← Назад
Решение #2833646 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 726 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 15 декабрь
4-1501-2503/21386-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили И.Одилов (ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар «ААААААА»
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «ААААААА» масъулияти
чекланган жамиятидан 182 439 000 сўм асосий қарз, 91 219 500 сўм пеня ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд
мажлисида, видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«ААААААА» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ААААААА»
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 182 439 000 сўм кўрсатилган хизмат ҳақи (асосий қарз), 91 219 500 сўм
пеня ва тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўрсатмаларини баён қилиб, даъво
аризасини қўллаб-қувватлаб, жавобгар суд мажлиси кунига қадарли ихтиёрий
равишда тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини ундиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси куни ва вақти тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор этилган бўлсада, судда вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси
биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, «ААААААА» масъулияти чекланган жамияти
(“Буюртмачи”) билан «ААААААА» масъулияти чекланган жамияти (“Юк
ташувчи”) ўртасида 2023 йил 15 ноябрь кунги 055-сонли юк ташиш шартномаси
тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Юк ташувчи” “Буюртмачи” билан ўзаро
келишилган ҳолда автомобилларда юкларни ва бошқа маҳсулотларни
“Буюртмачи”нинг манзилгохига махсус автомобилларда етказиб беришни,
“Буюртмачи” эса шартнома бўйича кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлашни ўз
зиммасига олади.
Шартномаларнинг 1.2-бандига кўра, шартнома суммаси 1 000 000 000 сўм
этиб,
5.1-бандида
эса
бажарилган
ишлар
тўғрисида
далолатнома
расмийлаштирилгандан сўнг, счёт-фактуралар расмийлаштирилгандан сўнг бир
кун ичида юк ташиш хизмати тўловларини 100% амалга оширилиши белгиланган.
2
Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 14.11.2024
йилдаги 338-сонли счёт фактура билан 38 550 000 сўмлик, 20.12.2024 йилдаги 386сонли счёт фактура билан 36 064 000 сўмлик, 387-сонли счёт фактура билан 36 064
000 сўмлик, 24.12.2024 йилдаги 398-сонли счёт фактура билан 49 210 000 сўмлик,
26.12.2024 йилдаги 400-сонли счёт фактура билан 36 316 000 сўмлик, 401-сонли
счёт фактура билан 36 316 000 сўмлик, 18.02.2025 йилдаги 033-сонли счёт фактура
билан 18 200 000 сўмликюк ташиш хизматлари кўрсатилган бўлсада, жавобгар
шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан, кўрсатилган хизматлар
қийматидан 182 439 000 сўм тўловларни муддатида амалга оширмасдан келган.
Ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган солиштирма ва бажарилган
ишлар далолатномалари, счёт-фактуралар билан ўз тасдиғини топган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 726-моддаси биринчи қисмига кўра, транспорт экспедицияси
шартномаси бўйича экспедитор ҳақ эвазига ва мижоз (юк жўнатувчи ёки юк
олувчи) ҳисобидан экспедиция шартномасида белгиланган юк ташиш билан
боғлиқ хизматларни бажариш ёки бажаришни ташкил этиш мажбуриятини олади.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган.
Юқоридаги ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар
ҳисобидан 182 439 000 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб, ушбу
суммани қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг
32-моддасига асосан 91 219 500 сўм пеня ундиришни сўраган. Пеня ҳисоб-китоби
даъво аризасида кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддасида “Етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб
олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.” – деб
белгиланган.
Судга тақдим қилинган пеня ҳисоб-китоби маълумотномасида жавобгар
тўловларни 298 кунга кечиктирганлиги, умумий ҳисобда 217 467 288 сўм пеня
ҳисобланганлиги, қонун талаби бўйича вужудга келган 182 439 000 сўм асосий
қарздорликнинг 50 фоизи, яъни 91 219 500 сўм миқдорида пеня ундириш
кўрсатилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 91 219 500 сўм пеня
ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
3
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан ва жавобгарни мулкий аҳволидан
келиб чиқиб, талаб қилинган пеняни 45 600 000 сўмгача камайтириб,
қаноатлантиришни ва пеняни қолган қисмини рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
талабларига кўра, иш бўйича ҳисобланган 5 473 170 сўм давлат божини
жавобгардан ундирилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 182 439 000 сўм асосий қарз, 45 600 000
сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодесининг 66-68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «ААААААА» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар
«ААААААА» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 182 439 000 сўм асосий
қарз, 45 600 000 сўм пеня ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «ААААААА» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан
5 473 170 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки
ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов