Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/9832 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 01d2e331-886b-4c22-8c35-a92b976ba99e Claim ID PDF Hash 814f08a4c01e140b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 65-моддаси Конституция 65 law
Конституциянинг 138-моддаси Конституция 138 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддаси лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
аноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддаси аноатлантиришни ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/9832-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Қарши шаҳри 2025 йил 15 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаева котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ ” АЖ манфаатида жавобгар “ ” АЖга нисбатан 133 379 192,68 сўм асосий қарздорлик ва 1 330 137,70 сўм банк фоизи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, тарафлардан: даъвогар вакили: xxxx ва xxxx (ишончнома асосида)лар иштирокида ўз биносида, видеоконфренцалоқа хизмати орқали, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “ ” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ ” АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 133 379 192,68 сўм асосий қарздорлик ва 1 330 137,70 сўм банк фоизи ундиришни сўраган. Даъво аризасида ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган. Суд ишда даъвогар вакили қатнашаётганлиги боис, ишни Палата вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 65-моддасига мувофиқ, давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Конституциянинг 138-моддасига мувофиқ, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 30 январда 01-сонли шартнома тузилган бўлиб, унинг 1.1-бандига кўра, етказиб берувчи (даъвогар) сотиб олувчи (жавобгар)га шартномада назарда тутилган маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса уларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.2-бандига асосан шартноманинг умумий қиймати ҚҚС билан бирга 500 000 000 сўм деб белгилаган. Шартномаларнинг 4.3-бандига кўра сотиб олувчи етказиб берувчига олдиндан 100 фоиз миқдорда пул тўлаши белгиланган. Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга иш ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактураларга асосан жами 163 379 192,68 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган ва натижада 133 379 192,68 сўм қарздорлик қопланмай қолган. Мавжуд қарздорликни узиш талаби билан даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилган. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар жавобгар ҳисобидан 1 330 137,70 сўм банк фоизи ундиришни сўраган. ФК 327-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Қарорининг 13-бандига кўра, шартномалардан келиб чиқувчи пул мажбуриятларида, хусусан қарздорнинг товарлар, ишлар, хизматлар тўловини амалга ошириш ёхуд пул маблағларини қайтариш, тўлов кечиктирилган суммани тўлаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддасига асосан фоизлар ҳисобланиши лозим. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан банк фоизи ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга биноан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни кўриш билан боғлиқ харажатларни жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. ИПКнинг 68, 118, 128, 166, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ ” АЖ ҳисобидан: даъвогар “ ” АЖ фойдасига 133 379 192,68 сўм асосий қарз, 1 330 137,70 сўм банк фоизи ва 41 200 сўм почта харажати; - республика бюджетига 2 694 187 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм видеоконфренцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья А.Муқумова