← Назад
Решение #2833508 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| даъво аризада ФК | 551 | — | law | |
| ФКнинг | 551 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****- сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья
ёрдамчиси
****нинг
котиблигида,
даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш
марказининг **** вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар –
****масъулияти чекланган жамияти хисобидан 5 118 363,94 сўм асосий қарз,
1 194 844,53 сўм пеня ундириш, ижара шартномасини муддатидан олдин
бекор қилиш ва жавобгарга ижара объектини қайтариб топшириш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иқтисодий ишни, тарафлар иштирокисиз, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг
**** вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ****масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) хисобидан
5 118 363,94 сўм асосий қарз, 1 194 844,53 сўм пеня ундириш, ижара
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва жавобгарга ижара
объектини балансда сақловчига қайтариб топшириш мажбуриятини юклашни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 31 октябрдаги ажрими билан даъво аризаси
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун иш юритувга
қабул қилиниб, иқтисодий иш қўзғатилган.
Суднинг 2025 йил 19 ноябрдаги ажрими билан иқтисодий иш даъво
ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқишга ўтказилиб,
ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида **** (бундан буён матнда учинчи шахс
ёки балансда сақловчи деб юритилади) жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар, жавобгар ва учинчи шахсдан вакиллар суд
мажлисида иштирок этмади.
Даъвогар судга илтимоснома тақдим қилиб, ишни даъвогар вакили
иштирокисиз кўриб чиқиб, қонуний қарор қабул қилишни сўраган.
Шунингдек, илтимосномада жавобгар судга даъво тақдим этилганидан кейин
2
асосий қарз ва пеня қарздорлигини тўлиқ бартараф қилганлигини маълум
қилган.
Жавобгар судга илтимоснома тақдим қилиб, ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришни ҳамда асосий қарз ва пеня тўловларини тўлиқ тўлаб,
қарздорликни бартараф қилганлигини, 2026 йил январь ойи учун ҳам
олдиндан ижара тўловларини тўлаб қўйганлигини билдириб, бу ҳақда тўлов
ҳужжатларини судга тақдим қилиб, даъво талабларини рад қилишни сўраган.
Учинчи шахс судга илтимоснома тақдим қилиб, ишни учинчи шахс
вакили иштирокисиз кўришни ҳамда жавобгар томонидан асосий қарз ва
пеня қарздорлиги тўлиқ бартараф қилганлигини, ҳозирги кунда лицей
ётоқхонасида 205 нафар талаба ётиб овқатланаётганлигини, жавобгарни
2025 йил чораклик сметаси ҳал бўлмаганлиги сабабли жавобгар 2025 йил
сентябрь ойидан ҳозирги кунга қадар ўз ҳисобидан талабаларни
овқатлантираётганлигини инобатга олиб, даъво талабларини рад қилишни
сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни даъвогар,
жавобгар ва учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни, тарафлар ва учинчи шахслар
томонидан тақдим қилинган илтимоснома ва тўлов ҳужжатларини ўрганиб,
уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (ижарага берувчи) ва
жавобгар (ижарага олувчи) ўртасида 2024 йил 5 апрель куни 766150/123-24сонли давлат кўчмас мулкини ижарага бериш шартномаси (бундан буён
матнда шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1.1-1.2-бандларига кўра даъвогар *****манзилида
жойлашган, **** балансидаги бўш турган ошхона биноси (ижара
объекти)нинг 200 кв.метрини жавобгарга вақтинчалик фойдаланиш учун 36
ой муддатга ижарага бериши, жавобгар ижара объектини қабул қилиб олиб,
объектдан электрон онлайн савдо натижалари тўғрисидаги баённомада
белгиланган йўналишларда фойдаланиб, шартномада келишилган ижара
тўловларини белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширишга
келишилган.
Шартноманинг 1.3-бандига асосан объектнинг таснифи (таркиби,
ҳолати, қиймати ва зарур маълумотлар) шартномага қўшимча келишувнинг
1-иловасида алоҳида кўрсатилиши назарда тутилган.
Мазкур шартномага даъвогар, жавобгар ва балансда сақловчи ўртасида
2025 йил 21 май куни 141525221214-сонли қўшимча келишув тузилиб, унга
кўра, шартномани айрим бандлари янги таҳрирда баён қилинган.
Хусусан, шартномага 4.3 ва 4.4-бандлар киритилиб, унда ижарага
олувчи ижара объектини қабул қилиб, амалда фойдаланган дастлабки йил
учун аукцион савдосида белгиланган ҳар ой учун белгиланган миқдорда,
кейинги йил учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкасига мутаносиб
3
равишда ўзгартирилган ижара ҳақларини шартномада кўрсатилган тартибда
тўлаши белгилаб қўйилган.
Мазкур қўшимча келишув иловасига асосан ижара объектининг бир
йиллик ижара тўлови 25 424 000 сўмни ташкил этиши, бунда 2025 йил январь
ойидан декабрь ойига қадар ҳар ойлик ижара тўлови ўртача 2 601 135,31
сўмдан этиб белгиланган.
Шартноманинг 7.1-бандида ижарага олувчи ижара тўловларини
қўшимча келишув иловасида белгиланган муддат ва миқдорда 100 фоиз
олдиндан тўлаши назарда тутилган.
Шартноманинг 9.2 бандига кўра жавобгар ўз мажбуриятларини
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, даъвогарга
кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг
0,4 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши кўрсатиб ўтилган.
Шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини бажариб, ижара
объектини жавобгарга белгиланган тартибда топширган.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармай,
2025 йил 27 октябрь куни ҳолатига ижара тўловларидан 5 118 363,94 сўм
қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар томонидан шартномага кўра тўлов кечиктирилган кунлар
учун 0,4 фоиз миқдорида, яъни 1 194 844,53 сўм пеня ҳисобланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 12 сентябр куни ижара
ҳақини тўлаш лозимлиги, акс холда уни ундириш ва шартномани бекор
қилиш бўйича судга мурожаат қилиш юзасидан талабнома ва огоҳлантириш
хатлари билан мурожаат қилинган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга
нисбатан мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида низо ижара шартномасидан келиб
чиққан.
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича
ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик
қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини
олади.
Суд даъвонинг 5 118 363,94 сўм асосий қарз ва 1 194 844,53 сўм пеня
ундириш талабларини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар шартнома
иловасида белгиланган ижара тўловларини ўз муддатида тўламай
4
қарздорликка йўл қўйган. Булар ишдаги шартнома иловасидаги тўлов
жадвали, тарафларнинг илтимосномада баён қилинган тушунтиришлари ва
ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Бироқ, даъво судга топширилганидан сўнг, 2025 йил 12 ва 16 декабрь
кунлари жавобгар 5 118 363,94 сўм асосий қарз ва 1 194 844,53 сўм пеня
қарздорлигини даъвогарга тўлаб, қарздорликни ихтиёрий равишда тўлиқ
бартараф қилган.
Булар, даъвогарнинг 2025 йил 16 декабрь кунги илтимосномаси,
жавобгар томонидан тақдим қилинган 2025 йил 12 декабрь кунги 117,
2025 йил 16 декабрь кунги 123, 124-сонли тўлов топшириқномалари,
балансда сақловчининг илтимосномалари билан тасдиқланади.
Шу боис, суд даъвонинг асосий қарз ва пеня ундириш талабини рад
қилишни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризада ФКнинг 551-моддасига асосан ижара тўлови
кетма-кет икки мартадан ортиқ бузилганлиги сабабли ижара шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш талаби билдирилган.
Жавобгар 2025 йил сентябрь ва октябрь ойи ижара тўловларини
тўламай, тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузган.
ФКнинг 551-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси ижарага
берувчининг талаби билан суд томонидан муддатидан олдин бекор
қилиниши мумкин. Агар ижарага олувчи ижарага берувчининг ёзма
огоҳлантиришига қарамасдан мол-мулкдан шартнома шартларини ёки молмулкнинг вазифаларини жиддий равишда бузган ёхуд бир неча марта бузган
ҳолда фойдаланса, шартномада белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки
мартадан ортиқ бузиб, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаса
ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинишига олиб келиши,
қарздорликлар ундирилиши кўрсатиб ўтилган.
Мазкур шартлар тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасида ҳам
назарда тутилган.
Шартноманинг 8.3-бандига асосан шартномани муддатидан олдин
бекор қилишга тарафларнинг келишувига ёки қонунчиликда белгиланган
тартибларда суд қарори билан йўл қўйилади.
ФК 382-моддасига асосан, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Қайд этилганларга кўра суд даъвогарнинг ижара шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Аммо, жавобгар суд мажлиси кунига қадарли ижара тўловлари ва
пенядан бўлган қарздорликни ихтиёрий бартараф қилганлиги сабабли суд
5
даъвонинг шартномани муддатидан олдин бекор қилиш талабини рад
қилишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгарга ижара объектини далолатнома
асосида балансда сақловчига топшириш мажбуриятини юклашни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида шартнома
муддати тугаганда, муддатидан аввал бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб
топилганда ижарага олинган объектни жавобгар беш иш куни ичида балансда
сақловчига қайтариб топшириши белгиланган.
Бироқ, шартнома бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган
ёҳуд муддати тугамаган.
Шунга кўра, суд даъвонинг ушбу талабини асоссиз деб ҳисоблаб, ушбу
талабни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-бандига мувофиқ,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, номулкий тусдаги даъво талабларидан
базавий ҳисоблаш миқдорининг (412 000 сўм) 10 баравари миқдорда давлат
божи тўланиши белгиланган.
Даъвогар қонунда белгиланган имтиёзга асосан давлат божи тўловисиз
судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад
қилишни, суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво
асосли деб топилган қисми (5 118 363,94 + 1 194 844,53 = 6 313 208,47 х 2% =
126 264,16 + 1 та номулкий талаб БҲМнинг 10 баравари 4 120 000) бўйича
ҳисобланган 4 246 264,17 сўм давлат божини жавобгардан республика
бюджетига ундиришни, асоссиз деб топилган 1 та номулкий талаб бўйича
даъвогар қонунга асосан давлат божидан озод этилганлиги сабабли давлат
божи ундирмасликни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
****масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат
мулки объектларидан самарали фойдаланиш Марказининг **** вилоят
ҳудудий бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
****масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига
4 246 264,17 сўм давлат божи ундирилсин.
6
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Наманган вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида аппеляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда
кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****