Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2502/4110 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cc9e24d8-c38b-411e-aa37-6ba2bc7f1c41 Claim ID PDF Hash 51745a4c41f68be9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
мазкур Кодекс 2034-моддаси мазкур Кодекс 2034 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
дор ФК 470-моддаси дор ФК 470 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2502/4110-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 15 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова, даъвогар “Xxxx” АЖнинг жавобгар “XXXX” ФХга нисбатан 5 194 510 сўм асосий қарз ва 850 932 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “Xxxx” АЖ (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “XXXX” ФХ (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 5 194 510 сўм асосий қарз ва 850 932 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК) 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Бироқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат қилмади. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг саккизинчи қисмига асосан, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар электр энергиясини етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, “Xxxx” АЖ Қашқадарё ҳудудий филиали Муборак туман электр таъминоти корхонаси ва “XXXX” ФХ ўртасида 180302-сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унинг 1-бандига кўра, корхона (даъвогар) тармоқлари орқали электр энергиясини истеъмолчига (жавобгар) етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 4.2-бандига кўра истеъмолчи энергия истеъмол қилишнинг белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, 01.11.2025 йил ҳолатига кўра етказиб берилган электр энергияси учун жавобгарнинг даъвогар олдидаги муддати ўтган асосий қарздорлиги 5 194 510 сўм ва 850 932 сўм пеняни ташкил этган. ФК 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 474-моддасига мувофиқ, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Бу миқдор ФК 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сонли “Электр-энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 8-бандига мувофиқ, истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида, улар томонидан хабардор қилиш тартиби орқали тегишли мурожаат тақдим этилган тақдирда эса — 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бунда, олдиндан ҳақ тўланмаган, шунингдек, 50-фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш шартларида ҳисоб-китоб қилувчи истеъмолчилар томонидан ойнинг охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган ҳолларда мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларга асосан электр энергияси етказиб берилганлиги ҳамда жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаслиги натижасида қарздорлик юзага келганлиги, қарздорлик бугунги кунга қадар тўлаб берилмаганлиги ҳолати иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди. Шунга кўра суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 850 932 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси истеъмолчилари ва электр билан таъминловчи ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандига кўра, ҳисобкитоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли суд даъво аризасининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, ФК 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатда суд талаб қилинган пеня миқдорини бажарилмаган мажбурият оқибатларига номутаносиб деб ҳисоблайди ва талаб қилинган пеня миқдорини 400 000 сўмга қадар камайтиришни ва қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунингдек, ИПК 118-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга биноан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Юқоридаги асосларга кўра суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 2034 , 2035 -моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “«XXXX” ФХ ҳисобидан даъвогар “Xxxx” АЖ фойдасига 5 194 510 сўм асосий қарз, 400 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “«XXXX” ФХ ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим. Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Муқумова