Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2501/8003 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Абдусаматов Баркамол
Source ID 17ef70c8-6199-43f7-814f-3d99a4977c49 Claim ID PDF Hash 8b11dfdfaa14e1d9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 299-моддаси нинг 299 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2501/8003-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья А.Шокиров Кассация инстанцияда маърузачи судья Р.Мамажонова НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2025 йил 16 декабрь Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Р.Мамажонова раислигида, судьялар А.Иномов ва А.Мухиддиновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг котиблигида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг жавобгар “Абдусаматов Баркамол” фермер хўжалиги ҳисобидан 192.133.680 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан Чуст туман Фермерлари кенгаши томонидан берилган кассация шикоятини, даъвогар вакили Д.Исмаилов (ишончнома асосида), кенгаш вакили У.Акбаров (ишончнома асосида)нинг иштирокида, суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Абдусаматов Баркамол” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 192.133.680 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 2 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилган, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 192 133 680 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати, бюджетга 3 842 673,6 сўм давлат божини ундириш белгиланган. Ҳал қилув қарори 2025 йил 2 ноябр куни кучга кирган. Чуст туман Фермерлари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) жавобгарнинг манфаатида кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3574-сонли қарорига асосан, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос агрегатлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси қиймати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда бюджетдан субсидиялар ажратилиши ҳисобига қопланиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 мартдаги 320-сонли қарорида 2024 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги корхоналари тасарруфидаги электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш 1 ускуналари билан таъминланган насос агрегатлари ва суғориш қудуқларининг пахта ҳом ашёси ва ғалла етиштириш учун истеъмол қилинган электр энергияси қиймати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши, пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришда суғориш ишларига сарфланган электр энергияси миқдори қишлоқ хўжалиги экинларини гидромодул районлаштириш ва суғориш режимидан келиб чиқиб аниқланиши, бунда қиймати қоплаб бериладиган электр энергияси миқдори ҳақиқатда сарфланган электр энергияси миқдорининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланганлиги, бироқ фермер хўжалигига субсидия ажратилмаганлиги, мазкур ҳолатда фермер хўжалиги мажбуриятни бажармаганлигида айбдор эмаслиги боис, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида Кенгаш вакили кассация шикоятини қувватлаб, жавобгар субсидия олиш юзасидан ариза берганлигини, бироқ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ариза вақтида тасдиқланмаганлиги учун унга субсидия ажратилмаганлигини, ариза бериш муддати 2025 йилнинг 5 декабрь санасида тугаганлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили суд муҳокамасида шикоят асоссиз эканлигини билдириб, уни қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар ва Кенгаш вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 299-моддасига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар кассация инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейинги матнда – ФК деб юритилади) 234-моддасига мувофиқ, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс 2 (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида “электр таъминоти” шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1 бандига мувофиқ, ушбу шартнома билан корхона исътемолчига уланган электр тармоқлари орқали электр энергиясини (кейинги ўринларда энергия деб юритилади) етказиб бериш мажбуриятини, исътемолчи эса қабул қилинган энергия хақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.4 бандига кўра, корхона томонидан исътемолчига етказиб берилган энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) хисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланиши белгиланган. Шартномага асосан корхона томонидан исътемолчига хар ойда белгиланган миқдорда энергия қуввати етказиб берилган. Етказиб берилган электр энергияси учун 2025 йил 1 август ҳолатига жавобгар жами 192.133.680 сўм қарздор бўлган. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 470-моддасига кўра эса, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 474-моддасида, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади, деб кўрсатилган. Қарздорлик ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва кенгаш вакилининг суд мажлисида берган кўрсатувлари билан тасдиқланади. Шу боис судлов ҳайъати биринчи инстанция суди 192.133.680 сўм қарздорликни ундиришни лозим топиб, тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. Зеро, ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. 3 Кенгашнинг жавобгар субсидия ажратиш учун ариза билан мурожаат қилганлиги ва даъвогарнинг айби билан субсидия ажратилмаганлиги ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўлиши тўғрисидаги важи билан судлов ҳайъати қуйидагиларга асосан келишмайди: биринчидан мазкур ҳолат далиллар асосида исботлаб берилмади; иккинчидан қарздорлик мавжуд ва жавобгар қарзни тан олган; учинчидан мазкур ҳолат ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўлмайди. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, Кенгаш томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 118, 297, 299, 301, 303-моддаларини қўллаб, кассация судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Чуст туман Фермерлари кенгашининг кассация шикояти қаноатлантиришни рад этилсин. Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Чуст туман Фермерлари кенгаши томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан ҳал қилув қарори қабул қилган суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин. Ҳайъат раиси Р.Мамажонова Ҳайъат аъзолари А.Иномов А.Мухиддинов 4