← Назад
Решение #2833420 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 108 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21925-сонли иш
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2025 йил 16 декабрь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ва жавобгар
вакиллари иштирок этмаган ҳолда, ААААААнинг даъвогар «АААААА» фермер
хўжалиги манфаатида жавобгар «АААААА» масъулияти чекланган жамият
ҳисобидан 641 117 672 сўм асосий қарз ва 64 111 767,2 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро
иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
АААААА даъвогар «АААААА» фермер хўжалиги манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «АААААА» масъулияти чекланган
жамият ҳисобидан 641 117 672 сўм асосий қарз ва 64 111 767,2 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида аризачи, даъвогар ва жавобгардан вакиллар иштирок этмади.
Улар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисми 6-бандига кўра даъвогар
биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида
арз қилмаган бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради.
ИПК 108-моддаси биринчи қисмида “Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради” деб белгиланган.
Бундай ҳолда суд даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, даъвогар
АААААА Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига асосан
давлат божи тўлашдан озод бўлганлиги боис давлат божини ундирмасликни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ ҚИЛДИ :
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли.
Судья:
Х.Жамолиддинов