Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/21506 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d2989f73-c1b8-49a1-9700-d97962751465 Claim ID PDF Hash 0c8b541ce1550ba9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФК 468 law
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
Текст решения Оригинал (узб.)
----------------сонли иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳар 2025 йил 15 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Мадрахимов, даъвогар - -------------- АЖ жавобгар – -------------- фермер хўжалигидан 4833696 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: -------------- АЖ(бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, -------------- фермер хўжалиги(бундан буён матнда – жавобгар)дан энергия таъминоти шартномасига асосан истеъмол қилинган электр энергиясидан бўлган 4833696 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 24 ноябрдаги ажрими билан ишни 2025 йил 15 декабрда кўриб чиқиш белгиланган ҳамда жавобгарга ажрим чиқарилган кундан эътиборан 15 кунлик муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикри, далилларни ҳамда бошқа хужжатларни тақдим этиш ҳуқуқи тушунтирилган. Бироқ жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ҳеч қандай эътироз билдирилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 2034-моддасига асосан, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддаси ҳамда энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 470-моддасига кўра эса, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. Иш хужжатларидан аниқланишича, Мингбулоқ туман электр таъминоти корхонаси билан жавобгар ўртасида “Юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти” шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномани 1-бандига мувофиқ, ушбу шартнома билан корхона истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали электр энергиясини(бундан буён матнда – Энергия) етказиб бериш мажбуриятини, истеъмолчи эса қабул қилинган энергия хақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.4-бандига кўра, корхона томонидан истеъмолчига етказиб берилган энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади деб белгиланган. Шартномага асосан корхона томонидан истеъмолчига хар ойда белгиланган миқдорда энергия қуввати етказиб берилган. Даъво аризага илова қилинган маълумотларга кўра, етказиб берилган энергия учун 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига асосий қарздорлик 4833696 сўмни ташкил этган. Юқоридаги ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини топади. Суд, юқоридагиларга кўра, даъвони тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4833696 сўм асосий қарздорлик ҳамда тўланган 41200 сўм суд-почта харажатларини, ИПКнинг 113-118моддаларига кўра бюджетга 412000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб хисоблайди.‬ Суд, ИПКнинг 113,118,176,177,179,2031-2-3-4-5-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар -------------АЖнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар -------------- фермер хўжалиги ҳисобидан: - даъвогар -------------- АЖ фойдасига 4833696 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик хамда олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати;‬ - республика бюджетига 412000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Мадрахимов