Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/21523 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0e31539d-c187-423d-8046-f58b1873f92d Claim ID PDF Hash 86122f8bc747b9f5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
нинг 55-моддаси нинг 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 7461-моддаси ФКнинг 7461 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
-----------------сонли иқтисодий иш судья:Б.Т.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 15 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Т.Мадрахимов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар --------------нинг жавобгар -------------МЧЖдан миллий валютадаги муддати ўтган кредит танидан 40848769 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 26098604 сўм, жами 66947373 сўм, чет эл валютасидаги муддати ўтган кредит танидан 3694.56 АҚШ доллари, унинг муддати ўтган фоизидан 840.81 АҚШ доллари, жами 4535.37 АҚШ доллари кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили --------------(ишончнома асосида), Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармаси вакили --------(банкнинг 2025 йил 10 декабрдаги 1576- S-сонли фармойиши асосида)ларнинг иштирокида Наманган туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни А Н И Қ ЛА Д И: Даъвогар --------------(бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси киритиб, -------------- МЧЖ(бундан буён матнда – жавобгар)дан миллий валютадаги муддати ўтган кредит танидан 40848769 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 26098604 сўм, жами 66947373 сўм, чет эл валютасидаги муддати ўтган кредит танидан 3694.56 АҚШ доллари, унинг муддати ўтган фоизидан 840.81 АҚШ доллари, жами 4535.37 АҚШ доллари кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Тегишли тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор этилган жавобгар ўз вакили орқали суд мажлисида иштирок этмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд 2 материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Шу сабабли суд, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида қатнашган марказий банк Наманган вилоят Бош бошқармаси вакили – мутахассис 2025 йил 18 ноябрь ҳолатига тузилган миллий валютадаги кредит шартномалари юзасидан жавобгарнинг даъвогар олдида 40848700 сўм муддати ўтган кредит тани, 25894900 сўм кредит фоизи қарздорлиги, чет эл валютасида тузилган шартномалар бўйича эса жавобгарнинг даъвогар олдида 3694.56 АҚШ доллари муддати ўтган кредит тани ва 788.96 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи қарздорлиги мавжудлиги ҳақида маълумот берди. Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси(бундан буён матнда – Конституция)нинг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасида Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Агар ушбу кодекс 41-бобининг 2-параграфи (кредит) қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфи (қарз)нинг қоидалари қўлланади. 3 ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг Наманган минтақавий филиали(бундан буён матнда – банк филиали) билан жавобгар ўртасида 2022 йил 29 июнда F_ DB/01054/318289-сонли бош келишув шартномаси тузилган. Банк филиали ва жавобгар ўртасида мазкур шартномага 2024 йил 24 майда қўшимча келишув тузилган. Юқоридаги шартнома ва келишувга кўра, жавобгарга жами 90000 АҚШ доллари кредит ажратилиши белгиланиб, мазкур келишувга кўра: - 2023 йил 27 ноябрдаги F_USD-ГЕН/01054/596052-сонли кредит шартномаси тузилиб, айланма маблағни шакллантириш мақсадида 35 ой муддатга, йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 32500 АҚШ доллари; - 2024 йил 27 майдаги _ RJ _US-ГЕН/01054/712461-сонли кредит шартномаси тузилиб, айланма маблағларни шакллантириш мақсадида 35 ой муддатга, 15 фоиз устама тўлаш шарти билан 38000 АҚШ доллари; - 2024 йил 9 августдаги F_IF -ГЕН/01054/771072-сонли кредит шартномаси тузилиб, айланма маблағларни шакллантириш мақсадида 34 ой муддатга, 27 фоиз устама тўлаш шарти билан 315000000 сўм; - 2025 йил 3 мартдаги F-ГЕН/01054/840387-сонли кредит шартномаси тузилиб, айланма маблағларни шакллантириш мақсадида 25 ой муддатга, 28 фоиз устама тўлаш шарти билан 125000000 сўм; миқдорида миқдорида кредит ажратилган. Кредит шартномаси шартларига асосан жавобгар кредитдан мақсадли фойдаланиши ва тўловларни кредитни қайтариш жадвалига асосан тўлаши лозим бўлгани ҳолда, шартнома шартларини бажармасдан кредитнинг муддати ўтган фоизи ва асосий қарз тўловларини белгиланган муддатларда тўламай келган. Даъвогар жавобгарга кредит қарздорлигини тўлаб қўйиш ҳақида йўллаган талабномалари оқибатсиз қолдирилган. Суд мажлисида тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ва ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича жавобгар томонидан кредит шартномасига иловада белгиланган кредитни қайтариш графигига риоя қилинмаганлиги оқибатида 2025 йил 18 ноябрь ҳолатига миллий валютадаги муддати ўтган кредит танидан 40848769 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 26098604 сўм, жами 66947373 сўм, чет эл валютасидаги муддати ўтган кредит танидан 3694.56 АҚШ доллари, унинг муддати ўтган фоизидан 840.81 АҚШ доллари, жами 4535.37 АҚШ доллари кредит қарздорлиги мавжуд бўлган. Кредит шартномаси шартларига кўра, қарз олувчи ўз вақтида кредит бўйича асосий қарз, фоизларни тўламаганда, банк фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни қайтаришни талаб қилиши мумкинлиги белгиланган. 4 ФКнинг 7461-моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Бироқ суд мажлисида қатнашган мутахассиснинг хулосасига кўра 2025 йил 18 ноябрь ҳолатига тузилган миллий валютадаги кредит шартномалари юзасидан жавобгарнинг даъвогар олдида 40848700 сўм муддати ўтган кредит тани, 25894900 сўм кредит фоизи қарздорлиги, чет эл валютасида тузилган шартномалар бўйича эса жавобгарнинг даъвогар олдида 3694.56 АҚШ доллари муддати ўтган кредит тани ва 788.96 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи қарздорлиги мавжуд. Мутахассиснинг фикри, юқоридаги ҳуқуқ нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари даъвогарнинг кредит қарздорлигини ундиришга ҳақли эканлигини кўрсатади. Шу сабабли даъвогарнинг талаблари қисман асосли бўлиб, миллий валютадаги кредит шартномалари юзасидан 40848769 сўм муддати ўтган кредит тани, 25894900 сўм кредит фоизи, жами 66743669 сўм, чет эл валютасида тузилган шартномалар бўйича эса 3694.56 АҚШ доллари муддати ўтган кредит тани ва 788.96 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи, жами 4483.52 АҚШ доллари қарздорликларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириш лозим бўлади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда – Қонун)га илова давлат божи ставкаларининг миқдорлари 2-бандининг “а” кичик бандига мувофиқ, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Даъво аризасида билдирилган талаблар мулкий хусусиятга эга бўлиб, пул маблағларини ундириш тўғрисидадир. Шу боис даъвонинг баҳоси ундириладиган суммадан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Даъво талабида ундирилиши сўралган сумма миллий валютада жами 66947373 сўмни, чет эл валютасида эса жами 4535.37 АҚШ долларини ташкил этади. Қонуннинг 17-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ, мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда, шунингдек мол-мулкнинг олди- 5 сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда, меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришда, агар даъво қиймати, шартнома суммаси ёки мерос миқдори чет эл валютасида белгиланса, давлат божининг миқдори ҳаракатлар амалга оширилган санада Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада белгиланади ва ундирилади. Даъвогар томонидан судга даъво аризаси тақдим этилган санада, яъни 2025 йил 20 ноябрь ҳолатига АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюта курси 11960 сўмни ташкил этган. Шунга кўра, чет эл валютасидаги талаб (4535.37*11960/100*2) 1084860.50 сўм, миллий валютадаги талаб бўйича (66947373/100*2) 1338947.46 сўм, жами 2423807.96 сўм давлат божи ундирилиши лозим. Шундан даъвонинг асосли қисми бўйича жавобгардан чет эл валютасидаги талаб (4483.52*11960/100*2) 1072457.98 сўм, миллий валютадаги талаб бўйича (66743669/100*2) 1334873.38 сўм, жами 2407331.36 сўм, даъвонинг асоссиз қисми бўйича эса даъвогардан 16476.6 сўм давлат божини бюджетга, олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундирилиши лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 165, 170, 176-180моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: --------------нинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. -------------- МЧЖ ҳисобидан: - -------------- фойдасига миллий валютадаги кредит шартномалари юзасидан 40848769 сўм муддати ўтган кредит тани, 25894900 сўм кредит фоизи, жами 66743669 сўм, чет эл валютасида тузилган шартномалар бўйича эса 3694.56 АҚШ доллари муддати ўтган кредит тани ва 788.96 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи, жами 4483.52 АҚШ доллари ҳамда олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажатлари; - бюджетга 2407331.36 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар -------------- ҳисобидан бюджетга 16476.6 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Т.Мадрахимов