← Назад
Решение #2833593 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ФКнинг | 163 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Ер кодекси | 41 | 2 | code_article | |
| аролик кодекси | 231 | — | code_article | |
| ФКнинг | 232 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| Шу билан бирга ИПК | 72 | — | law | |
| Ер кодекси | 48 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3958-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ғиждувон тумани
2025 йил 15 декабрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, даъвогар раҳбари Т.Муҳаммедов,
вакили М.Рўзиев, жавобгар “Кўкча” МЧЖ вакили Ж.Холов иштирокида,
даъвогар “Abdun sim
uh mm d Yusuf” фермер хўжалигининг жавобгар
Рустамов Лазиз Низомовичга нисбатан ер майдонидан мажбурий тартибда
чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Abdun sim uh mm d Yusuf” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Рустамов
Лазиз Низомович (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан нисбатан ер
майдонидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 11 ноябрдаги ажрими билан ишга мутахассис сифатида
Бухоро вилоят кадастр агентлиги жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили илтимоснома тақдим
этиб, даъво предметини ўзгартиришни даъвогарга тегишли ер майдонидан
“Кўкча” масъулияти чекланган жамияти ва “Рустам Низом Ферузбек” фермер
хўжалигини мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили илтимоснома тақдим
этиб, даъво талабига нисбатан даъво муддатини қўллаб, даъвони рад этишни
сўраган.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъвогарнинг аризасини иш юритишга қабул қилишни ва қаноатлантиришни,
жавобгарнинг илтимосномасини рад этиб, даъво талабини қаноатлантиришни
ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
ИПКнинг 157-моддаси биринчи қисмига асосан даъвогар ишни биринчи
инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки
предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки
камайтиришга ҳақли.
ФКнинг 163-моддаси 5-бандига кўра мулкдорнинг ёки бошқа эгалик
қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, гарчи бу бузишлар эгалик
қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам бартараф этиш ҳақидаги
талабларига даъво муддати жорий қилинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ер кодекси 41-моддасининг 2-қисмига кўра, ер эгалари, ердан
фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг бузилган
ҳуқуқлари қонунчиликда назарда тутилган тартибда тикланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 231-моддасига кўра,
мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик
қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб
қилиши мумкин (негатор даъво). ФКнинг 232-моддасига биноан, гарчи мулкдор
бўлмаса ҳам, лекин мол-мулкка мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик,
оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ёки қонун ёхуд шартномада назарда
тутилган бошқа асосга кўра эгалик қилаётган шахс ҳам ушбу Кодекснинг 228
— 231-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади. Бу шахс ўз
эгалигини мулкдордан ҳам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар 2005 йилдан бошлаб фаолият
юритиб келган. Ғиждувон туман ҳокимининг 2004 йил 18 ноябрдаги 589-сонли
қарорига асосан Муҳаммедов Туйғунга 500 гектар ер майдони ажратилган. 2009
йил январь ойидаги Ғиждувон туман ҳокимининг узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасига асосан “Кўкча” ширкат хўжалигида жойлашган ер участкаси
даъвогарга ижарага берилган.
Ғиждувон туман ҳокимининг 2020 йил 2 октябрдаги 695-сонли қарорига
асосан “Кўкча” қоракўлчилиги наслчилик масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган жами 267398,1 гектар ер майдони туман захирасига
қайтарилган ва Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни
ривожлантириш қўмитасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи билан ўтказилган.
Ушбу қарор Бухоро вилоят ҳокимининг 03.10.2020 йилдаги 394-сонли қарори
билан тасдиқланган.
Ғиждувон туман ҳокимининг 2020 йил 16 октябрдаги 740-сонли қарорига
асосан Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни
ривожлантириш қўмитасига туман захира ерлари фонди ҳисобидан қўшимча
жами 10 047,3 гектар, шундан 5 гектар экин ери, 30 гектар бўз ери, 10 047,3
гектар яйлов ери, 15,6 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер
майдонлари доимий эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган.
Республика аэрогеодезия марказининг 2025 йил 15 декабрдаги
03/19-2220-сонли маълумот хатига кўра Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 30.01.2025 йилдаги ПФ-15-сонли фармони ҳамда Бухоро
вилоят ҳокимининг 111-2-0-F/25-сонли фармойишига асосан Ғиждувон
туманида Бухоро яйлов хўжалиги бошқармасига тегишли яйлов ер майдонлари
хатловдан ўтказилган ҳамда туман ҳокимининг 180-2-34-Q/25-сонли қарори
билан тасдиқланган. Мазкур хатлов ишларининг контурлар қайдномасига
асосан 1852, 1853, 1854, 1855, 1857, 1885, 1859, 1894,1903-контурлардан 1885
ва 1903-контурлар тўлиқ, 1894-контурнинг 9,16 гектар қисман яйлов хўжалиги
бошқармасининг “Кўкча” МЧЖсига тегишли эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2023 йилдаги
578-сон қарорига асосан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлариниг ер
ресурсларини хатловдан ўтказиш ва унинг натижаларини тасдиқлаш
тўғрисидаги қарорлари ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан
ўтказиш учун асос бўлмаслиги белгилаб қўйилган.
Кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилоят Ғиждувон
туман бўлимининг 2025 йил 12 сентябрдаги хатига асосан тумандаги “Кўкча”
МФЙ ҳудудида фаолият юритиб келаётган “Abdun sim
uh mm d Yusuf”
фермер хўжалигига туман ҳокимининг 2019 йил 23 майдаги 4688-сонли
қарорига асосан жами 418 гектар яйлов ер майдонлари чорвачилик йўналишида
фермер хўжалиги ташкил этиш учун ажратилган ва 2024 йил 31 октябрдаги
электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённомага асосан 93,7305
гектар яйлов ер майдонлари фермер хўжалиги номига ютиб олиниб, фермер
хўжалиги ўртасида узоқ муддатли ижара шартномаси имзоланган. Ҳозирда
ушбу ер майдонлари G S навигатор дастури орқали аниқлик киритииб,
чегаралар кўрсатилган, ҳамда ушбу ер майдонлари 20:11:41:01:01:049,
20:11:000023220 кадастр рақамлари билан “UZKAD” дастурига киритилиб,
1706215/Y-25006656 ва 1706215/Y-24005048 тартиб рақамли реестрлар билан
давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ушбу маълумотдан кўринишича, даъвогарнинг ер участкасига нисбатан
бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатига олинган ва яйлов ерларига бўлган ҳуқуқлари
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган.
Бундан кўринади-ки, жавобгарни мажбурий тартибда чиқариш сўралган
ер майдонларига бўлган ҳуқуқ даъвогарга тегишли ва ушбу ҳолат Давлат
кадастрлар палатасининг маълумотномаси, ер ижара шартномаси ҳамда мулкка
бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома
билан тўлиқ тасдиқланади.
Демак, мазкур ҳолатда мажбурий тартибда чиқариш сўралган жами
511,73 гектар ер майдонлари даъвогарга тегишли эканлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар бўлса-да, жавобгар ушбу ер майдонларини унинг қонуний эгаси
даъвогарга қайтармасдан, қайд этилган ер майдонларидан бугунги кунга қадар
ноқонуний фойдаланиб келган.
Жавобгарнинг қайд этилган ер майдонларидан ноқонуний фойдаланиб
келаётганлиги иш ҳужжатлари ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг
кўрсатмалари билан тўлиқ тасдиқланади. Жавобгар ушбу ҳолатларни инкор
этувчи далилларни судга тақдим этмади ҳамда ўзининг важ ва эътирозларини
тегишли далиллар асосида исботлаб бермади.
Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Шу билан бирга ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига
мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари
бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Мазкур ҳолатда жавобгарни мажбурий тартибда чиқариш сўралган ер
майдонларининг даъвогарга тегишли эканлиги юқорида қайд этилганидек, ер
участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома
билан тасдиқланиши лозим ва ушбу гувоҳнома даъвогар томонидан судга
тақдим этилган бўлиб, иш ҳужжатларида мавжуд.
Бундан кўринади-ки, жавобгар қайд этилган ер участкасидан
ўзбошимчалик билан фойдаланиб келган.
Ер кодекси 48-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига кўра қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланувчи ер эгалари, ердан
фойдаланувчилар ва ижарачилар ерларни муҳофаза қилиш юзасидан, шу
жумладан суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл
қўймаслик юзасидан ушбу Кодексга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига
мувофиқ чоралар кўришлари шарт.
Ер кодекси 91-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний
равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар
қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан
фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли
туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув
қарорига кўра амалга оширилади.
Қайд этилган ҳолатлар даъвогарнинг даъво талаблари асосли эканлигини
тасдиқлайди. Шу боис суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишнинг ҳақиқий
ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги илтимосномасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Кўкча” масъулияти чекланган жамияти ва “Рустам Низом Ферузбек”
фермер хўжалиги “Abdun sim uh mm d Yusuf” фермер хўжалигига тегишли
ер майдонидан мажбурий тартибда чиқарилсин.
“Кўкча” масъулияти чекланган жамияти ва “Рустам Низом Ферузбек”
фермер хўжалигидан солидар тартибда “Abdun sim uh mm d Yusuf” фермер
хўжалиги фойдасига олдиндан тўланган 824 000 сўм давлат божи ва 41 200
почта харажати ундирилсин.
“Кўкча” масъулияти чекланган жамияти ва “Рустам Низом Ферузбек”
фермер хўжалигидан солидар тартибда республика бюджетига 3 296 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса
кассация тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
О.Жамилов