← Назад
Решение #2833431 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 12 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9272-сонли иқтисодий иш
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Бухоро шаҳри
2025 йил 16 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар ****
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар **** масъулияти чекланган
жамиятидан қарздорлик ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар **** масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (матнда
даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб
юритилади)дан 40.000.000 сўм асосий қарз ва 20.000.000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Тарафлар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган бўлса, суд мажлисида вакили иштирок этмади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Суд муҳокамасида аниқланишича, Бухоро туманлараро иқтисодий
судининг 4-2001-2504/7873-сонли иш юзасидан қабул қилинган 2025 йил
2 октябрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар МЧЖ банкрот деб топилган ва
унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси
этиб Х.Жумаев тайинланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни 12-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини
кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги
аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар
қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат
қилишга ҳақли эмас.
Бинобарин, мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан
тақдим этилган мулкий талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш
доирасида кўрилиши лозим.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
107-моддасининг 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида
иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга
кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдиради.
Шу сабабли суд мазкур иш юзасидан даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу боис суд, иш юзасидан суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни, иш юзасидан 41.200 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга
олиниб, унинг зиммасида қолдиришни, даъвогардан тугатиш бошқарувчиси
орқали республика бюджетига 1.200.000 сўм давлат божи ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 107-моддасининг 9-банди, 118 ва 195-моддаларини
қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар **** масъулияти чекланган жамиятидан
тугатиш
бошқарувчиси орқали республика бюджетига 1.200.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
И.Юлдашев
2