← Назад
Решение #2833486 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш
судья: ****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья **** нинг раислигида,
судья
ёрдамчиси
****нинг
котиблигида,
даъвогар – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг жавобгар – **** масъулияти
чекланган жамияти 231 330 198 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни, даъвогар вакили **** (2025 йил 9 январдаги
МА 07/60-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан энергия
таъминоти шартномасига асосан истеъмол қилинган электр энергиясидан
бўлган 231 330 198 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даьвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги
важларни такрорлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгардан вакил суд мажлисига келмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнларда Ўзбекистон Республикаси ИПК)нинг 170-моддасига асосан,
ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг берган тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024
йил 16 октябрь куни 433562-сонли “Улгуржи истеъмолчиларга электр
энергияси етказиб бериш” шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб
юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1-бандига мувофиқ, ушбу шартнома билан корхона
истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали электр энергиясини (кейинги
ўринларда “Энергия” деб юритилади) етказиб бериш мажбуриятини,
истеъмолчи эса қабул қилинган энергия хақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.4 бандига кўра, корхона томонидан истеъмолчига
етказиб берилган энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) ҳисобга олиш
приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади.
Шартноманинг 3.6-бандига асосан жавобгарга энергияни етказиб бериш
келгуси ҳисоб-китоб даври бошланидан олдин, энергиянинг шартномавий
миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаши асосида амалга
оширилиши белгиланган.
2
Шартномага асосан корхона томонидан истеъмолчига хар ойда
белгиланган миқдорда энергия қуввати етказиб берилган. Бироқ етказиб
берилган энергия учун 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига жавобгар 231 330 198
сўм қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг жавобгардан қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақида
2025 йил 22 сенябрдаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар жавобгардан 2025 йил 1 ноябрь кунига қадар
бўлган давр учун ҳисобланган 231 330 198 сўм асосий қарздорликни
ундиришни сўраб иқтисодий судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 8, 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида мажбуриятлар энергия таъминоти
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг қарздорлиги
тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма
далолатнома ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.
Шунингдек, даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва судга тақдим этган
маълумотномасига кўра, даъво аризаси судга берилганидан кейин ҳам жавобгар
томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги аниқланди.
Шу сабабдан, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 231 330 198 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Даъвогар қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда олдиндан
давлат божи тўловисиз даъво ариза киритган.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш
3
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика
бюджетига 4 626 603,96 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 127, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Ҳудудий электр
тармоқлари”
АЖ
фойдасига
231 330 198
сўм
асосий
қарз
ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 4
626 603,96 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****