← Назад
Решение #2833537 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 230 | — | code_article | |
| онуни | 49 | — | law | |
| онуни | 50 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
5 411 символов
********-сонли иш
тел: (+99876) 228-40-01 (75573), -mail: i.t rmiz@sud.uz
АЖРИМ
(Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий
ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида)
Термиз шаҳар
********
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья ********, ********нинг котиблигида,
аризачи раҳбари ******** иштирокида, аризачи «********» масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар «********» хусусий корхонасига нисбатан
киритган аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи – «********» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг
аризасида жавобгар «********» хусусий корхонасидан (бундан буён матнда
бундан буён матнда жавобгар) деб юритилади) ўзининг фойдасига 9 150 000
сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня, 412 000 сўм ҳакамлик йиғимини
ундириш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси «********» МЧЖ ҳузуридаги
доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судининг 2025 йил 10 октябрдаги 192024-01/62-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро
варақаси беришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
230-моддаси учинчи қисмига кўра, иқтисодий суд ҳакамлик муҳокамаси
тарафларини суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик
қилмайди.
Суд ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи аризани қўллаб-қувватлади,
суддан уни қанонатлантиришни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси
«********» МЧЖ ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик суди
томонидан 2025 йил 10 октябрда аризачи фойдасига жавобгардан 9 150 000
сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня, 412 000 сўм ҳакамлик йиғимини
ундириш тўғрисидаги
19-2024-01/62-сонли ҳал қилув қарори қабул
қилинган.
Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик суди тўғрисида»ги Қонунининг
49-моддасига кўра, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори мазкур ҳал қилув
қарорида белгиланган тартибда ва муддатларда ихтиёрий ижро этилади. Агар
ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ижро этиш муддати белгиланмаган
бўлса, у дарҳол ижро этилиши керак.
Ҳакамлик судининг мазкур ҳал қилув қарори жавобгар томонидан
ижро этилмаганлиги сабабли, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб,
мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик суди тўғрисида»ги Қонунининг
50-моддасига кўра, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик
судининг ҳал қилув қарорида белгиланган муддатда ихтиёрий ижро
этилмаган бўлса, у мажбурий ижро этилиши керак. Ҳакамлик судининг ҳал
қилув қарорини мажбурий ижро этиш «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
мувофиқ, ваколатли суд берган ижро варақаси асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
29-бобида белгиланган қоидалар ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг
ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун
ижро варақалари бериш тўғрисидаги аризалари иқтисодий суд томонидан
кўриб чиқилаётганда қўлланилади.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, аризачининг аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгар «********» хусусий корхонаси ҳисобидан
аризачи «********» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 9 150 000 сўм
асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня, 412 000 сўм ҳакамлик йиғимини ундириш
ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси «********» МЧЖ ҳузуридаги доимий
фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судининг 2025 йил 10 октябрдаги 19-202401/62-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси
беришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб,
жавобгардан аризачи фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ҳамда республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармаси ҳисобига 824 000 сўм давлат божи ундиришни
лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
228, 230 ва 232-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ:
«********» масъулияти чекланган жамиятининг аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «********» хусусий корхонаси ҳисобидан аризачи
«********»
масъулияти
чекланган
жамияти
фойдасига
9 150 000 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня, 412 000 сўм ҳакамлик
йиғимини ундириш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси «********» МЧЖ
ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судининг 2025 йил 10
октябрдаги 19-2024-01/62-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш
учун ижро варақаси берилсин.
Жавобгар «********» хусусий корхонаси ҳисобидан аризачи
«********»
масъулияти
чекланган
жамияти
фойдасига
41 200 сўм почта харажати;
республика
бюджети
ҳамда
суд
ҳокимияти
органларини
ривожлантириш жамғармаси ҳисобига 824 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест)
беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест берилмаса), олти
ойлик муддатда касация шикояти (протест) беришлари мумкин.
Судья
********