← Назад
Решение #2833679 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФК | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/XXX -сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил XX декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“Даъвогар номи” АЖнинг жавобгар «Жавобгар номи» АЖдан 2 575 286 660
сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Б.Саидов
(ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Даъвогар номи” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Жавобгар номи» АЖ (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 2 575 286 660 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида берган тушунтиришларида даъвони
қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор этилган, лекин суд мажлисида улардан вакил иштирокини
таъминламаган.
Суд ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди:
аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 5 январь куни 360006-сонли
шартнома тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар жавобгарга электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериши, жавобгар эса истеъмол
қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаши лозим бўлган.
Шу асосда, даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ
орқали етказиб бериб келган. Лекин, истеъмол қилинган электр энергиясининг
ҳақини жавобгар даъвогарга тўлаб бормаган.
Шу сабабли, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб,
жавобгар истеъмол қилган электр энергиясининг ҳақини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгар суд мажлиси бўлиб ўтадиган кунга қадар ҳам қарзни тўлаш
чораларини кўрмаган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия
билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Иш ҳужжатларида жавобгарнинг ҳақиқатан ҳам электр энергиясини
истеъмол қилиб келганлигини ва 2 575 286 660 сўм электр энергиясидан қарзи
мавжудлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд.
Шу сабабли, суд даъвони асосли деб баҳолаб тўлиқ қаноатлантиришни
лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши
белгиланган.
Юқоридагиларга асосланиб, даъвогарга жавобгардан 2 575 286 660 сўм
асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатини ундириш, давлат божини
жавобгар зиммасига юклаш лозим бўлади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Жавобгар номи» АЖ ҳисобидан:
- даъвогар “Даъвогар номи” АЖ фойдасига 2 575 286 660 сўм асосий
қарз ва 41 200 сўм почта харажати, жами 2 575 327 860 сўм;
- бюджетга 51 505 734 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига
бир ойлик муддат ичида апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов