← Назад
Решение #2833470 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| арори билан МЖтК | 200 | — | law | |
| одировга нисбатан МЖтК | 1971 | — | law | |
| онуннинг | 33 | — | law | |
| нинг | 41 | — | law | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 200 | — | law | |
| МЖтК | 21 | — | law | |
| онун | 34 | — | law | |
| онун | 30 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| онуннинг | 31 | — | law | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 200 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2503/4584-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – И. Хайитов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – С. Умаралиев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2025 йил 16 декабрь
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
А.Мадаминовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Садиков ва С.Умаралиевдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Назаровнинг котиблигида, даъвогар
“St m t l g” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари У.Мирзарахимов ва
У.Аллаяровларнинг жавобгар “St m t l g” масъулияти чекланган жамияти ва
жамият таъсисчиси О.Абдуқодировга нисбатан жамият таъсисчиларининг
2025 йил 10 февралдаги навбатдаги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас
деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш
юзасидан
Андижон
туманлараро
иқтисодий
суди
томонидан
2025 йил 13 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан “St m t l g”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти
асосида ишни, даъвогар У.Мирзахакимов, жавобгар жамият вакили
Ш.Хайдаров (2025 йил 1 июлдаги ишончнома асосида)ларнинг иштирокида,
Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“St m t l g”
масъулияти
чекланган
жамияти
таъсисчилари:
У.Мирзарахимов ва У.Аллаяровлар (кейинги ўринда матнларда даъвогарлар
деб юритилади) “St m t l g” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда
матнларда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади) ва жамият улушини сотиб олган
шахс ва айни пайтда раҳбар Абдукадиров Ойбек Адиловичга нисбатан
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖ таъсисчиларининг
2025 йил 10 февралдаги навбатдаги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас
деб топишни сўраган.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарларинг даъво талаби қаноатлантирилган. МЧЖ
таъсисчиларининг 2025 йил 10 февраль кунги навбатдан ташқари умумий
йиғилиш баённомаси (қарори) ҳақиқий эмас деб топилиб, МЧЖ ҳисобидан
даъвогар таъсисчиси У.Мирзарахимов фойдасига 4 120 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажатлари ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар ва унинг вакили апелляция
шикояти билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Апелляция
2
шикоятини жавобгар раҳбари сифатида О.Абдукадиров ва жавобгар вакили
Ш.Хайдаровлар томонидан имзоланиб, МЧЖ муҳри билан тасдиқланган.
Шикоятда, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни
тўлиқ аниқламаганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри
қўллаганлигини, жамият таъсисчиларининг 2016 йил 20 апрелдаги йиғилиш
қарори билан МЧЖ директори (ижро этувчи орган) О.Абдукадиров
сайланганлиги, йиғилиш қарори қонуний кучда эканлиги, суд қарорларига
асосан даъвогарнинг мазкур йиғилиш қарорининг ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақидаги даъво аризаси рад этилганлиги, У.Мирзарахимов бир нечта йиғилиш
қарорлари тузилиб унга муҳр босиб турли ташкилотларга тақдим этганлиги,
У.Мирзахакимовга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг
2023 йил 16 февралдаги қарори билан МЖтКнинг 200-моддасида назарда
тутилган ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбдор деб топилиб, муҳрни йўқ
қилиниши белгиланганлиги, У.Мирзахакимов такрорий равишда йиғилиш
қарорлари ўтказиб жамият муҳридан фойдаланганлиги, қарордан хулоса
чиқармаганлиги, шунинг учун жамият иштирокчиларининг умумий
йиғилишида мазкур масала қўйилганлиги, жамият йиғилишини ўтказиш учун
30 кунлик муддатга амал қилинмаганлиги важи билдирилган бўлса-да газетага
2025 йил 3 январь куни эълон тақдим этганлиги, эълон 2025 йил 18 январь
кунги сонида чоп этилганлиги, суд сотиб олинган жамият улушлари давлат
рўйхатидан ўтмаганлиги сабабли йиғилиш ўтказиш учун кворум мавжуд
эмаслиги қайд этилганлиги, фуқаролик судининг жами улушлардан ташқари
30 фоиз билан жамият таъсисчиларига қўшиш мажбурияти юклаш ҳақида ҳал
қилув қарори мавжудлигига ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, муқаддам даъвогар
томонидан ўтказилган умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақидаги даъво аризаси рад этилганлиги, 2025 йил 10 февралдаги йиғилиш
қарорида жамият иштирокчиларининг мутлақ ваколати ҳисобланган аудитор
тайинлаш
тўғрисидаги
масала
жамият
таъсисчиларининг
2025 йил 28 августдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарори билан
чиқариб юборилганлиги, даъвогарларнинг умумий йиғилиш ўтказиш натижаси
бўйича овоз бериш ҳуқуқи арзимас ҳисобланишлиги, уларнинг овози йиғилиш
қарорини ўзгартириш учун етарли ҳисобланмаслиги, йиғилишда ғайриқонуний
қарор қабул қилинмаганлиги, йиғилиш қароридаги хатолик кейинчалик
тўғриланганлиги каби важлар кўрсатиб ўтилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятида
қайд этилган важларни такрорлаб, О.Абдуқодиров жамият раҳбари
ҳисобланишлигини, қонун талаблари асосида жамият таъсисчиларига таклиф
хатлари юборилганлигини, шунингдек газетада бир ой муқаддам эълон
берилганлигини, газетанинг навбатдаги сони 18 январда чоп этилиши
муносабати билан эълон кечроқ чоп этилганлигини, даъвогарларнинг
талабномаси юзасидан жавоб хати тақдим этилганлигини, такрорий жавоб
хатини ҳам қабул қилиб олганлиги юзасидан тушунтириш берганлигини,
даъвогарлар йиғилишга ташриф буюрмаганлигини, кворум етарли бўлганлиги
сабабли йиғилиш ўтказилганлигини, йиғилиш қарорида жамият фаолияти
юзасидан аудиторлик текшируви ўтказиш қисми кейинги йиғилиш муҳокамаси
билан чиқариб юборилганлигини, мазкур банд ижро этилмаслигини, йиғилиш
3
қонуний тартибда ўтказилганлигини билдириб, биринчи инстанция суди ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини рад қилиш ҳақида янги қарор
қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар У.Мирзахакимов апелляция
шикоятига эътироз билдириб, жамият раҳбари этиб тайинлаш ҳақидаги
йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги О.Абдуқодировнинг
даъво аризаси Олий суд қарорига асосан рад этилганлигини, О.Абдуқодиров
ўзининг жамият раҳбари сифатида фаолият юритаётганлигини, У.Аллаяровнинг
улушининг бир қисми олди-сотди шартномаси ҳамда ҳадя шартномаси асосида
бошқа шахсларга ўтганлигини, бироқ улушлар давлат хизматлари томонидан
рўйхатдан ўтмаганлигини, таъсисчилар томонидан умумий йиғилишда кўриб
чиқилиши сўралган масалалар бўйича юборилган талабномалар жамият
раҳбари О.Абдуқодиров томонидан рад этилганлигини, жамиятга тегишли
бўлган бинода белгиланган вақтда таъсисчилар йиғилиши ўтказилмаганлигини,
йиғилишда жавобгар қарор қабул қилиши мумкин бўлмаган масалалар ҳал
этилганлигини билдириб, апелляция шикоятини рад қилиб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
Апелляция инстанцияси судининг ажрими билан ишни биринчи
инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтилган. Жамият
таъсисчилари А.Солиев, Р.Тожибоев, Л.Жахангиров, Ё.Сиддикова, Ш.Газиев,
Ш.Дадабоев, М.Валиева, М.Жалолдинов, Г.Джураева, М.Маматумаров,
К.Исраилов, Э.Жураев, Б.Абдурахмонова, Н.Юлдашев, М.Исматуллаев,
Т.Зокиров, З.Атабаев, Ш.Назаров, Г.Хошимовлар низо предметига нисбатан
мусатақил талаблар билан арз қилмайдигани учинчи шахс сифатида ишга жалб
қилинган.
Бироқ, улар суд мажлисида шахсан ёҳуд вакиллари иштирокини
таъминламадилар.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринда матнларда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг
тўртинчи қисмига асосан, суд муҳокамасини уларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Апелляция инстанция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг тушунтиришлари, важ ва эътирозларини тинглаб, апелляция
шикоятидаги важларни иш ҳужжатлари ҳамда тарафлар тақдим этган қўшимча
ҳужжатлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра апелляция
шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
янги қарор қабул қилишни лозим топди.
Иш хужжатларидан аниқланишича, МЧЖ 2005 йил 19 сентябрда ташкил
топган бўлиб, Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик
субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси томонидан
2010 йил 10 мартдаги 6807-сонли реестри билан рўйхатдан ўтказилган. МЧЖ
Низоми ва таъсис шартномасига кўра, таъсисчилар сони 33 та жисмоний
шахслардан иборат бўлган.
О.Абдукадиров 2010 йил 12 мартда тузилган улушни олди-сотди
шартномасига асосан МЧЖ таъсисчиси Аллаяров Улугбек Музраповичдан
4
5 084 050 сўмлик улушни (МЧЖдаги 61,29 фоиз улушдан 30 фоизини, яъни
18,38 фоиз) сотиб олган.
Бундан ташқари, О.Абдукадиров Андижон вилоят Олтинкўл туман давлат
нотариал идораси томонидан рўйхатдан ўтказилган 2012 йилнинг июн-июль
ойларида тузилган улушларни олди-сотди шартномалари асосида таъсисчи
Кадирова Мавжуда Салохитдиновнадан 4,04 фоиз – 1 118 121 сўмлик, Қодиров
Фарёзбек Равшанбек ўғлидан 0,67 фоиз – 186 353 сўмлик, Насриддинова Азиза
Равшанбековнадан 0,67 фоиз – 186 353 сўмлик, Касимова Адина
Абдуллаевнадан 0,47 фоиз – 130 522 сўмлик, Ахмадалиева Ўринбушдан
0,72 фоиз – 200 207 сўмлик, Абдуразақов Кенггашбой Кенжабоевичдан
0,64 фоиз – 176 702 сўмлик, Шакиров Шавкатжон Зокировичдан
1,06 фоиз – 294 504 сўмлик, Кадиров Фарход Равшанбековичдан
0,67 фоиз – 186 353 сўмлик, Юсупов Алишер Насирдиновичдан
2,87 фоиз – 795 023 сўмлик, Адбупаттаева Хафизахон Равшанбек қизидан
0,67 фоиз – 186 353 сўмлик, Ҳалилова Тамара Адбуҳалиловнадан
3,56 фоиз – 983 893 сўмлик, Эрматова Гуласархон Абдиманабовнадан
1,37 фоиз – 377 739 сўмлик, Кадиров Рахмон Абдувахитовичдан
0,84 фоиз – 233 114 сўмлик жами 18,25 фоиз МЧЖнинг улушларини сотиб
олган.
Натижада, О.Абдукадировнинг МЧЖдаги жами улушлари 36,63 фоизни
ташкил этган.
Шунингдек, МЧЖ таъсисчиларининг 2016 йил 20 апрелдаги навбатдан
ташқари умумий йиғилиш қарорига асосан, МЧЖнинг ижро этувчи органи
раҳбари – жамият раиси вазифасига Абдукадиров Ойбек Адилжанович
тайинланган.
Шу боис О.Абдукадиров МЧЖнинг ижро этувчи органи раҳбари
сифатида ташаббусига биноан, МЧЖ таъсисчиларининг йиғилишини ўтказиш
ҳақида 2025 йил 3 январь куни Андижон вилояти ҳокимлигининг
“Андижоннома” таҳририятига 1-01-сонли буюртма хати берган бўлиб, хатда
2025 йил 10 февраль куни соат 10-00 да Андижон шаҳар, Амир Темур кўчаси,
20-манзилда МЧЖ таъсисчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши
ўтказилиши, кун тартибида: - жамият раиси (директор) сайлаш;
- жамият таъсисчиларининг 2019 йилдан шу кунга қадар қабул қилган умумий
йиғилиш қарори (баён)лари муҳокамаси; - жамиятнинг 2020-2024 йилги
фаолияти юзасидан аудит тайинлаш; - бошқа масалалар кўриб чиқилиши
кўрсатилган.
Мазкур
хат
бўйича
эълон
“Андижоннома”
газетасининг
2025 йил 18 январь кунги 3-4 (20014-20015)-сонида чоп этилган.
Шунингдек, О.Абдукадиров томонидан МЧЖ таъсисчиларининг
навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги хабарномаларни
таъсисчиларнинг манзилига буюртма хат орқали 2025 йил 3 январь куни
юборилган.
МЧЖ таъсисчилари томонидан 2025 йил 10 февраль куни навбатдан
ташқари
умумий
йиғилиш
ўтказилган.
Йиғилиш
якуни
бўйича
расмийлаштирилган йиғилиш баённомасига кўра, йиғилишда таъсисчилар
О.Абдукадиров, Г.Джураева, Т.Зокиров ва Р.Тожибоевлар ўрнига олди-сотди
5
шартномаси билан О.Абдукадиров, Г.Хошимов ўрнига ишончнома асосида,
О.Абдукадиров, қолган таъсисчилар узрсиз сабаб билан иштирок этмаганлиги,
йиғилиш кворуми 52,78 фоизни ташкил этганлиги баён этилган.
Мазкур йиғилиш якуни бўйича жамият ижро этувчи органи раҳбари
(директор) сайлаш жамият таъсисчиларининг кейинги умумий йиғилиш
мухокамасига қолдириш, жамиятнинг 2019 йилдан шу кунга қадар таъсисчи
У.Мирзахакимов ва бошқалар иштирокида тузилган барча умумий йиғилиш
қарорлари (баёни) бекор деб ҳисобланиши ва уларга келгусидаги яна шундан
умумий йиғилиш қарорлари тузишиб, турли ташкилотларга тақдим қилишини
олдини олиш мақсадида ижро учун қабул қилинмаслиги, жамиятнинг беш
йиллик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви тайинлаш ва тегишли
аудиторлик жамияти билан бу ҳақда шартнома тузиш ҳақида қарор қабул
қилинган.
Ушбу масалалар бўйича қарор йиғилишда иштирок этган
таъсисчиларнинг 100 фоиз овоз бериш йўли билан қабул қилинган.
Жамиятнинг 2 нафар таъсисчилари судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, МЧЖнинг мазкур умумий йиғилиш баённомасини (қарорини) ҳақиқий
эмас деб топишни сўраган. Бунга асос сифатида МЧЖ раҳбари жамият
таъсисчиларининг ҳуқуқларини чеклашга қаратилган ҳаракатларни амалга
ошираётганлиги,
жавобгар
юборган
таклиф
хатида
кўрсатилган
2025 йил 10 февраль куни соат 10-00да жамият маъмурий биноси бўлган
Андижон шаҳар Машраб кўчаси 17-уйга келганлиги, мазкур санада йиғилиш
ташкиллаштирилмаганлиги, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштириш
чораси кўрилганлиги, О.Абдуқодировнинг ёлланма шериклари етиб келиб
далолатнома расмийлаштиришга тўсқинлик қилиб бинодан чиқариб
юборилганлиги, кейинчалик ҳуфёна тарзда йиғилиш бошқа жойда
ўтказилганлигидан хабардор бўлганлиги, йиғилиш қарорини тақдим
этилмаганлиги, йиғилиш баёнини олиш мақсадида адвокат хизматидан
фойдаланганлиги, адвокат фаолиятига қаршилик қилганлиги сабабли
О.Абдуқодировга нисбатан МЖтКнинг 1971-моддасига билан ҳуқуқбузар деб
топилганлиги, қарор устидан берган шикоятини қаноатлантириш рад
этилганлиги, йиғилиш қарорини тақдим этиш бўйича иқтисодий судга даъво
ариза киритилганлиги, ишни кўриш жараёнида суд ташаббуси билан йиғилиш
қарори олинганлиги, йиғилиш қарорида жамиятнинг 48,25 фоиз улушдори
қолган улушдорлар билан 52,78 фоизни ташкил қилганлиги, кворум
мавжудлиги тўғрисида нотўғри маълумотлар қайд этилганлиги, жамият
таъсисчилари сафида О.Абдукадиров қайд этилмаганлиги, йиғилиш амалдаги
4 фоиз улуш эгалари иштирок этганлиги, йиғилиш қарори қонун ҳужжатларига
зид эканлиги, жамиятда аудиторлик текшируви ўтказиш учун жамият
иштирокчилари умумий овозлар сони билан ҳал этиладиган масала
ҳисобланишлиги кўрсатилган.
Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ
аниқламай, тарафлар вакилларининг ваколатларига аниқлик киритмасдан,
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, йиғилиш
ўтказилиши тўғрисида хабарнома Қонуннинг 33-моддаси, МЧЖ Низомининг
10.12-бандлари бузилган ҳолда кеч берилганлиги, таъсисчилар талабномасига
6
йиғилиш Машраб кўчаси 17-манзилда ўтказилишлиги маълум қилганлиги,
жамият иштирокчиларининг йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор
этмаганлиги, қонун талабларига зид равишда аудиторлик текшируви ўтказиш
ҳақида қарор қабул қилинганлиги, О.Абдукадиров 48,25 фоиз улуш эгаси
сифатида иштирок этганлиги, унинг улуши қонунда назарда тутилган тартибда
давлат рўйхатидан ўтмаганлиги, даъвогарнинг улуши 62,87 фоизни ташкил
этиши асослари билан даъво талабини қаноатлантириш ҳақида барвақт
тўхтамга келган.
Апелляция судлов ҳайъати даъвогарларнинг важлари ва биринчи
инстанция судининг хулосалари билан қуйидагиларга асосан келишмайди.
Жамият таъсисчиларининг навбатдаги йиғилиш ўтказилган даврда амалда
бўлган Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча
масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринда матнларда
қонун деб юритилади) (2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ 1025-сон билан ҳозирда
“Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида” Қонун)нинг 41-моддасига кўра,
жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул
қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли
қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд
томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Қонуннинг 33-моддасига кўра, жамият иштирокчиларининг умумий
йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уни ўтказишдан камида ўттиз кун
олдин бу ҳақда жамиятнинг ҳар бир иштирокчисини жамият
иштирокчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил бўйича буюртма хат билан
ёки жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилиши
шарт.
Хабарномада
жамият
иштирокчиларининг
умумий
йиғилиши
ўтказиладиган вақт ва жой, шунингдек таклиф қилинаётган кун тартиби
кўрсатилиши керак.
Жамиятнинг исталган иштирокчиси жамият иштирокчилари умумий
йиғилишининг кун тартибига қўшимча масалаларни киритиш тўғрисида уни
ўтказишдан камида ўн беш кун олдин таклифлар киритишга ҳақлидир.
Қўшимча масалалар, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг
ваколатлари жумласига кирмайдиган масалаларни истисно этганда, жамият
иштирокчилари умумий йиғилишининг кун тартибига киритилади, деб
белгиланган.
МЧЖ амалдаги Низомининг 10.12-бандида, қатнашчиларнинг умумий
йиғилишини ўтказиш ҳақида хабар қатнашчилар номига ёзма хабарнома
юбориш (хабарнома олганлигини тасдиқлаш шарти билан) ёки матбуотда
тегишли эълон бериш орқали маълум қилиниши ҳамда мазкур Низомнинг
10.14-бандида умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида қатнашчиларга хабар
қилиш муддати ўттиз кун деб белгиланган.
О.Абдукадировни МЧЖдаги улушларни олди-сотди шартномалари
давлат нотариал идораси томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан
7
ўтказилган, бироқ МЧЖнинг таъсис шартномасига тегишли ўзгартириш ва
қўшимчалар киритилмаган.
Аммо, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг
2015 йил 10 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан МЧЖнинг барча таъсисчилари
зиммасига Ойбек Абдуқадировни 30 фоиз улушлари билан қўшилиш ҳақидаги
янгидан таъсис шартномаси тузиш мажбурияти юклатилган (1-2711-15-сонли
фуқаролик иши). Мазкур ҳал қилув қарори юқори инстанцияларда бекор
қилинмаган, ҳозирги кунда қонуний кучида.
Жумладан, МЧЖ таъсисчиси У.Аллаяровнинг жамият таъсисчиларининг
МЧЖ
раиси
вазифасига
О.Абдуқадировни
тайинлаш
ҳақида
2016 йил 20 апрелдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш баённомасини
(қарорини) ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси Андижон вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги
қарори билан Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг
2015 йил 10 сентябрдаги ҳал қилув қарорининг ижроси ҳозирга қадар
таъминланмагани, МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига даъвогарни таъсисчи
сифатида киритиш ҳақида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаган
бўлса-да, О.Абдукадиров МЧЖнинг (36,63 фоиз) мулкдори (иштирокчиси)
сифатида эътироф этилиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад
этилган (4-1701-2102/2379-сонли иш иқтисодий иш). Мазкур қарор юқори
инстанцияларда бекор қилинмаган, ҳозирги кунда қонуний кучида.
Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг
2023 йил 22 декабрдаги ҳал қилув қарори билан О.Абукадировнинг МЧЖга
нисбатан директорлик ваколати асоссиз чекланган 2021 йил 1 декабрдан
2023 йил 30 ноябрга қадар бўлган давр учун ойлик иш ҳақи ундириш
тўғрисидаги
даъво
талаби
қаноатлантирилиб,
О.Абдукадировнинг
2016 йил 20 апрелдан ҳозирги кунга қадар МЧЖ директори эканлиги
тасдиқланган ҳолда, унинг фойдасига 63 390 000 сўм ойлик иш ҳақи
ундирилган. (2-1701-2305/20833-сонли фуқаролик иши). Ушбу ҳал қилув
қарори юқори инстанция судида ҳам кўриб чиқилиб, ўзгаришсиз қолдирилган.
Бундан ташқари, ЖИБ Андижон шаҳар судининг 2023 йил 16 февралдаги
қарори билан У.Мирзарахимов МЧЖ раиси сифатида ўзбошимчалик билан
фаолият юритиб келаётганлиги ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси
МЖтКнинг 200-моддаси билан айбли деб топилиб, МЖтКнинг 21-моддаси
билан расман огохлантирилган.
Ушбу ҳолатда О.Абдукадиров МЧЖнинг ижро этувчи органи раҳбари –
жамият раиси сифатида МЧЖ таъсисчиларининг йиғилишини ўтказиш ва
мазкур йиғилишда 36,63 фоиз улуш эгаси сифатида овоз бериш ҳуқуқига эга
ҳисобланади.
О.Абдуқодиров жамият ижро этувчи органи раҳбари сифатида
2025 йил 3 январь куни Андижон вилояти ҳокимлигининг “Андижоннома”
таҳририятига 1-01-сонли буюртма хати берилган. Мазкур эълон
“Андижоннома” газетасининг 2025 йил 18 январь кунги сонида чиқарилган
ҳолда жамият иштирокчилари тегишли тарзда хабардор қилинган.
8
Шунингдек, О.Абдукадиров томонидан МЧЖнинг таъсисчиларининг
навбатдаги умумий йиғилиши тўғрисидаги хабарномаларни таъсисчиларнинг
манзилига буюртма хат орқали 2025 йил 3 январь куни юборилган.
Мазкур ҳолатда, эълон таҳририятда кеч чоп этилганли, буюртма хатлар
кеч юборилган бўлса-да, таъсисисчилар йиғилиш ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган. Бу жамият 12 нафар таъсисчилари томонидан кун
тартибига ўзгартириш киритиш ҳақидаги талабномаси билан тасдиқланади.
Шунингдек, даъвогар такрорий талабномасига жавоб хатини олганлигини
даъвогар суд мажлисида баён этган бўлиб, мазкур жавоб хати жамият
таъсисчиларининг йиғилиши 2025 йил 3 январь кунги “Андижоннома”
газетасига берилган эълон бўйича кўриб чиқилиши маълум қилинган.
Шу сабабли апелляция судлов ҳайъати мазкур ҳолатда Қонуннинг
33-моддаси талаби бузилмаган деб ҳисоблайди.
Шунингдек, апелляция судлов ҳайъати даъвогарларнинг йиғилишда
МЧЖ иштирокчиларнинг 4 фоиз улушга эга ҳисобланган жамият
иштирокчилар овоз берганликлари ҳақидаги важлари билан ҳам келишмайди.
Таъсис ҳужжатларидаги иштирокчилар рўйхатига киритилмаган бўлса-да,
О.Абдукадиров суд қарорларига кўра, МЧЖнинг 36,63 фоиз иштирокчиси
сифатида эътироф этилган.
МЧЖ таъсис ҳужжатларига кўра О.Абдукадиров Г.Джураева, Т.Зокиров
ва Р.Тожибоевлар билан тузилган олди-сотди шартнмасига асосан 1,94 фоиз
улуш эгалари ҳамда ишончнома асосида Г.Хошимовнинг 0,3 фоиз улуш
эгасининг ишончнома асосида О.Абдукадировни ташкил қилади.
Демак, йиғилиш кворуми 38,87 фоизни ташкил қилган.
Қонун 34-моддаси ўнинчи қисмига кўра, ушбу Қонун 30-моддаси
иккинчи қисмининг ўн иккинчи хатбошисида кўрсатилган масала юзасидан
қарорлар жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул
қилинади. Қолган қарорлар, агар бундай қарорларни қабул қилиш учун ушбу
Қонунда ёки жамиятнинг уставида кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда
тутилган бўлмаса, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг кўпчилик
овозлари билан қабул қилинади.
МЧЖ Низомининг 10.3-бандида овозга қўйилган масалалар бўйича
қатнашчилар умумий йиғилишининг қарори мажлисда иштирок этаётган
жамият қатнашчиларининг 60 фоиз овозлари билан қабул қилиниши
белгиланган.
Мазкур ҳолатда умумий йиғилиш қарори йиғилишда иштирок этган
38,87 фоиз улушни ташкил этган МЧЖ иштирокчиларининг 100 фоиз овозлари
билан қабул қилинган.
Қонуннинг 30-моддасига кўра, аудиторлик текширувини ўтказиш
тўғрисида қарор қабул қилиш жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг
мутлақ ваколатлари жумласига киришлиги, жамият иштирокчилари умумий
йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига киритилган масалалар, ушбу
Қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, унинг томонидан
жамиятнинг кузатув кенгаши ҳал этиши учун, шунингдек жамиятнинг ижро
этувчи органи ҳал этиши учун топширилиши мумкин эмаслиги белгилаб
қўйилган.
9
Бироқ, МЧЖнинг беш йиллик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви
тайинлаш ва тегишли аудиторлик жамияти билан бу ҳақида шартнома тузиш
тўғрисида ваколатига кирмайдиган қарор қабул қилинган.
Аммо,
жавобгар
биринчи
инстанция
судига
МЧЖнинг
2025 йил 28 августда ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорига
кўра, МЧЖнинг 2025 йил 10 февралдаги “Навбатдаги умумий йиғилиш
қарори”нинг жамият фаолияти бўйича аудит текшируви тайинлаш ҳақидаги
қисми бекор қилинган ҳолда, ушбу хатолик бартараф этилган ҳамда ҳуқуқий
оқибатини йўқотганлиги аниқланди.
МЧЖнинг 2025 йил 10 февралдаги жамиятнинг 2019 йилдан шу кунга
қадар таъсисчи У.Мирзахакимов ва бошқалар иштирокида тузилган барча
умумий йиғилиш қарорлари (баёни) бекор деб ҳисоблансин ва уларни
келгусидаги яна шундай умумий йиғилиш қарорлари тузишиб, турли
ташкилотларга тақдим қилинишини олдини олиш мақсадида ижро учун қабул
қилинмаслиги белгиланган.
МЧЖнинг таъсисчиларининг юқоридаги масалани кўриб чиқиши қонун
ҳужжатларига зид ҳисобланмайди.
Чунки, таъсисчи У.Мирзахакимов томонидан жамият муҳри тайёрланиб,
жамият таъсисчилари йиғилишини ташкил этиб, жамият фаолиятини юзасидан
қарорлар қабул қилинган.
ФИБ Андижон туманлараро судининг 2023 йил 22 декабрдаги ҳал қилув
қарори билан О.Абукадировнинг 2016 йил 20 апрелдан ҳозирги кунга қадар
МЧЖ директори эканлиги тасдиқланган.
Қонуннинг 31-моддасига биноан, жамият иштирокчиларининг навбатдаги
умумий йиғилиши жамиятнинг уставида белгиланган муддатларда, лекин
йилига камида бир марта ўтказилади. Жамият иштирокчиларининг навбатдаги
умумий йиғилиши жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан чақирилади.
ЖИБ Андижон шаҳар судининг 2023 йил 16 февралдаги қарори билан
У.Мирзарахимов жамиятнинг “Стоматолог Д” номли дубликат муҳр ва
“Стоматолог Д” номли дубликат штамп тайёрлаб олиб, МЧЖ раиси сифатида
ўзбошимчалик билан фаолият юритиб келаётганлиги ҳолати бўйича
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 200-моддаси билан айбли деб топилиб,
унга келгусида қайта ҳуқуқбузарлик содир этмаслиги тушунтирилган ҳолда,
МЖтКнинг 21-моддаси билан расман огохлантирилган. Шунингдек,
жамиятнинг “Стоматолог Д” номли дубликат муҳри ва “Стоматолог Д” номли
дубликат штампини белгиланган тартибда йўқ қилиш ва йўқ қилиш масаласини
ҳал этиш МИБ Андижон шаҳар бўлими ва Андижон вилоят ИИБ ЖХХ ЖСТБ
зиммасига юклатилган. Ушбу қарор юқори инстанция суди томонидан
ўзгаришсиз қолдирилган ва ҳозирги кунда қонуний кучида.
О.Абдукадиров 2010 йил 12 мартда тузилган улушни олди-сотди
шартномасига асосан МЧЖ таъсисчиси Аллаяров Улугбек Музраповичдан
5 084 050 сўмлик улушни (МЧЖдаги 61,29 фоиз улушдан 30 фоизини, яъни
18,38 фоиз) сотиб олган.
У.Аллаяров 2024 йил 3 декабрдаги нотариал тасдиқланган жамиятдаги
улуш хадя шартномасига асосан жамиятдаги 42,91 фоиз улушидан 42,5 фоиз
10
улушини фуқаро Назаров Шухратга хадя қилган. Фуқаро Ш.Назаров томонидан
ушбу улушлар хадя қилиб олинган.
Демак, У.Аллаяровнинг 2025 йил 10 февраль ҳолатига жамиятдаги улуши
0,41 фоизни ташкил этган.
У.Мирзахакимовнинг улуши 1,58 фоизни ташкил этиб жами
даъвогарларнинг жамиятдаги улуши 1,99 фоизни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари
тўғрисида” 2014 йил 20 июндаги 262-сонли Қарори 20.3-бандида судлар
масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари
умумий йиғилишининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги
ишларни кўришда ишнинг барча ҳолатларини тўлиқ ўрганишлари,
даъвогарнинг овози овоз бериш натижаларига қай даражада таъсир кўрсата
олиши мумкинлигини аниқлашлари лозимлиги, агар ариза берган жамият
иштирокчисининг овози овоз бериш натижаларига таъсир кўрсата олиши
мумкин бўлмаса ва (ёки) йўл қўйилган қоидабузарлик жиддий бўлмаса ва (ёки)
қарор жамиятнинг ана шу иштирокчисига зарар етказмаган бўлса, суд ишнинг
барча ҳолатларини ҳисобга олиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиши
мумкинлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда низоли умумий йиғилишда даъвогарларнинг таъсис
улушига оид, йирик битимларга доир, устав фондини кўпайтириш ёки
камайтириш, таъсис ҳужжатларини ўзгартириш ҳақида қарор қабул
қилинмаган. Балки жамият фаолиятини бир маромда юритиш, жамият ижро
этувчи органи фаолиятига тўсқинлик қилувчи қарорларни бекор қилиш ҳақида
қарор қабул қилинган. Йиғилиш ҳақида жамият иштирокчилари тегишли тарзда
хабардор қилинган.
Юқоридаги ҳолатларга асосан судлов ҳайъати даъво талабини асоссиз деб
топиб, МЧЖнинг 2025 йил 10 февралдаги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий
эмас деб топишга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, апелляция судлов ҳайъати биринчи инстанция
суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламай, моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида
нотўғри тўхтамга келган деб ҳисоблайди.
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига биноан, апелляция
инстанция суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул
қилишга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисми 1 ва 4-бандларига биноан, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун
асос бўлади.
ИПК 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг
11
апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд
харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати апелляция шикоятини
қаноатлантиришни, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция суди учун
даъвогар У.Мирзарахимов томонидан тўланган 4 120 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, апелляция инстанцияси
суди учун жавобгар томонидан тўланган 2 060 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажатини даъвогар У.Мирзарахимовдан жавобгар
фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПК 118, 274, 276, 278-280-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“St m t l g” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти
қаноатлантирилсин.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 октябрдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Биринчи инстанцияси суди учун даъвогар У.Мирзарахимов томонидан
олдиндан тўланган 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
зиммасида қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси суди учун тўланган 2 060 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати Мирзарахимов Улугбек Икрамовичдан “St m t l g”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир йил муддат ичида
Андижон вилоят судига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи:
А. Мадаминов
ҳайъат аъзолари:
О. Садиков
С. Умаралиев