← Назад
Решение #2833598 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| нинг | 274 | — | law | |
| ИПКнинг | 275 | — | law | |
| ИПКнинг | 273 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2502/21654-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья - С.Махмудова
Апелляция инстанцияда маърузачи
судья - М.Умматова
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида судья
М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ф.Миров ва
М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг суд
мажлиси котиблигида, тарафларнинг иштирокисиз, аризачи “ nv r K n Tr d
E
rt” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг қарздор
“ nv r K n E
rt” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб
топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул
қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 ноябрь кунги
ажримидан норози бўлиб, аризачи тугатиш бошқарувчиси томонидан берилган
апелляция шикояти асосида ишни, вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“ nv r K n Tr d E
rt” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, “ nv r K n E
rt” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда “қарздор” деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни
сўраган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 ноябрь кунги
ажрими билан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилган.
Аризачи биринчи инстанция судининг мазкур ажримидан норози бўлиб,
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
билан мурожаат қилган.
Апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ажримидан норози
эканлигини, хусусан суд томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни
қайтаришда хатоликка йўл қўйилганлигини, қарздорнинг 773 839 788,0 сўм
миқдоридаги қарздорлигини тасдиқловчи далиллар аризага илова қилиниб судга
тақдим қилинганлигини, ушбу қарздорликларни тўланмаган муддати
уч ойдан ортиқ муддатни ташкил қилишини, қарздор мавжуд қарздорликни
уч ойдан ортиқ муддат ичида тўламасдан келаётганлиги, Ўзбекистон
Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунининг 5-моддаси
биринчи қисмида назарда тутилган вақтинча тўловга қобилиятсизлик
аломатлари мавжудлигидан далолат беришини билдириб, биринчи инстанция
судининг ажримини бекор қилишни, қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган аризачи ва қарздордан вакиллар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб судлов ҳайъати ишни аризачи ва
қарздор вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади.
Суд мажлисига аризачидан вакил келмади, бироқ аризачи тугатиш
бошқарувчиси Ш.Обидов томонидан судлов ҳайъатига апелляция шикоятидан
воз кечиш ҳақида ёзма ариза тақдим қилинган.
Судлов ҳайъати, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, апелляция шикояти
бўйича апелляция инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим деб
ҳисоблайди.
ИПКнинг 275-моддасига кўра, апелляция шикояти берган шахс ишни кўриш
якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли.
ИПКнинг 273-моддаси 4-бандига кўра, апелляция шикояти иш юритишга
қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш
тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмларига биноан,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён
этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан, судлов ҳайъати суд харажатларини
аризачининг зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати аризачи апелляция
шикоятидан воз кечганлиги сабабли апелляция инстанциясида иш юритишни
тугатишни, апелляция шикояти беришда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини аризачининг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 273, 275-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
АЖРИМ
Қ И Л А Д И:
“ nv r K n Tr d E
rt” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчисининг апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин.
Апелляция шикояти беришда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
“ nv r K n Tr d
E
rt” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчисининг зиммасида қолдирилсин.
Апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда
айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича апелляция шикояти (протести)
билан судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмаслиги тушунтирилсин.
Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Ажрим устидан белгиланган тартибда ва муддатда Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи
М.Умаров
Ҳайъат аъзолари
Ф.Миров
М.Умматова