Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2005-2501/3568 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 08138f25-797a-49ef-9b37-a6e82b623d4d Claim ID PDF Hash 7a8c8b70aee835c9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
************-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 16 декабрь Пешку тумани Пешку туманлараро иқтисодий суди, судья У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Сатторов котиблигида, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят бошқармасининг даъвогар “************” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “************” фермер хўжалигига нисбатан киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар вакили Н.Авезов ва жавобгар раҳбари Н.Нуруллаевларнинг иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят бошқармаси (бундан буён матнларда “палата” деб юритилади) даъвогар “************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “************” фермер хўжалиги (бундан буён матнларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида нефть маҳсулотлари етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар нефть маҳсулотини (матнда “маҳсулот” деб юритилади) етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг қийматини тўлаш мажбуриятини олади. Шартнома шартларига кўра, даъвогар ҳисобварақ - фактурага асосан маҳсулотни етказиб берган. Жавобгар томонидан тўловлар қисман амалга оширилган, бироқ 5 480 507 сўмлик тўловлар амалга оширилмаган. Шундан сўнг, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 5 480 507 сўм асосий қарз ва 2 740 254 сўм пеня ундиришни сўраган. Ишда иштирок этувчи шахсларга суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги ажрим нусхалари гибрид почта хизмати орқали электрон шаклда юборилган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили маҳсулот етказиб берилганлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар раҳбари маҳсулотни олмаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогарнинг даъво талаби асосли, мажбуриятлар шартнома шартларини бажармаслик оқибатида келиб чиққан, қарздорлик иш ҳужжатларига илова қилинган ҳисоб-фактуралар билан ўз тасдиғини топади. Шунингдек, даъвогар вакиллари судга тақдим қилган 2025 йил 16 декабрдаги маълумотномага кўра жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги маълум қилинган. Бундай ҳолатда суд, даъвони қисман қаноатлантиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5 180 996.10 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 2 740 254 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Мазкур суммани ундиришга асос қилинган шартнома бўйича ҳисоб китоблар тўғри амалга оширилган. ФКнинг 326-моддасида суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”деб тушунтириш берилган. Бунда суд, низонинг вужудга келишидаги тарафларнинг ҳаракатлари, шартнома мажбуриятларини бажариш даражаси, пеня суммасининг ортишига даъвогарнинг ҳам айби борлиги ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня талабини 100 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 437-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116,118,170,175-176-моддаларини қўллаб, суд қ р р қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “************” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 5 180 996.10 сўм асосий қарз, 100 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 почта харажати ундирилсин. Жавобгар “************” фермер хўжалигидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев