Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2302-2503/2383 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья AMANIYAZOV JALG‘AS JOLDASBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f032b7d8-9064-4829-8039-aa44b8ce7e3a Claim ID PDF Hash 364b0e187cf50299... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФК 419-моддаси ФК 419 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 7 834 символов
4-2302-2503/2383-сонли иқтисодий иш судья Ж.Ж.Аманиязов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 15 декабрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Аманиязовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Г.Базарбаеванинг котиблигида, ХХ нинг иштирокида, ХХнинг даъвогар ХХнинг манфаатини кўзлаб, жавобгар ХХдан 36 522 983,71 сўм пул маблағларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ХХ (бундан буён матнда – кенгаш деб юритилади) даъвогар ХХ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) нинг манфаатини кўзлаб, жавобгар ХХ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) дан 36 522 983,71 сўм пул маблағларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида кенгаш вакили даъво аризасида кўрсатилган талабларни қўллаб-қувватлаб, жавобгарнинг қарздорлиги судга тақдим этилган ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланишини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Даъвогар ва жавобгар вакиллари суд мажлисида қатнашмади ва ўзларининг ёзма фикрини судга тақдим қилмадилар. Суд иш ҳужжатларида уларнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига мувофиқ ишни уларнинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд кенгаш вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари олди-сотди шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. 2 ФК 419-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 27 февралда 56277-сонли ва 10 мартда 78490-сонли олди-сотди шартнома (фьючерс) лари тузилган бўлиб, мазкур шартномаларга биноан даъвогар маҳсулотни жавобгарга сотиш мажбуриятини, жавобгар эса бу маҳсулотни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартномаларга асосан даъвогар жавобгарга 633 250 000 сўмлик 93 125 килограмм пахта хомашёсини топширган. Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан BINETRO . GRO.UZ тизими орқали жавобгарга “Теримни рағбатлантириш тўғрисида” ги 7146090/1-сонли шартнома жўнатилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра жавобгар тарафлар ўртасида 2024 йил 25 сентябрда тузилган 7146090-сонли олди-сотди шартнома (фьючерс) сида назард тутилган пахта хом ашёси учун 2024 йил 9 октябрдан бошлаб, топширилган ҳар бир килограмм пахта хом ашёси учун 500 сўмдан рағбатлантириш маблағларини тўлаб бериш мажбуриятини олган. ФК 364-моддасининг учинчи қисмига асосан, шартнома тарафлардан бирининг оферта (шартнома тузиш ҳақида таклиф) йўллаши ва иккинчи тараф уни акцептлаши (таклифни қабул қилиши) йўли билан тузилади. Мазкур ҳолатда жавобгар “Теримни рағбатлантириш тўғрисида” ги 7146090/1-сонли шартномани имзоламаган бўлсада, ушбу шартнома шартларини бажаришга қаратилган ҳаракатларни амалга оширган, яъни жавобгар томонидан юборилган ҳисоб-фактурани қабул қилган ва қисман тўловларни амалга оширган. ФК 370-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда олган шахснинг унда кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш, тегишли суммани тўлаш ва ҳ. к.), агар қонунчиликда ёки офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади. Жавобгар пахта хомашёси ва рағбатлантириш харажатларини қисман тўлаган. Жавобгарнинг даъвогар олдида топширилган пахта хомашёси учун 2 772 483,71 сўм ва рағбатлантириш харажатларидан 33 750 500 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган. Ушбу ҳолатлар ишдаги тарафлар ўртасида имзоланган шартнома, солиштирма далолатномаси, ҳисоб-фактура ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар 3 бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу боис, суд даъво талабини 36 522 983,71 сўмга тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорига ўзғартириш киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорида базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида видеоконференцалоқа режимида ишни кўриш билан боғлиқ суд харажати тўланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган. Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўланган. Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини, республика бюджетига 730 459,67 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни, даъвонинг асоссиз қисми бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХдан даъвогар ХХнинг фойдасига 36 522 983,71 сўм қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХдан республика бюджетига 730 459,67 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар ХХдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. 4 Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья Ж.Ж.Аманиязов