Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/10458 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e258dcda-1f4e-47d0-930e-7e5f7b050c95 Claim ID PDF Hash 5bf3370f2b022c66... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ишни ИПКнинг 128-моддаси суд ишни ИПК 128 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
онуннинг 140-моддаси онуннинг 140 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/10458-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳар 2025 йил 15-декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, муваққат бошқарувчи С.Минаваровнинг иштирокида, кредитор “Кредитор номи”МЧЖнинг, қарздор “Қарздор номи”МЧЖга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кредитор ва қарздор ўртасида 27.02.2023 йил куни 20-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, кредитор томонидан қарздорга 1991670040,08 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган, қарздор етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловларни амалга оширмасдан 1991670040,08 сўм қарздорликка Кредиторнинг ушбу қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Шовот туманлараро иқтисодий судининг 16.10.2023 йил кунги ҳал қилув қарори билан, қарздор “Қарздор номи”МЧЖ ҳисобидан “Кредитор номи”МЧЖ фойдасига 1991670040,08 сўм асосий қарз, 130000000 сўм пеня ва суд харажатлари ундирилган. Суднинг 17.11.2023 йил кунги ижро ҳужжатига асосан, МИБ Учкўприк туман бўлими томонидан қарздорга тегишли ундирув қаратилиши лозим бўлган молмулклар аниқланмаганлиги сабабли, ижро иш юритуви тамомланган. Шу сабабли, кредитор “Кредитор номи”МЧЖ судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “Қарздор номи”МЧЖга тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 14.10.2025 йил кунги ажримига асосан, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ва 1-тоифали суд тугатиш бошқарувчиси С.Минаваров муваққат бошқарувчи этиб тайинланган. Муваққат бошқарувчи суд мажлисида, қарздорни тўловга қобилиятсиз эканлиги аниқланганлигини билдириб, банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради. Кредитор суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада. суд мажлисига ундан вакил келмади. Қарздорга юборилган суд мажлиси куни ва жойи тўғрисидаги ажрим нусхаси жавобгар кўрсатилган манзилда йўқлиги учун топширилмаган. Шу сабабли, суд ишни ИПКнинг 128-моддасига асосан, кредитор ва қарздор вакиллари иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди. Суд, муваққат бошқарувчисининг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кредитор ва қарздор ўртасида тузилган шартномага кўра, кредитор томонидан қарздорга 1991670040,08 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган, қарздор етказиб берилган маҳсулотлари бўйича тўловларни амалга оширмаган. Кредиторнинг ушбу қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Шовот туманлараро иқтисодий судининг 16.10.2023 йил кунги ҳал қилув қарори билан, қарздор “Қарздор номи”МЧЖ ҳисобидан “Кредитор номи”МЧЖ фойдасига 1991670040,08 сўм асосий қарз, 130000000 сўм пеня ва суд харажатлари ундирилган. Суднинг 17.11.2023 йил кунги ижро ҳужжатига асосан, МИБ Учкўприк туман бўлими томонидан қарздорга тегишли ундирув қаратилиши лозим бўлган молмулклар аниқланмаганлиги сабабли, ижро иш юритуви тамомланган. Муваққат бошқарувчи томонидан қарздорнинг молиявий ҳолати таҳлил қилинганида, “Кредитор номи”МЧЖ ва қарздор “Қарздор номи”МЧЖ ўртасида тузилган шартномага асосан, кредитордан қарзи 2177071466 сўмни, Фарғона вилоят солиқ бошқармасидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи 750893733 сўмни ташкил қилиши аниқланган. Муваққат бошқарувчи, Фарғона вилоят ИИБ ЙХХБга томонидан қарздорга тегишли транспорт воситалари мавжудлиги, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Фарғона вилоят бошқармаси қарздорга тегишли кўчмас молмулклари борлиги, Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар марказий депозитарияси жамиятни номида қимматли қоғозлар мавжудлиги, Фарғона вилоят божхона бошқармаси экспорт ва импорт операциялари амалга оширилганлиги, омборларда сақланаётган товарлари ва ташқи савдо шартномалари тўғрисида, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари мавжудлиги, Фарғона вилоят солиқ бошқармасига солиқ ҳисоботи. Ўтказилган текширув далолатномаси ва суд қарорларидан нусха бериш, хизмат кўрсатувчи банкига банк операцияларини тўхтатиб, қарздорга оид маълумотларни тақдим қилиш, давлат активлари марказига қарздорнинг таъсис ҳужжатларидан тақдим қилиш тўғрисида сўровномалар, қарздор раҳбарига огоҳлантириш хати юборилган. “Bizn s D il Birj ” рўзномасига қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг кузатув таомили жорий қилинганлиги тўғрисида эълон берилган. Кредиторларнинг 24.11.2025 йил куни биринчи йиғилиши ўтказилган бўлиб, унда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш, кузатув тартибтаомилидан тугатиш тартиб-таомилга ўтказиш ва тугатиш бошқарувчиси номзодлигига 1-тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга С.Минаваровнинг номзоди таклиф этилган ҳамда кузатув таомили даври учун муваққат бошқарувчига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини саккиз баробари миқдорида иш ҳақи тайинлаш белгиланган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига асосан, вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб, эътироф этилади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 140-моддасига мувофиқ, суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади. Юқоридагиларга кўра, суд кредиторнинг талабини қаноатлантиришни, таклиф этилган суд бошқарувчиси номзоди “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги сабабли, суд С.Минаваровни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, кузатув тартиб-таомилидан тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилга ўтказишни, кузатув таомили даври учун муваққат бошқарувчига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини саккиз баробари миқдорида иш ҳақи тайинлашни, кредитор фойдасига қарздор ҳисобидан 1236000 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 5, 140моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 177, 178, 179, 186, 187, 188, 210, 211-моддаларни қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Кредитор “Кредитор номи”МЧЖ нинг қарздор “Қарздор номи”МЧЖни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор “Қарздор номи”МЧЖ банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор “Қарздор номи”МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси этиб, 1-тоифали тугатиш бошқарувчиси С.Минаваров тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси С.Минаваровнинг зиммасига тугатиш ишларини 2026 йилнинг 15-февраль кунига қадар тамомлаш ва судга тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиш мажбурияти юклатилсин. Қарздор “Қарздор номи”МЧЖ зиммасига уч кун муддатда жамиятнинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни, муҳр ва штампларни тугатиш бошқарувчига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. (Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздор юридик шахснинг раҳбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади). Кузатув таомили даври учун муваққат бошқарувчига Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини саккиз баробари миқдорида иш ҳақи тайинлансин. Кредитор фойдасига, қарздор “Қарздор номи”МЧЖ ҳисобидан 1236000 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Г.Холматова