойка (пеня) миқдори мутаносиблигини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини ҳам тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “S li v limj n F zliddin vi h” масъулияти чекланган жамиятидан: - Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Бухоро вилояти бошқармаси фойдасига 13 606 637 сўм компенсация қарздорлиги, 3 986 744 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин. Судья М.Набиев