Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1302-2501/4981 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MUZAFFAROV FURQAT RAJAB O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение DIDOSA PAINT Ответчик / Подсудимый ISOQJON
Source ID 9cc54c42-9fda-4d5f-9aab-9cc979219453 Claim ID PDF Hash aacebdc13066921a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 21 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
зР ФК 236-моддаси зР ФК 236 law
зР ФКнинг 437-моддаси зР ФК 437 law
зР ИПКнинг 12-моддаси зР ИПК 12 law
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
зР ФК 449-моддаси зР ФК 449 law
зР ИПКнинг 72-моддаси зР ИПК 72 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
зР ФКнинг 333-моддаси зР ФК 333 law
зР ИПК 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4981-сонли иш E-mail: i.gallaorol@sud.uz Тел: (+99855) 152 05 99 (ички рақам: 25164, 25165) ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ғаллаорол тумани 2025 йил 16 декабрь Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражаповнинг котиблигида, даъвогар “DIDOSA PAINT” МЧЖ жавобгар “ISOQJON” МЧЖ ҳисобидан 12 712 000 сўм асосий қарз, 1 337 280 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили Т.Куртулмаз (раҳбар) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “DIDOSA PAINT” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ISOQJON” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 12 712 000 сўм асосий қарз, 1 337 280 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллаб қувватлаб, етказиб берилган маҳсулот учун жавобгар томонидан даъво талабидаги қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 12 712 000 сўм асосий қарз, 1 337 280 сўм пеня юзага келганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд, жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ИПК)нинг 127, 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра, инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ЎзР ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ЎзР ФК 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиқган. ЎзР ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 12 июлда умумий қиймати 90 216 000 сўмни ташкил этадиган 29-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унинг 1-бандига кўра, ижрочи (даъвогар) шартномада кўрсатилган “турли хил ассортиментга эга бўёқлар” (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади)ни етказиб бериши, мижоз (жавобгар) маҳсулотларни қабул қилиш ва улар учун шартномага мувофиқ ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга ҳисоб-фактураларга асосан жами 12 712 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган, бироқ шартнома бўйича тўловларни амалга ошириш борасидаги мажбуриятлари жавобгар томонидан бажарилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 12 712 000 сўмлик қарздорлик вужудга келган. Шунингдек, даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш талаби билан юборган талабномаси жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар жавобгардан 12 712 000 сўм асосий қарз, 1 337 280 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ЎзР ИПКнинг 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама қилишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ЎзР ФК 449-моддасининг биринчи ва учинчи қисмига асосан сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар жавобгарга 12 712 000 сўмлик маҳсулот етказиб берган ва тарафлар ўртасида 2023 йил сентябрда 88, 90, 91, 94-сонли хисоб-фактуралар тасдиқланган. Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар бўйича тўловлар амалга оширилмаган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 12 712 000 сўм асосий қарз вужудга келган. шбу қарздорлик бўйича жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Жавобгарнинг даъвогар олдида 12 712 000 сўм асосий қарзнинг мавжудлиги ва ушбу қарздорлик жавобгар томонидан тўлаб берилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, ҳисоб-фактуралар ва таққослаш далолатномалари ҳамда даъвогар вакилининг суд жараёнидаги тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топди. Шу боис суд, даъвогарнинг жавобгардан 12 712 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб хисоблайди ҳамда уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмай, тўланиши лозим бўлган тўлов суммаси судга мурожаат қилингунга қадар тўланмай кечиктирилганлиги сабабли жавобгардан 1 337 280 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддасига кўра, Етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Шартноманинг 5.1-бандига кўра, мазкур шартномада қайд этилган тўловларни ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи сотувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Шартноманинг 2.2-бандига кўра, сотиб олувчи мазкур шартнома тарафлар ўртасида имзоланган пайтдан 5 иш куни мобайнида маҳсулот нарҳининг 100% миқдорида олдиндан тўловларни амалга ошириши белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида охирги марта расмийлаштирилган 2023 йил сентябрдаги 88, 90, 91, 94-сонли хисобфактураларга асосан 12 712 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилган бўлиб, ушбу ҳисоб-фактура жавобгар томонидан тасдиқланса-да, тўловлар ўз вақтида тўлаб берилмаган. Гарчи, бугунги кунга қадар ушбу қарздорлик жавобгар томонидан тўланмай, кечиктириб келинаётган бўлса-да, даъвогар қонунчилик талаблари ҳамда шартнома шартлари бўйича ҳисобланиши лозим бўлган миқдордан ҳам кам миқдорида, яъни 1 337 280 сўм пеня ундиришни сўраган. ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли асосли деб хисоблайди ҳамда уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ЎзР ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 333, 437, 449моддалари, ЎзР ИПКнинг 12, 66, 72, 118, 170, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар “DIDOSA PAINT” МЧЖнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ISOQJON” МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар “DIDOSA PAINT” МЧЖ фойдасига 12 712 000 сўм асосий қарз, 1 337 280 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ф.Р.Музаффаров