← Назад
Решение #2833544 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law |
Текст решения
5 588 символов
4-1301-2501/15337-сонли иқтисодий иш
судья О.С.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида,
судья
ёрдамчиси
Ш.Каримовнинг
котиблигида,
**********давлат
муассасасининг, жавобгар «**********» МЧЖдан 9 563 456 сўм асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа
режимида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд
мажлиси муҳокамасида, даъвогар вакили ffffffff (2025 йил 18 июлдаги
ишончномага асосан) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
А Н И Қ Л А Д И:
**********давлат муассасаси (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, «**********» МЧЖ (матнда кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади) ва даъвогар ўртасида 2021 йил 30 декабрда тузилган даврий
нашрларга обунани ташкил қилиш, ташиш, мижозларга етказиб бериш ва
нашрларни обуначиларга етказиб бериш бўйича шартнома тузилган.
Мазкур шартнома бўйича даъвогар томонидан даврий нашрларнинг талаб
этилган миқдордаги нусхаларини ўз вақтида тақдим этилганига қарамасдан,
жавобгар уларнинг ҳақини тўлаш билан боғлиқ мажбуриятини асоссиз равишда
кечиктириб келганлиги баён этилиб, жавобгардан 9 563 456 сўм асосий қарзни
даъвогарнинг фойдасига ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан дастлабки жавобгар унинг хуқуқий вориси
“**********” МЧЖ билан алмаштирилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили жавобгар шартнома
бўйича хизматлар ҳақини шу кунга қадар тўлаб бермаганлигини билдириб,
даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда ажрим
орқали хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127129, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд, даъвогар вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим
топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлисида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, даъвогар (Марказ) ва жавобгар (Тарқатувчи) ўртасида 2021 йил 30
декабрда даврий нашрларга обуна ишларини ташкил этиш ва ушбу нашрларни
обуначиларга етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартномага мувофиқ, “Марказ” 2022
йил давомида “Инсон ва қонун” газетасини чоп этилишини таъминлаши,
“Тарқатувчи” эса ушбу даврий нашрларга 2022 йил учун обунани ташкил
қилиши, обуначиларга етказиб бериши, “Марказ”га тегишли обуна маблағини
унинг ҳисоб рақамига белгиланган муддатларда тўлашни ўз зиммасига олиши
қайд этилган.
Шартноманинг 3.2-бандида “Тарқатувчи” 5 банк иши кунидан
кечиктирмасдан тақдим этилган буюртма наряд суммасининг 100 фоизни
“Марказ” хисобрақамига олдиндан ўтказиб беришни ўз зиммасига олган.
ФКнинг 705-моддасига кўра, Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
тартибда тўлаши шарт.
Бироқ, “Тарқатувчи” томонидан шартномага асоан тўловларни
таҳририятнинг ҳисобрақамига ўтказиб бермаслиги оқибатида 2025 йил 22
октябр ҳолатига таҳририятдан 9 563 456 сўм қарздор бўлиб қолган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномаларга жавобгар
муносабат билдирмаган ва қарзларни тўлаб бермаган.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддаси кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Суд даъвогарнинг жавобгардан 9 563 456 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни
лозим топди.
Суд, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 118моддасига асосан суд харажатларини тўлиқ жавобгарнинг зиммасига юклашни
лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 110, 113, 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-,
ҚАРОР ҚИЛДИ :
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “**********” МЧЖдан даъвогар **********давлат муассасаси
фойдасига 9 563 456 сўм қарз, олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “**********” МЧЖдан Олий суд хисобига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) ёхуд хал қилув қарори қонуний кучга киргач
олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов