Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1302-2501/4982 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MUZAFFAROV FURQAT RAJAB O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот Ответчик / Подсудимый FIRDAVS NORMAMATOV
Source ID 4171d1d0-4d64-4e08-96cf-29db3a98a8c1 Claim ID PDF Hash 2d7c98cc4324282f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
зР ИПКнинг 2034-моддаси зР ИПК 2034 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 21 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
зР ФКнинг 468-моддаси зР ФК 468 law
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
зР ФКнинг 478-моддаси зР ФК 478 law
зР ФКнинг 474-моддаси зР ФК 474 law
зР ФКнинг 333-моддаси зР ФК 333 law
зР ИПКнинг 72-моддаси зР ИПК 72 law
зР ИПК ИПКнинг 118-моддаси зР ИПК ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4982-сонли иш E-mail: i.gallaorol@sud.uz Тел: (+99855) 152 05 99 (ички рақам: 25164, 25165) ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ғаллаорол тумани 2025 йил 16 декабрь Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров, даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг жавобгар “FIRDAVS NORMAMATOV” хусусий корхонасидан табиий газ истеъмолидан ҳосил бўлган 2 102 080 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Ҳудудгазтаъминот” АЖ (бундан кейин матнда – даъвогар деб юритилади) даъво ариза билан Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “FIRDAVS NORMAMATOV” хусусий корхонаси (бундан кейин матнда - жавобгар деб юритилади)дан табиий газ истеъмолидан ҳосил бўлган 2 102 080 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда –ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлса-да, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра, инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ЎзР ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Энергия таъминоти шартномасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам назарда тутилиши мумкин. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 24 майда табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида 13040004-сонли шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра Етказиб берувчи (даъвогар) газ тармоқлари орқали Истеъмолчи (жавобгар)га табиий газ етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган табиий газ учун белгиланган нарх бўйича ўз вақтида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага асосан, даъвогар томонидан жавобгарга табиий газ етказиб берилиб, шартнома шартлари бажарилган ҳамда етказиб берилган табиий газни жавобгар ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома, газ ҳисоблаш ускуналари ва унга оид абонент картаси орқали қабул қилиб олган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, яъни етказиб берилган табиий газ учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган. Натижада 2025 йил 1 декабрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 2 102 080 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар томонидан мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар мазкур қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ЎзР ФКнинг 478-моддасига мувофиқ, агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. ЎзР ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган. ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан ҳамда даъвогар томонидан тақдим этилган қарздорлик бўйича маълумотномасидан жавобгарнинг 2 102 080 сўм қарздорлик бўйича тўловлар тўлиқ амалга оширганлиги, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлик қолмаганлиги ўз тасдиғини топди. ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шу боис суд, даъвогарнинг жавобгардан 2 102 080 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, ушбу қарздолик жавобгар томонидан тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ҳисобланади. ЎзР ИПК ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 333, 703, 705моддалари, ЎзР ИПКнинг 118, 176-180, 186, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “FIRDAVS NORMAMATOV” хусусий корхонаси ҳисобидан: - даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Судья Ф.Р.Музаффаров