← Назад
Решение #2833424 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 33 | — | law | |
| онуни | 21 | — | law | |
| ИПК | 276 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
13 433 символов
****-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья ****
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья ****
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Термиз шаҳри
2025 йил 16 декабрь
Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ****
раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва ****дан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси **** котиблигида, Термиз туманлараро иқтисодий суди ахбороткоммуникация технологиялари ходими **** кўмагида, **** акциядорлик тижорат
банки вакили – **** (2025 йил 12 ноябрдаги 03-14/151-сонли ишончнома асосида),
**** акциядорлик жамияти вакили – **** (2025 йил 8 январдаги 36-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, **** акциядорлик тижорат банкини ****
акциядорлик жамиятидан ҳисобидан 12 000 000 сўм суғурта товонини ундириш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган 2025 йил
4 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан **** акциядорлик жамияти томонидан
берилган апелляция шикояти асосида ишни, Сурхондарё вилоят суди биносида,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
**** акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, **** акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 12 000 000 сўм суғурта
товонини ундиришни сўраган.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига
12 000 000 сўм суғурта товони ундирилган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Бунга асос қилиб, шикоятда иш судловга тегишлилик қоидалари бўйича Тошкент
туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиши лозим бўлса-да, суд ишни
судловга тегишлилик қоидаларига зид равишда кўриб чиққанлиги, тарафлар
Палата аъзолари бўлганлиги сабабли Палата томонидан низони судгача ҳал этиш
чоралари кўрилиши лозим бўлганлиги, бироқ ўзаро келишув чоралари
кўрилмаганлиги, шу сабабли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши, агар бундай
тартибни қўллаш имконияти бой берилган бўлса, иш юритиш тугатилиши лозим
бўлганлиги, мазкур процессуал ҳуқуқ нормаларига суд амал қилмаганлиги, даъво
аризаси уни имзолаш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги,
шу сабабли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши лозимлиги, бироқ суд бунга
эътибор қаратмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини
қўллаб-қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўради.
Даъвогар вакили апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларини тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни апелляция шикояти билан бирга ўрганиб, қуйидагиларга
кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса –
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 915-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига
мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта
мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир
бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг
фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида
суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий
манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули)
доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2020 йил 4 январда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан
“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурига кўра ажратилаётган кредитни қайтмаслик
хатаридан суғурталаш ҳақида”ги 19-К/369-сонли Бош шартнома тузилган.
Шунга асосан, банкнинг Бойсун филиали томонидан фуқаро **** (бундан
буён матнда фуқаро ёки қарздор деб юритилади)га 2020 йил 22 июндаги 264-сонли
кредит шартномасига асосан ажратилган 18 000 000 сўм миқдорида кредит
маблағининг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2020 йил 19 июнда тузилган
суғурта шартномасига асосан қарздорга ажратилган кредитни қайтмаслик
хатаридан суғурталаш бўйича муддати 2023 йил 9 июлгача ва умумий суғурта
суммаси 18 000 000 сўм бўлган суғурта полиси тақдим этган.
Мазкур ҳолатда, низо тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасидан
келиб чиққан.
Аниқланишича, қарздор кредит шартномаси шартларини лозим даражада
бажармаганлиги боис, банк олдида ажратилган кредит бўйича қарздорлик юзага
келган. Шу сабабли, банк ушбу қарздорликни ундириш бўйича судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман судининг 2021 йил 16 декабрдаги
ҳал қилув қарори билан қарздордан банк фойдасига 20 570 000 сўм кредит
қарздорлиги ундирилган ва ижро этиш учун МИБ Бойсун туман бўлимига
юборилган.
Қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки мавжуд
бўлмаганлиги сабабли, давлат ижрочисининг 2022 йил 26 октябрдаги қарорига
асосан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг
3-бандига мувофиқ ижро ишини юритиш тамомланиб, ижро ҳужжати ундирувчига
қайтарилган.
Суғурта шартномасининг 5.1-бандида, суғурта ҳодисаси бўлиб, қарздорнинг
қонунда белгиланган тартибда суғурта қилдирувчи олдидаги пуллик
мажбуриятларини бажаришга унинг меҳнат қобилиятини йўқотиши (I ва II гуруҳ
ногиронлиги) ёки ўлими, кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда
қарздор томонидан кредит қарздорлигини қайтара олмаслиги ва суд қарорига кўра
кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши оқибатида Суғурта
қилдирувчи /Наф олувчига зиён етказилишига сабаб бўлган воқеа ҳисобланилиши
кўрсатилган.
Шартноманинг 5.3-бандига мувофиқ, жавобгарга талаб билдирилгунига
қадар даъвогар қарздордан қарзни ундириш чораларини кўриши шарт ва фақат
қарздорнинг мажбуриятини бажариш учун мол-мулки етарли бўлмаганлиги давлат
ижрочисининг ижро ҳужжатини юқорида қайд этилган “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси талабига
мувофиқ ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади.
ФК 951-моддасининг биринчи қисмига асосан мулкий суғурта шартномаси
бўйича суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан
кейин бу ҳақда дарҳол суғурталовчини ёки унинг вакилини хабардор қилиши
шарт. Агар шартномада хабар қилиш муддати ва (ёки) усули назарда тутилган
бўлса, бу шартлашилган муддатда ва шартномада кўрсатилган усулда қилиниши
лозим. Агар наф олувчи ўзининг фойдасига тузилган шартнома бўйича суғурта
товонига бўлган ҳуқуқдан фойдаланиш ниятида бўлса, айни шундай мажбурият
наф олувчи зиммасида бўлади.
Даъвогар суғурта шартномасига мувофиқ суғурта ҳодисаси юз берганлиги
сабабли, суғурта товонини тўлаш ҳақида 2022 йил 30 ноябрдаги 00331/7-сонли
ариза билан жавобгарга мурожаат этган. Бироқ, жавобгар томонидан суғурта
товони тўлаб берилмаган.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъво талабини асосли деб ҳисоблаб,
даъвони қаноатлантириш ва жавобгардан даъвогар фойдасига 12 000 000 сўм
суғурта товони ундириш ҳақида асосли хулосага келган.
Шунингдек, биринчи инстанция суди даъво аризасида иккинчи жавобгар
сифатида жавобгарнинг Сурхондарё вилоят агентлиги (филиали) кўрсатилганлиги
сабабли, унга нисбатан иш юритишни тугатган.
Чунки, ФК 47-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмига асосан филиал
юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча
вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона
вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди.
ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий судга,
фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, суд иш
юритишни тугатади.
Шунга кўра, биринчи инстанция судининг иккинчи жавобгарга нисбатан иш
юритишни тугатиш ҳақида хулосаси ҳам асосли ҳисобланади.
Судлов ҳайъати, апелляция шикоятида келтирилган иш биринчи инстанция
суди томонидан судловга тегишлилик қоидалари бузилган ҳолда кўриб
чиқилганлиги ҳақидаги важга қўшилмайди.
Чунки, суғурта шартномалари жавобгарнинг Термиз шаҳрида жойлашган
Сурхондарё вилояти филиали (агентлиги) томонидан имзоланган ва даъво улар
фаолиятидан келиб чиққан.
ИПК 33-моддасининг иккинчи қисмига асосан юридик шахсларга нисбатан
уларнинг алоҳида бўлинмалари фаолиятидан келиб чиқадиган даъволар алоҳида
бўлинмалар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади.
Судлов ҳайъати, шикоятдаги шикоятдаги Палата томонидан низони судгача
ҳал этиш чоралари кўрилмаганлиги сабабли даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилиши, агар бундай тартибни қўллаш имконияти бой берилган бўлса, иш
юритиш тугатилиши лозим бўлганлиги ҳақидаги важга ҳам қўшилмайди.
Чунки, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига биноан, тарафлар ўртасидаги
низоларни судгача ҳал этишни амалга ошириш Палатанинг мажбурияти эмас,
балки ҳуқуқи ҳисобланади.
Бундан ташқари, даъво аризаси даъвогар манфаатида Палата томонидан
эмас, балки даъвогарнинг ўзи томонидан берилган.
Судлов ҳайъати, апелляция шикоятидаги даъво аризаси уни имзолаш
ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги, шу сабабли даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилиши лозимлиги ҳақидаги важга қўшилмайди.
Чунки, ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, даъво аризаси 2025 йил 15 июлда
имзоланган пайтда, 2025 йил 2 июндаги 03-14/86-сонли ишончномага асосан вакил
****нинг даъво аризасини имзолаш ваколати мавжуд бўлган.
Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг суд мажлисидаги даъво аризасига
асос қилиб тарафлар ўртасидаги 2020 йил 4 январдаги Бош суғурта шартномаси
олинганлиги, бироқ жавобгарнинг мажбурияти суғурта полисида кўрсатилган
2020 йил 19 июндаги суғурта шартномасидан келиб чиқққанлиги тўғрисидаги
важларига ҳам қўшилмайди.
Чунки, дастлаб даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 4 январдаги Бош
суғурта шартномаси тузилган бўлиб, шундан сўнг даъвогар, жавобгар ва қарздор
ўртасида 2020 йил 19 июндаги суғурта шартномаси тузилган ва суғурта полиси
берилган. Даъво аризасига асос қилиб Бош суғурта шартномаси кўрсатилган
бўлса-да, 2020 йил 19 июндаги суғурта шартномаси ҳам Бош шартномадан келиб
чиққан ҳолда тузилган ва иккала шартнома ҳам узвий боғлиқ ҳисобланади. Шунга
кўра, жавобгар вакилининг мазкур важи асоссиз ҳисобланади.
Баён қилинганлардан кўринадики, апелляция шикоятида билдирилган ҳамда
жавобгар вакилининг суд мажлисида билдирган важлари асоссиз бўлиб, биринчи
инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда,
даъво аризасини қаноатлантирган.
ИПК 276-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни апелляция
инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва
янги фактларни аниқлаши мумкин.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати шикоятни қаноатлантиришни
рад этишни, биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни апелляция
инстанциясида кўриш билан боғлиқ тўланган 206 000 сўм давлат божи ҳамда
41 200 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади. Жавобгар
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати
ундирилади.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 278, 280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л а д и:
**** акциядорлик жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
**** акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
103 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Раислик қилувчи
****
ҳайъат аъзолари
****
****