Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2504/15480 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение RN S Y GR S RVIS Ответчик / Подсудимый LUS K R
Source ID 81177440-a3a6-404a-869e-1427a6b6d8b9 Claim ID PDF Hash e55b7394560b1395... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 113-моддаси ФКнинг 113 law
ушбу Кодекснинг 231-моддаси ушбу Кодекс 231 code_article
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
ФКнинг 381-моддаси ФКнинг 381 law
ИПК 149-моддаси ИПК 149 law
нинг 72-моддаси нинг 72 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2504/15480-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Жиззах шаҳри 2025 йил 16 декабрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ RN S Y GR S RVIS ” МЧЖ манфаатида жавобгар “ LUS K R” МЧЖ, қўшимча жавобгарлар Жиззах вилоят Фермерлар кенгаши ва “UNIV RS L GIG N GR U ” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакиллари Ш.Шомуродов (раҳбар), Т.Аноркулов (ишончнома асосида), Ш.Тураев (ишончнома асосида), Ш.Нарбутаев (ишончнома асосида), “ LUS K R” МЧЖ вакили А.Мусурмонов (раҳбар), Фермерлар кенгаши вакили Ў.Турабов (ишончнома асосида), “UNIV RS L GIG N GR U ” МЧЖ вакили Ж.Сайдалиев (ишончнома асосида), “Ўзагросервис” АЖ вакили Н.Тўйчибоев (ишончнома асосида) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйилагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб юритилади) “ RN S Y GR S RVIS ” МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “UNIV RS L GIG N GR U ” МЧЖ (кейинги ўринларда шерик жавобгар деб юритилади) томонидан 2022 йил 3 ноябрда ўтказилган савдони ва 2022 йил 3 ноябрдаги 00/0271-сонли савдо баённомасини ҳақиқий эмас деб топишни, “ LUS K R” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ва Жиззах вилоят Фермерлар кенгаши (кейинги ўринларда шерик жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 3 ноябрдаги 391,55 кв.м. қурилиш ости майдонга тузилган рақамсиз олди-сотди шартномасини ҳамда шу кунги 371,55 кв.м. қурилиш ости майдонга расмийлаштирилган рақамсиз олдисотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вапкиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвогарга тегишли, Жиззах вилояти Арнасой тумани Ғолиблар МФЙ Ғолиблар кўчаси 47-уйда жойлашган кўчмас мулк Мажбурий ижро бюроси Арнасой туман бўлими томонидан 2021 йил 22 декабрда электрон онлайн аукцион орқали фуқаро А.Мусурмоновга 317 666 000 сўмга сотилганлигини, лекин ушбу кўчмас мулк Х.Сулаймонова номидаги Республика суд эктспертиза марказининг 2022 йил 21 сентябрдаги хулосаси билан 3 943 527 000 сўмга баҳоланганлигини, давлат ижрочисига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлигини, давлат ижрочисининг 2019 йил 29 июлдаги молмулкни онлайн аукционга чиқариш тўғрисидаги қарори Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят кенгашининг 2023 йил 14 октябрдаги қарори билан бекор қилинганлигини, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2024 йил 8 майдаги ҳал қилув қарори билан фуқаро А.Ш.Мусурмонов номига расмийлаштирилган 2021 йил 22 декабрдаги ОА 0302-064457-сонли электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённома ҳақиқий эмас деб топилиб, ҳақиқий эмаслик оқибати қўлланилиб, фуқаро А.Мусурмоновга 317 666 000 сўм қайтариб берилганлигини, фуқаролик судининг ҳал қилув қарори устидан берилган шикоятлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанциясигача кўрилиб, ўз кучида қолганлигини, лекин бунга қадар фуқаро А.Мусурмонов кўчмас мол-мулкнинг ўзи таъсис этган ва раҳбарлик қилаётган “ LUS K R” МЧЖнинг устав фондига улуш сифатида киритганлигини, мулкнинг бир қисмини савдо ташкилотчиси (риэлтор) “UNIV RS L GIG N GR U ” МЧЖ воситачилигида 2022 йил 3 ноябрда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан Жиззах вилоят Фермерлар кенгашига сотганлигини, бу тўғрида 00/0271-сонли савдо баённомаси расмийлаштирилганлигини, шу куни расмийлаштирилган иккита бир хил мазмундаги рақамсиз олди-сотди шартномаларининг бирида кўчмас мулкнинг қурилиш ости майдони 391,55 кв.м., иккинчисида 371,55 кв.м. кўрсатилганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “ LUS K R” МЧЖ вакили даъвогарга тегишли, Жиззах вилояти Арнасой тумани Ғолиблар МФЙ Ғолиблар кўчаси 47-уйда жойлашган, фойдаланишдаги ер майдони 3,78 гектар бўлган кўчмас мулк Мажбурий ижро бюроси Арнасой туман бўлими томонидан 2021 йил 22 декабрда электрон онлайн аукцион орқали савдога қўйилганлигини, савдода жисмоний шахс сифатида иштирок этиб, 2021 йил 22 декабрдаги ОА 0302-064457сонли электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённомасига кўра ғолиб деб топилганлигини, кўчмас мулкни ўзи таъсис этган ва раҳбарлик қилаётган “ LUS K R” МЧЖнинг устав фондига улуш сифатида киритганлигини, мулкнинг умумий ер майдони 0,32 гектар, қурилиш ости майдони 371,55 кв.м., фойдали майдони 611,74 кв.м. бўлган маъмурий бино қисми (литер 0001)ни риэлтор “UNIV RS L GIG N GR U ” МЧЖ воситачилигида 2022 йил 3 ноябрда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан Жиззах вилоят Фермерлар кенгашига сотганлигини, бу тўғрида 00/0271-сонли савдо баённомаси расмийлаштирилганлигини, савдо якуни бўйича Фермерлар кенгаши билан фақат битта шартнома – қурилиш ости майдони 371,55 кв.м. бўлган мулкка шартнома тузилганлигини ва ушбу шартноманинг асли мавжудлигини, даъвогар тақдим қилган қурилиш ости майдони 391,55 кв.м. бўлган мулкка шартноманинг асли мавжуд эмаслигини, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2024 йил 8 майдаги ҳал қилув қарори билан ўзининг номига расмийлаштирилган 2021 йил 22 декабрдаги ОА 0302-064457-сонли электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённома ҳақиқий эмас деб топилганлигини, фуқаролик судининг ҳал қилув қарори устидан берилган шикоятлари Жиззах вилоят судининг юқори инстанцияларида ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанциясида кўрилиб, ҳал қилув қарори ўз кучида қолганлигини, лекин Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси қарори устидан ҳам тафтиш протести киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раҳбариятига мурожаат қилинганлигини, энг асосийси даъвогар томонидан “ LUS K R” МЧЖ таъсисчисининг 2022 йил 4 августдаги 02-сонли мулкни жамият устав фондига каритиш тўғрисидаги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 4-13042401/16533-сонли иши бўйича 2025 йил 6 январда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан рад этилганлигини маълум қилиб, даъво талаблари бўйича даъво муддати ўтиб кетганлигини инобатга олиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган шерик жавобгар Жиззах вилоят Фермерлар кенгаши вакили “ LUS K R” МЧЖ билан риэлтор “UNIV RS L GIG N GR U ” МЧЖ воситачилигида 2022 йил 3 ноябрда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан ташкил қилинган савдода “ LUS K R” МЧЖга қарашли умумий ер майдони 0,32 гектар, қурилиш ости майдони 371,55 кв.м., фойдали майдони 611,74 кв.м. бўлган маъмурий бино қисми (литер 0001)ни сотиб олганлигини, бу тўғрида 00/0271-сонли савдо баённомаси расмийлаштирилганлигини, савдо якуни бўйича Фермерлар кенгаши билан фақат битта шартнома – қурилиш ости майдони 371,55 кв.м. бўлган мулкка шартнома тузилганлигини ва ушбу шартноманинг асли мавжудлигини, даъвогар тақдим қилган қурилиш ости майдони 391,55 кв.м. бўлган мулкка шартноманинг асли мавжуд эмаслигини, “ LUS K R” МЧЖ таъсисчисининг 2022 йил 4 августдаги 02-сонли мулкни жамият устав фондига каритиш тўғрисидаги умумий йиғилиш қарори қонуний кучда эканлигини маълум қилиб, даъво талаблари бўйича даъво муддати ўтиб кетганлигини инобатга олиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради ҳамда судга мулкка нисбатан ҳуқуқни тасдиқловчи Давлат реестридан кўчирмани тақдим қилди. Суд мажлисида иштирок этган шерик жавобгар “UNIV RS L GIG N GR U ” МЧЖ вакили Жиззах вилоят Фермерлар кенгаши ва “ LUS K R” МЧЖ ўртасидаги 2022 йил 3 ноябрда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан ташкил қилинган савдо воситачилигида бўлганлигини, савдода “ LUS K R” МЧЖга қарашли умумий ер майдони 0,32 гектар, қурилиш ости майдони 371,55 кв.м., фойдали майдони 611,74 кв.м. бўлган маъмурий бино қисми (литер 0001) Жиззах вилоят Фермерлар кенгашига сотилганлигини, бу тўғрида 00/0271сонли савдо баённомаси тўлиқ қонунга мувофиқ расмийлаштирилганлигини, савдо якуни бўйича тарафлар фақат битта шартнома – қурилиш ости майдони 371,55 кв.м. бўлган мулкка шартнома тузилганлигини ва ушбу шартноманинг асли мавжудлигини, даъвогар тақдим қилган қурилиш ости майдони 391,55 кв.м. бўлган мулкка шартноманинг асли мавжуд эмаслигини (шартноманинг нусхаси қаердан пайдо бўлганлигини билмаслигини), “ LUS K R” МЧЖ таъсисчисининг 2022 йил 4 августдаги 02-сонли мулкни жамият устав фондига каритиш тўғрисидаги умумий йиғилиш қарори қонуний кучда эканлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради ҳамда судга 2022 йил 3 ноябрда расмийлаштирилган шартноманинг аслини тақдим қилди. Шартноманинг аслидан нусха олинди. Даъво аризасида низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида кўрсатилган “Ўзагросервис” АЖ вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, уларни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Даъво аризасида низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида кўрсатилган Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида агентликнинг вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари, важлари ва эътирозларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйилаги асосларга кўра “ LUS K R” МЧЖ ҳамда Жиззах вилоят Фермерлар кенгаши вакилларининг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризаларини қаноатлантиришни рад этишни, 2022 йил 3 ноябрдаги 00/0271-сонли савдо баённомасини ҳамда “ LUS K R” МЧЖ ва Жиззах вилоят Фермерлар кенгаши ўртасида 2022 йил 3 ноябрдаги 371,55 кв.м. қурилиш ости майдонга расмийлаштирилган рақамсиз олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашни, даъво аризасининг “UNIV RS L GIG N GR U ” МЧЖ томонидан 2022 йил 3 ноябрда ўтказилган савдони ҳақиқий эмас деб топиш талабини ҳамда “ LUS K R” МЧЖ ва Жиззах вилоят Фермерлар кенгаши ўртасида 2022 йил 3 ноябрдаги 391,55 кв.м. қурилиш ости майдонга тузилган рақамсиз олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур низо ўз ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг тузилишидан вужудга келган. ФКнинг 113-моддасига кўра, битим ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўзўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин. Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. Иш ҳужжатларидан ва ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг кўрсатувларидан маълум бўлишича, даъвогарга тегишли, Жиззах вилояти Арнасой тумани Ғолиблар МФЙ Ғолиблар кўчаси 47-уйда жойлашган, фойдаланишдаги ер майдони 3,78 гектар бўлган кўчмас мулк Мажбурий ижро бюроси Арнасой туман бўлими давлат ижрочиси Д.Абдуқодиров томонидан хатланиб, 2021 йил 22 декабрда 635 332 000 сўм қийматда электрон онлайн аукцион орқали кимошди савдосига қўйилган. Кимошди савдосида фуқаро Мусурмонов Аъзамжон Шокир ўғли иштирок этиб, 2021 йил 22 декабрдаги ОА 0302-064457-сонли электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённомасига кўра ғолиб деб топилган. А.Мусурмонов кўчмас мулкни ўзи таъсис этган ва раҳбарлик қилаётган “ LUS K R” МЧЖ таъсисчисининг 2022 йил 4 августдаги 02-сонли мулкни жамият устав фондига каритиш тўғрисидаги умумий йиғилиш қарорига асосан жамиятнинг устав фондига улуш сифатида киритган. Жавобгар риэлторторлик ташкилоти “UNIV RS L GIG N GR U ” МЧЖ воситачилигида 2022 йил 3 ноябрда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан ташкил қилинган савдода мулкнинг умумий ер майдони 0,32 гектар, қурилиш ости майдони 371,55 кв.м., фойдали майдони 611,74 кв.м. бўлган маъмурий бино қисми (литер 0001)ни Жиззах вилоят Фермерлар кенгашига сотган. Савдо якуни бўйича 00/0271-сонли савдо баённомаси расмийлаштирилган. Шу санада “ LUS K R” МЧЖ ва Жиззах вилоят Фермерлар кенгаши ўртасида риэлторлик ташкилоти воситачилигида кўчма мулкни сотиш шартномаси имзоланган. Судга асл нусхаси тақдим қилинган шартноманинг 1.1-бандида сотувчи Жиззах вилояти Арнасой тумани Ғолиблар МФЙ Ғолиблар кўчаси 47-уйда жойлашган, бундан буён мулк деб аталувчи маъмурий бино (литер 0001), умумий ер майдони 0,32 гектар, қурилиш ости майдони 371,55 кв.м., фойдали майдони 611,74 кв.м. бўлган бинони сотиб олувчига сотди, деб кўрсатилган. Даъво аризасига илова қилинган қурилиш ости майдони 391,55 кв.м. деб кўрсатилган шартноманинг асли мавжуд эмас (тарафлар вакиллари тақдим қила олишмади). Мазкур мулкка нисбатан Жиззах вилоят Фермерлар кенгашининг мулк ҳуқуқи 2022 йил 6 декабрда давлат рўйхатидан ўтказилган. Давлат ижрочиси Д.Абдуқодировнинг 2019 йил 29 июлдаги мол-мулкни онлайн аукционга чиқариш тўғрисидаги қарори Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят кенгашининг 2023 йил 14 октябрдаги қарори билан бекор қилинган. Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2-1301-2404/1212сонли фуқаролик иши бўйича 2024 йил 8 майда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан 2021 йил 22 декабрдаги ОА 0302-064457-сонли электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённома ҳақиқий эмас деб топилган ва МИБ Жиззах вилоят бошқармасининг депозит ҳисоб рақамида сақланаётган 317 666 000 сўм пул маблағини А.Мусурмоновга қайтариш белгиланган. Фуқаролик судининг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикояти Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 3 июлдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ҳал қилув қарори ва ажрим устидан берилган тафтиш шикояти Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафлиш инстанциясининг 2024 йил 8 августдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Ҳал қилув қарори, апелляция ва тафиш инстанциялари ажримлари устидан берилган тафтиш шикояти Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанциясида кўрилиб (4-735-24-сонли тафтиш иши), Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 11 декабрдаги ажрими билан апелляция ва тафтиш инстанцияси ажримлари ўз кучида қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси қарори устидан тафтиш протести киритилганлиги тўғрисида ва у иш юритувга олинганлиги тўғрисида ҳужжатлар тақдим қилинмади. Даъвогар томонидан “ LUS K R” МЧЖ таъсисчисининг 2022 йил 4 августдаги 02-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёнини, ушбу баён асосида чиқарилган 2022 йил 4 августдаги 2-сонли буйруғини ҳамда 1-сонли бино, ер майдонини топшириш қабул қилиш далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилган. Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 4-1304-2401/16533-сонли иш бўйича 2025 йил 6 январда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво аталабларининг 2022 йил 4 августдаги 2-сонли буйруғини ҳамда 1-сонли бино, ер майдонини топшириш қабул қилиш далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиш қисми бўйича иш юритиш тугатилган, 2022 йил 4 августдаги 02-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёнини ҳақиқий эмас деб топиш қисмини бундай талаб билан корпоратив низо иштирокчиси мурожаат қилиши мумкинлиги сабабли қаноатлантириш рад этилган. ФК 163-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисига кўра, мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, гарчи бу бузишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам (ушбу Кодекснинг 231-моддаси), бартараф этиш ҳақидаги талабларига нисбатан даъво муддати жорий қилинмайди. Шунга кўра, суд жавобгар “ LUS K R” МЧЖ ва шерик жавобгар Жиззах вилоят Фермерлар кенгаши вакилларининг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги оғзаки илтимосларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ФК 116-моддасининг биринчи қисмига кўра, Қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. ФК 114-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Ушбу модданинг иккинчи қисмига асосан, Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. ФКнинг 381-моддасига кўра, қонунда белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига сабабчи бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 269-сонли Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида қарори (кейинги ўринларда Пленум қарори деб юритилади)нинг 6-бандига кўра, ФК 113-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, битим ФКда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Бунда судлар инобатга олишлари керакки, ФК ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво бериш имкониятини истисно этмайди. Пленум қарорининг 12-бандига кўра, ФК 116-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб: қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда; ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ҳисобланади. Бунда судлар назарда тутишлари лозимки, агар битимнинг бир ёки бир неча шартлари қонунчилик талабларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топишда судлар, бу битим ҳуқуқ-тартибот асосларини таъминловчи, яъни конституциявий тузум асослари, давлатнинг мудофаа, хавфсизлик ва иқтисодий тизими (қурол-яроғнинг ноқонуний экспорти, солиқ тўловларидан бўйин товлаш ва бошқалар), фуқаро ва шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқловчи ва ҳимояловчи ҳуқуқ нормаларининг талаблари бузилганлиги ёхуд ижтимоий ахлоқ асослари, яъни жамиятда шаклланган эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, гуноҳ ва савоб ҳақидаги қарашларга зид ёки зид эмаслигини аниқлашлари лозим. Пленум қарорининг 19-бандига кўра, ФК 381-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Шу боис, судлар инобатга олишлари лозимки, агар кимошди савдосининг натижалари бўйича тузилган битимни савдо ўтказиш қоидалари бузилганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво берилган бўлиб, бироқ кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида талаб қўйилмаган бўлса, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилади. Кимошди савдоси белгиланган қоидаларга риоя қилинган ҳолда ўтказилган бўлсада, аммо кимошди савдосининг натижалари бўйича тузилган битим ФКда назарда тутилган асослар бўйича ҳақиқий эмас бўлган ҳоллар бундан мустасно. Агар кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб суд томонидан қаноатлантирган бўлса, кейинчалик битимни ҳақиқий эмас деб топилиши талаб этилмайди. Бу ҳолатда тарафларнинг ҳар бири битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин. Бунда судлар шуни инобатга олишлари керакки, суд муҳокамаси пайтида кимошди савдолари натижалари бўйича тузилган битимнинг ФК қоидаларига мувофиқ ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги аниқланса, кимошди савдолари ҳақиқий эмас деб топилишидан қатъи назар, бундай битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари суд томонидан қўлланилиши мумкин. Пленум қарорининг 20-бандига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим, унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмаслигини инобатга олиб, судлар назарда тутишлари керакки, битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашда тарафлар битим тузишдан олдинги ҳолатга келтирилишлари лозим. Пленум қарорининг 22-бандига кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатлари даъвогарнинг ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби қаноатлантирилганидан кейин ҳам, бундай қарор мавжуд бўлмаганда ҳам қўлланилиши мумкин. Бундай қарор мавжуд бўлмаганда, судлар битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашни қарорнинг асослантирувчи қисмида ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим факти мавжудлиги тўғрисидаги хулосалари билан асослаб беришлари лозим. Пленум қарорининг 24-бандига кўра, ФК 114-моддасининг иккинчи қисмига асосан битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Пленум қарорининг 25-бандига кўра, ИПК 149-моддаси иккинчи қисмининг 7бандига мувофиқ, битимни ҳақиқий эмаслигик оқибатларини қўллаш ҳақидаги талаб билдирилганда даъво аризасида ҳар бир тарафга нисбатан айнан қайси оқибатлар қўлланилиши кўрсатилиши лозим. Агар битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини фақат даъвогарга нисбатан қўллаш сўралган бўлса, ФК 114-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ўз ташаббуси билан битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини бошқа тарафга нисбатан ҳам қўллаши лозим. Пленум қарорининг 26-бандига кўра, битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашда суд, қарорнинг хулоса қисмида ИПКнинг 180моддасига мувофиқ пул маблағларининг ундирилишини, мол-мулкнинг олиб берилишини кўрсатиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига асосан, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. ИПКнинг 74-моддасига ассоан, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат кўчирма нусхаси билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган ва судга топширилмаган бўлса, ва ушбу ҳужжатнинг низолашаётган тарафларнинг ҳар бири томонидан тақдим этилган кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб ҳисоблаши мумкин эмас. Юқоридагиларга асосан, дастлаб даъвогарга тегишли бўлган, Жиззах вилояти Арнасой тумани Ғолиблар МФЙ Ғолиблар кўчаси 47-уйда жойлашган кўчмас мулкнинг даъвогардан бегоналаштирилишига асос бўлган ҳужжатларнинг ҳақиқий эмас деб топилганлиги фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарори билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд ушбу мулкни реализация қилиш бўйича кейинчалик расмийлаштирилган ҳужжатлар бошқа шахсларнинг мулкий ҳуқуқ ва манфаатларини бузишини инобатга олиб, даъво аризасининг 2022 йил 3 ноябрдаги 00/0271-сонли савдо баённомасини ҳамда “ LUS K R” МЧЖ ва Жиззах вилоят Фермерлар кенгаши ўртасида 2022 йил 3 ноябрдаги 371,55 кв.м. қурилиш ости майдонга расмийлаштирилган рақамсиз олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш талабларини қаноатлантиришни ҳамда битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаб, “ LUS K R” МЧЖга битим бўйича тўланган 400 000 000 сўм пул маблағини Жиззах вилоят Фермерлар кенгашига қайтаришни, Жиззах вилоят Фермерлар кенгашига битим бўйича олган кўчмас мулкни “ LUS K R” МЧЖга қайтаришни лозим топади. Суд, “UNIV RS L GIG N GR U ” МЧЖ томонидан 2022 йил 3 ноябрда ўтказилган савдосини ўтказишда қонун ҳужжатлари талаблари бузилмаганлиги сабабли даъво аризасининг ушбу талабини ҳақиқий эмас деб топиш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суд, шунингдек, иш ҳужжатларидан “ LUS K R” МЧЖ ва Жиззах вилоят Фермерлар кенгаши ўртасида 2022 йил 3 ноябрда 371,55 кв.м. қурилиш ости майдонга расмийлаштирилган рақамсиз олди-сотди шартномасининг асли мавжудлиги, 391,55 кв.м. қурилиш ости майдонга тузилган рақамсиз олди-сотди шартномасининг асли мавжуд эмаслиги сабабли, 391,55 кв.м. қурилиш ости майдонга тузилган рақамсиз олди-сотди шартномасини иш бўйича мақбул далил деб ҳисобламайди. Шунга кўра, суд даъво аризасининг “ LUS K R” МЧЖ ва Жиззах вилоят Фермерлар кенгаши ўртасида 2022 йил 3 ноябрда 391,55 кв.м. қурилиш ости майдонга расмийлаштирилган рақамсиз олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Судга даъво аризасини тақдим қилишда даъвогар томонидан 41 200 сўм почта харажати тўлаган. Юқоридагиларга асосан, суд суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаб, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини жавобгар “ LUS K R” МЧЖдан даъвогар фойдасига ундиришни, даъво талабларининг асоссиз қисмига нисбатан ҳисобланган 8 240 000 сўм давлат божини даъвогардан, даъво талабларининг асосли қисмига нисбатан ҳисобланган 16 240 000 сўм давлат божини жавобгарлар “ LUS K R” МЧЖ, “UNIV RS L GIG N GR U ” МЧЖ ва Жиззах вилоят Фермерлар кенгашидан тенг тақсимланган ҳолда Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, ФКнинг 113, 114, 116, 163, 234, 381-моддаларини, ИПКнинг 72, 73, 74, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Жавобгарлар “ LUS K R” МЧЖ ҳамда Жиззах вилоят Фермерлар кенгаши вакилларининг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги оғзаки аризаларини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “UNIV RS L GIG N GR U ” МЧЖ воситачилигида 2022 йил 3 ноябрда расмийлаштирилган 00/0271-сонли савдо баённомаси ҳамда “ LUS K R” МЧЖ ва Жиззах вилоят Фермерлар кенгаши ўртасида 2022 йил 3 ноябрда тузилган Жиззах вилояти Арнасой тумани Ғолиблар МФЙ Ғолиблар кўчаси 47-уйда жойлашган, умумий ер майдони 0,32 гектар, қурилиш ости майдони 371,55 кв.м., фойдали майдони 611,74 кв.м. бўлган маъмурий бино (литер 0001)ни олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин. Битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибати қўлланилиб, “ LUS K R” МЧЖга битим бўйича тўланган 400 000 000 сўм пул маблағи Жиззах вилоят Фермерлар кенгашига қайтарилсин, Жиззах вилоят Фермерлар кенгашига битим бўйича ўтган, Жиззах вилояти Арнасой тумани Ғолиблар МФЙ Ғолиблар кўчаси 47-уйда жойлашган, умумий ер майдони 0,32 гектар, қурилиш ости майдони 371,55 кв.м., фойдали майдони 611,74 кв.м. бўлган маъмурий бино (литер 0001) “ LUS K R” МЧЖга қайтарилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “ RN S Y GR S RVIS ” МЧЖдан Республика бюджетига 8 240 000 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “ LUS K R” МЧЖдан Республика бюджетига 5 413 333,33 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар Жиззах вилоят Фермерлар кенгашидан Республика бюджетига 5 413 333,33 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “UNIV RS L GIG N GR U ” МЧЖдан Республика бюджетига 5 413 333,33 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Р.Турсункулов