Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/21881 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9dbf451a-c9c0-436c-a2c8-3d73212ebf0f Claim ID PDF Hash 200a2162f67951f5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 16 декабрь 4-1501-2503/21881-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов, АААААААА даъвогар «АААААААА» акциядорлик жамиятининг жавобгар «АААААААА» фермер хўжалигидан 3 879 165,62 сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: АААААААА «АААААААА» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «АААААААА» фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3 879 165,62 сўмни ундиришни, ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган. Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим қилмади. Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «АААААААА» АЖ Фарғона вилоят филиали билан «АААААААА» фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 02 апрель кунги 317/2021-сонли “Банк ҳисобварағи тўғрисида” шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар банк жавобгар фермер хўжалигининг топшириғига асосан банк хизматларини кўрсатиши, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартномага 1-илова “Банк хизматлари учун таърифлар”нинг 4.3.2-бандида мижозга иш ҳақидан ташқари бошқа мақсадлар учун нақд пуллар ажратилганида мазкур сумманинг 1 фоизи миқдорида банк комиссияси тўланиши белгиланган. Банк томонидан жавобгарга 2023 йил пахта ҳосили терим пули учун 329 580 900 сўм нақд пул маблағи ажратилган бўлиб, ушбу сумманинг 1 фоизлик банк комиссияси 3 295 809 сўмни ташкил қилган. Ушбу тўловларнинг 17 140 сўм қисми тўланиб, 3 278 669 сўм қисми тўланмаган. Шунингдек, шартномага асосан мижознинг банкка ҳар ойлик 200 000 сўмдан абонент тўлови белгиланган бўлиб, жавобгарнинг 24.09.2025 йил ҳолатига 600 000 сўм абонент тўловларидан қарздорлиги бўлган. Бундан ташқари, шартномага 1-илова “Банк хизматлари учун таърифлар”нинг 2.4-бандига асосан мижозга хизмат кўрсатганлик учун 496,62 сўм қарздорлик вужудга келган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга кўрсатилган банк хизматлари учун жами 3 879 165,62 сўм тўловлар амалга оширилмаган, қарздорликни тўлаб бериш юзасидан талабнома юборилган бўлсада, даъвогарнинг жавобгарга ушбу қарздорликларни бартараф қилиш юзасидан йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 3 879 165,62 сўмни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 3 879 165,62 сўм ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан 3 879 165,62 сўм асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан ишни судда кўриш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божини Республика бюджетига ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 2035-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар ТИФ «АААААААА» акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар «АААААААА» фермер хўжалиги ҳисобидан 3 879 165,62 сўм асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар «АААААААА» фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кун муддат ичида апелляция шикояти берилиши мумкин. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов