Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1807-2501/5101 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID bc4480fb-150b-4bbf-8d66-2aea468cf449 Claim ID PDF Hash 9e28957492c682fc... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 564-моддаси ФКнинг 564 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
онун 32-моддасининг 2-қисми онун 32 2 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1807-2501/5101-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чироқчи тумани 2025 йил 16 декабрь Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар раҳбари Ж.Оманов (шахсий маълумотнома асосида), вакили Л.Пиримов (ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни суд биносида Қарши туманлараро иқтисодий судининг кўмаклашувида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 169.615.384,62 сўм асосий қарз, 12.664.615,38 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари тарафлар ўртасида ij r .s liq.uz электрон тармоғида транспорт воситаларини ижарага бериш бўйича 2025 йил 1 октябрда ID 3285645, ID 3285658, ID 3285605, ID 3285626сонли ижара шартномасига асосан ўзига тегишли 4 дона юк ташиш машиналарини жавобгарга 3 ой муддатга ижарага берилганлигини, мазкур шартномалар бўйича ўзаро тасдиқланган ҳисоб-фактура асосида 169.615.384 сўмлик ижара тўлови тасдиқланганлигини, аммо шу вақтга қадар жавобгар қарздорликни тўлаб бермаганлигини, тўлов муддат кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз миқдорида, аммо 50 фоиздан ошмаган миқдорда пеня ҳисобланганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг низо бўйича тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида ij r .s liq.uz электрон тармоғида транспорт воситаларини ижарага бериш бўйича 2025 йил 1 октябрда ID 3285645, ID 3285658, ID 3285605, ID 3285626-сонли ижара шартномалари тузилган. Шартномага асосан даъвогар ўзига тегишли 4 дона юк ташиш машиналарини жавобгарга 3 ой муддатга ижарага бериши, жавобгар эса ўз навбатида ижара ҳақини тўлаб бориш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга 2025 йил 31 октябрдаги 0110/2025/1-1-сонли электрон ҳисобварақ-фактура 1 билан 35.000.000 сўмлик, 2025 йил 31 октябрдаги 0110/2025/1-2-сонли электрон ҳисобварақ-фактура билан 35.000.000 сўмлик, 2025 йил 31 октябрдаги 0110/2025/1-3-сонли электрон ҳисобварақ-фактура билан 35.000.000 сўмлик, 2025 йил 31 октябрдаги 0110/2025/1-4-сонли электрон ҳисобварақ-фактура билан 32.307.692 сўмлик, 2025 йил 31 октябрдаги 0110/2025/1-5-сонли электрон ҳисобварақ-фактура билан 8.076.823 сўмлик, 2025 йил 31 октябрдаги 0110/2025/1-6-сонли электрон ҳисобварақ-фактура билан 8.076.823 сўмлик, 2025 йил 31 октябрдаги 0110/2025/1-7-сонли электрон ҳисобварақ-фактура билан 8.076.923 сўмлик, 2025 йил 31 октябрдаги 0110/2025/1-8-сонли электрон ҳисобварақ-фактура билан 8.076.923 сўмлик, жами 169.615.384 сўмлик ижара ҳизмати тасдиқланган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу ижара ҳақи тўланмасдан келган. Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаш ҳақида талабномаси юборган бўлса-да, аммо жавобгар ушбу талабномани оқибатсиз қолдирган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Даъво талаблари асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда - ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 564-моддасига кўра транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига беради ва ўз кучи билан уни бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади. Транспорт воситасини экипажсиз ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ижарага олувчига ҳақ эвазига беради. Шу боисдан суд асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддаси 2-қисмига асосан жавобгардан 12.664.615 сўм пеня ундиришни сўраган. Бинобарин, ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор 2 қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонун 32-моддасининг 2-қисмига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик (Олий суд) суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолатда суд ушбу ҳуқуқдан фойдаланиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, жавобгарнинг мулкий аҳволини, келгусида унинг иқтисодий ночор ҳолатга тушиб қолмаслигини инобатга олиб, неустойка миқдорини 4.800.000 сўмга камайтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, 6-қисмига асосан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим 3 бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 169.615.384 сўм асосий қарз, 4.800.000 сўм пеня, 3.645.600 сўм давлат божи, 41.200 сўм почта харажати ҳамда иш видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237, 564моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 166, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 169.615.384 сўм асосий қарз, 4.800.000 сўм пеня, 3.645.600 сўм давлат божи, 41.200 сўм почта харажати; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда апелляция шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья У.Латипов 4