Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2501/8266 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDG ZT Ответчик / Подсудимый
Source ID 6b01f493-9d72-4e85-8a60-84571e2b577d Claim ID PDF Hash 5e9e331c708911a4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2501/8266-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2025 йил 16 декабрь Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаров раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “HUDUDG ZT ’MINOT” акциядорлик жамиятининг жавобгар RN SOY TUM NI D VL T SOLIQ INSPEKSIY SI ҳисобидан 1.005.200 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: прокурор ёрдамчиси А.Мусаев, даъвогар вакили Б.Жўраев (ишончнома асосида)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “HUDUDG ZT ’MINOT” акциядорлик жамияти (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, RN SOY TUM NI D VL T SOLIQ INSPEKSIY SI (бундан кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1.005.200 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 1 декабрдаги ажрим билан иш юзасидан Арнасой туман иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Жиззах вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, тарафлар ўртасида газ истеъмоли юзасидан тузилган шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлигини, жавобгарнинг 1.005.200 сўм асосий қарздорлиги мавжудлигини, бироқ жавобгар томонидан қарздорлик суд мажлисига қадар тўлаб берилганлигини билдириб, даъвони қонуний кўришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъво ариза талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Жавобгар ва учинчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида ўзининг (вакили) иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар ва учинчи шахслар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида шартнома имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра “таъминотчи” (даъвогар) “истеъмолчи” (жавобгар)нинг буюртмасига мувофиқ, унга белгиланган миқдор (лимит)да табиий газ етказиб бериш, жавобгар эса ушбу шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда табиий газни қабул қилиб олиш ҳамда шартномада белгиланган тартибда уларнинг ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган. ФК 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф (ЎзР ФКнинг 6-параграфи 468-478-моддалар) қоидалари қўлланади. ФК 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажариб, жавобгарга табиий газ етказиб берган. Даъвогар томонидан етказиб берилган табиий газнинг ҳақини тўлаб бериши лозимлиги юзасидан жавобгарга юборилган талабнома жавобсиз қолдирилган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган табиий газ ҳақини шартномада белгиланган муддатларда тўлаб бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 1.005.200 сўмни ташкил этган. Шу боис даъвогар мазкур қарздорликни ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ушбу ҳолатлар, яъни жавобгарнинг даъвогар олдида 1.005.200 сўм қарздорлиги мавжудлиги иш ҳужжатлари ва ҳисоб-варақ фактуралар, талабнома, маълумотнома, абонент картаси, бир томонлама тузилган таққослаш далолатномаси ва бошқа иш ҳужжатларида ўз тасдиғини топган. Бироқ даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, жавобгар томонидан даъво аризасидаги қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлиги аниқланди. Шу боис, суд 1.005.200 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб, давлат божини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар RN SOY TUM NI D VL T SOLIQ INSPEKSIY SI ҳисобидан даъвогар “HUDUDG ZT ’MINOT” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати; - Республикаси бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Судья А.Хужаназаров