← Назад
Решение #2833584 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ИПК | 203-5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 15 декабрь
4-1501-2502/21882-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова,
Даъвогар
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
палата
аъзоси
«******************************» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар –
«******************************» фермер хўжалиги ҳисобидан 2 984 362,26 сўм
қарздорлигини ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
палата
аъзоси
«******************************» акциядорлик жамияти манфаатида (бундан буён
матнда
даъвогар
деб
юритилади)
судга
даъво
аризасини
киритиб,
«******************************» фермер хўжалиги ҳисобидан (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 2 984 362,26 сўм қарздорликни ва суд ҳаражатларини
жавобгардан ундиришни сўраган.
Иш
материалларига
қараганда,
даъвогар
Банк
ва
жавобгар
«******************************» фермер хўжалиги ўртасида 31.03.2021 йил куни
Банк ҳисобварағи тўғрисидаги 180/2021-сонли шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага асосан, даъвогар жавобгар фермер хўжалигининг топшириғи
бўйича ҳисоб-китоб хизматларини кўрсатиш, шунингдек қонунчиликда кўзда тутилган
бошқа ҳисоб-касса амалиётларини амалга ошириш мажбуриятини олган бўлса, ўз
навбатида шартноманинг 2.2.6-банди талабларидан келиб чиқиб, жавобгар
«******************************» фермер хўжалиги кўрсатилган банк хизматлари
учун банк тарифларида назарда тутилган тўловларни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Банк томонидан 2023 йилда пахта ҳосили терим пули учун жавобгарга
238 426 000 сўм миқдоридаги нақд пул маблағлари ажратилган, жавобгар ажратилган
терим пулини 1 фоиз миқдорида яъни 2 384 260 сўм банк комиссиясини тўлаши лозим
бўлсада, амалда жавобгар томонидан мазкур тўловлар амалга оширилмаган, натижада
22.09.2025 йил ҳолатига 2 384 260 сўм миқдорида қарздорлиги қолган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 12 ой банк хизматлари кўрсатилган бўлиб,
мазкур хизматлар пакети учун жами 2 400 000 сўм миқдорида абонент тўловлари
тўланиши лозим бўлсада, жавобгар томонидан 1 800 000 сўм тўловлар амалга
оширилиб, 600 000 сўм миқдорида қарздорлиги қолган.
Шунингдек, шартномага 1-илова “Банк хизматлари учун тарифлар”нинг 2.4бандида, мижоз ҳисоб-рақамидан пул маблағларини бошқа банкка ўтказганлик учун ҳар
ўтказманинг 0,5 фоизи миқдорида банк комиссияси ундирилиши белгилаб қўйилган.
Даъвогар томонидан жавобгарнинг тўлов топшириқномалари асосида
222 624 782 сўм миқдоридаги маблағлар бошқа банкларга ўтказиб берилган бўлиб,
бунинг учун мазкур сумманинг 0,5 фоизи миқдорида, яъни 1 113 123,91 сўм банк
комиссияси тўланиши лозим бўлсада, амалда жавобгар томонидан 1 113 021,65 сўм
тўлов амалга оширилган, яъни 22.09.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг мазкур банк
коммисиясидан 102,26 сўм миқдорида қарздорлиги қолган.
Юқоридагиларга кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида 22.09.2025 йил ҳолатига
жами 2 984 362,26 сўм миқдорида қарздорлиги тўланмай қолган.
Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республикада ўрнатилган
базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни
2
8 240 000 сўмдан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида
юритилган. Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш ва
ишни 2025 йил 15 декабрь куни кўриш ҳақидаги суд ажрими жавобгарнинг давлат
рўйхатига олинган ҳамда даъвогар билан тузилган шартномада кўрсатилган юридик
манзилига юборилгани учун жавобгар иш бўйича ўз эътирозларини судга тақдим
этиши ҳуқуқи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 203-4-моддасининг саккизинчи қисмига асосан суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан,
тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб
чиқилади. Шу сабабли мазкур иқтисодий иш суд мажлиси ўтказилмасдан кўриб
чиқилган.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ
ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда
тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи
қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий
негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган
ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда
тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича
ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш
(муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу
хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 2 984 362,26 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПК 203-5-моддаси иккинчи-тўртинчи қисмларига асосан соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти
(протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув
қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ушбу Кодекс V бўлимининг
қоидаларига биноан мажбурий ижро этилади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар «******************************» акциядорлик жамияти фойдасига
жавобгар – «******************************» фермер хўжалиги ҳисобидан
2 984 362,26 сўм қарздорлиги, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «******************************» фермер хўжалиги ҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
3
Тарафлар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова