← Назад
Решение #2833417 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| онун | 32 | 2 | law | |
| бандида ФК | 327 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2501/4113-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2025 йил 16 декабрь
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Умидуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“Ххх” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Ххх” фермер хўжалигига
нисбатан даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили С.Муқимов
(ишончнома асосида)лар иштирокида Қарши туманлараро иқтисодий суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “Ххх” акциядорлик жамияти манфаатида судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх” фермер хўжалигидан
155.346.000 сўм асосий қарз, 15.534.600 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
лизинг шартномалари тузилганлигини, мазкур мажбуриятдан келиб чиқиб,
жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб,
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда - ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига
асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, “Лизинг берувчи” ва “Ўтказувчи” Миришкор
техстил гроп кластер” МЧЖ ҳамда “Қабул қилувчи” “Ххх” фермер хўжалиги
ўртасида 2021 йил 9 июнда тузилган 21/05-5-248-сонли лизинг шартномасига
асосан техникалардан бир донаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар бошқа
шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисида 2025 йил 14 февралдаги шартнома
имзоланган бўлиб, шартнома шартига кўра даъвогар жавобгарга 1 (бир) дона
“Т6070 4WD” русумли хайдов троктори 2026 йил 18 августгача лизинга
бериши, жавобгар кўрсатилган муддатларда ва миқдорда лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олишган.
Шартномалар бўйича мажбуриятларини бажариб даъвогар 2025 йил
14 февралдаги “лизинг объектини қабул қилиб олиш-топшириш
далолатномаси билан 1 (бир) дона “Т6070 4WD” русумли хайдов троктори
жавобгарга топширилган бўлсада, жавобгар томонидан лизинг тўловларини
қайтариш графиги бўйича тўловлар ўз вақтида амалга оширилмасдан
155.346.000 сўм қарздорлик тўланмасдан келган.
Ушбу қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш
ҳақида судга мурожаат қилган.
Даъво талаблари асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо шартномавий
мажбуриятни бажармаганлик оқибатида келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 587-моддасида лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи
тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг
олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади,
лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш
мажбуриятини олади.
Шу боисдан суд асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 32-моддаси 2-қисмига асосан жавобгардан
15.534.600 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида"ги Қонун 32-моддасининг 2-қисмига асосан етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун
сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлайди кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди (Олий хўжалик) Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 5-бандида ФКнинг
327-моддасида назарда тутилган бошқа шахсларнинг пул маблағларини
ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни
тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз
олиш ёки жамғариш пул мажбуриятини бажармаганлик учун қўлланиладиган
мулкий жавобгарлик бўлиб ҳисобланиши кўрсатилган.
Ушбу Пленум Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Мазкур қонун ҳужжати талабига асосан суд ушбу ҳуқуқдан фойдаланиб,
даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, жавобгарнинг
келгусида иқтисодий ночор ҳолатга келиб қолиши мумкинлигини ҳисобга
олиб, пеня миқдорини 3.800.000 сўмга камайтиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси 6-қисмига кўра агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда
суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим деб белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 155.346.000 сўм асосий
қарз, 3.800.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати
ҳамда республика бюджетига 3.417.612 сўм давлат божи ундиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237, 587326-моддаси ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ххх” фермер хўжалигидан даъвогар “Ххх” акциядорлик
жамияти фойдасига 155.346.000 сўм асосий қарз, 3.800.000 сўм пеня, 41.200
сўм почта харажати;
Республика бюджетига 3.417.612 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
У.Латипов