← Назад
Решение #2833684 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 335 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 382 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4983-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ромитан тумани
2025 йил 15декабр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон
Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг жавобгар – «БУХОРО АГРО
КЛАСТЕР» масъулияти чекланган жамиятидан жами 188200000 сўм пеня
ундириш ва битимларни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган ишни даъвогар вакиллари Ў.Бозоров ва Р.Давлатовлар
(ишончнома асосида), жавобгар вакиллари А.Раҳимов ва Ш.Юнусовлар
(ишончнома асосида) иштирокида Ромитан туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - «БУХОРО
АГРО КЛАСТЕР» масъулияти чекланган жамияти билан 2023 йил 13 декабрда
тузилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги ДХШ/587-2023-сонли ва
ДХШ/588-2023-сонли битимларни бекор қилишни ва жавобгардан
188200000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасини
қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, хусусан, Ўзбекистон
Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва жавобгар – "БУХОРО АГРО
КЛАСТЕР" масъулияти чекланган жамияти ўртасида Аму-Бухоро ирригация
тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика
бошқармаси балансидаги Вобкент туманида жойлашган “Тонг-отар” насос
станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш
тўғрисида ДХШ/587-2023-сонли ва Ғиждувон туманида жойлашган “Оғитма”
насос станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга
бериш тўғрисида ДХШ/588-2023-сонли битимлар тузилганлигини, мазкур
битимлар бўйича жавобгар томонидан 2024 йилда жами 376400000 сўмлик
инвестиция киритиш мажбурияти олинганлигини, бироқ жавобгар битимда
белгиланган
инвестиция
киритмаганлигини
ва
мажбуриятлар
бажарилмаганлигини, жавобгар битим шартларини лозим даражада
бажармаганлигини, шу сабабли битимни бекор қилиш тўғрисида жавобгарга
таклиф хати юборилганлигини, бироқ жавобгар томонидан битимни ихтиёрий
бекор қилиш тўғрисида талабномага жавоб берилмаганлигини, битим шартига
асосан киритилмаган инвестиция миқдорига нисбатан жами 188200000 сўм
пеня ҳисобланганлигини, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни
сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабини тан
олмаслигини, ҳақиқатдан ҳам 2024 йилда киритилиши лозим бўлган
инвестиция
корхонаннинг
молиявий
аҳволи
оғрилиги
сабабли,
бажарилмаганлигини, шундан сўнг 2025 йил 03 январда битимларни бекор
қилиш тўғрисида даъвогарга ёзмма равишда таклиф берилганлигини, бироқ
таклиф инобатга олинмаганлигини, шундан сўнг ҳам бир неча маротаба
битимларни бекор қилиш бўйича яна таклиф хатлари берилганлигини, бироқ
битимларни бекор қилиш бўйича даъвогар бирор бир ҳаракат қилмаганлигини,
шу сабабли, 2025 йил 01 январдан 01 сентябрга қадар пеняни ҳам асоссиз
ҳисобланганлигини, чунки йил бошида битимни бекор қилиш тўғрисида
жавобгарнинг ўзи даъвогарга мурожаат қилганлигини, битимларни бекор
қилишга нисбатан эътирози йўқлигини, пеняни рад қилишни, сўрашди.
Суд, тарафлар вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб,
қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божи
ва почта харажатини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим деб топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар
– Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги
вазирлиги (битим матнида “Давлат шериги”) ва “Бухоро агро кластер”
масъулияти чекланган жамияти (битим матнида “Хусусий шерик”) ўртасида
2023
йил
13 декабрда Бухоро вилояти Вобкент туманида жойлашган Аму-Бухоро
ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва
энергетика бошқармаси ҳисобидаги “Тонг-отар” насос станциясини давлатхусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш тўғрисида битим
тузилган ва у 2023 йил 13 декабрда ДХШ/587-2023-сон билан реестрга
олинган.
Худди шундай, Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги (битим матнида “Давлат шериги”) ва “Бухоро агро
кластер” масъулияти чекланган жамияти (битим матнида “Хусусий шерик”)
ўртасида 2023 йил 13 декабрда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида
жойлашган Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги
насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳисобидаги “Оғитма” насос
станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш
тўғрисида битим тузилган ва у 2023 йил 13 декабрда ДХШ/588-2023-сон билан
реестрга олинган.
Битимлар шартларига кўра “Давлат шериги” “Тонг-отар” ва “Оғитма”
насос станцияларини 10 йил муддатга “Хусусий шерик”ка эгалик қилиш ва
фойдаланишга топшириш, “Хусусий шерик” объектни қабул қилиб олиш, уни
эксплуатация қилиш, модернизациялаш, молиялаштириш, бошқариш, электр
энергиясини иқтисод қилиш ва лойиҳа якунида объектни сифатли сақлаган
ҳолда давлат шеригига топшириш мажбуриятларини олган.
Битимларнинг 2.5-бандига кўра, хусусий шерик насос станциясини
сақлаш, реконструкция ва модернизация қилиш билан боғлиқ ишлар ва иш
фаолиятида объектларни сифатли сақлаш бўйича мажбуриятни ўз зиммасига
олган.
Тарафлар ўртасида тузилган битимларнинг инвестиция дастурига
мувофиқ, хусусий шерик – “Бухоро агро кластер” масъулияти чекланган
жамияти 2024 йилда “Тонг-отар” насос станциясига 207700000 сўмлик,
“Оғитма” насос станциясига 188700000 сўмлик, жами 396400000 сўмлик
инвестиция киритишни ўз зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгар
битимда
белгиланган
муддатларда
инвестиция
киритмаганлиги даъвогар ходимлари томонидан 2025 йил 19 августда
аниқланган ва бу ҳақда инвентаризация далолатномаси, инвестицияни
киритиш
режасининг
бажарилиши
тўғрисида
маълумотнома
расмийлаштирилган.
Шундан
сўнг,
даъвогар
2024
йилда
киритилмаган
396400000 сўм инвестиция суммасига 2025 йил 01 январдан 2025 йил
01 сентябрга қадар 242 кунга ҳаммаси бўлиб 188200000 сўм пеня ундириш,
шунингдек, битимни бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган. Даъвогар пенянинг ҳисоб-китобини судга тақдим этган.
Бинобарин, тарафлар ўртасида тузилган битимларнинг 14.2-бандида
битим бўйича тарафларнинг ҳар бири олган мажбуриятларини бажармаган
ҳолларда, бажарилмаган ёки кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият
бажарилмаган қисмининг 0.5 фоизи миқдоорида пеня тўлаши, бироқ бунда
пенянинг умумий суммаси битим бўйича бажарилмаган мажбурият
баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 335-моддасига кўра, агар
кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин
бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар
миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор
мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини
қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига
қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни
батамом рад этишга ҳақли.
Суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, гарчи
жавобгар томонидан мажбурият лозим даражада бажарилмаган бўлсада, бироқ
жавобгарнинг ўзи 2025 йил 03 январда даъвогарга битимларни бекор қилиш
юзасидан мурожаат қилганлиги, даъвогар битимларни бекор қилмасдан
асоссиз равишда 2025 йил 01 январдан бошлаб 2025 йил 01 сентябргача пеня
ҳисоблаганлиги ва натижада неустойканинг миқдорининг ошиб кетишига йўл
қўйганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 335моддаси талабидан келиб чиқиб, жавобгардан пеня ундириш талабини рад
этишни лозим деб топади.
Даъвогар тарафлар ўртасида 2023 йил 13 декабрда тузилган
ДХШ/587-2023-сонли ва ДХШ/588-2023-сонли битимларни бекор қилишни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 382-моддаси биринчи
қисмига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг
келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Ушбу
модданинг иккинчи қисми 1-бандига кўра, иккинчи тараф шартномани
жиддий равишда бузса, шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор
қилиниши мумкин.
Тарафлар ўртасида тузилган битимларнинг 8.1-бандида ДХШ
тўғрисидаги битим бошқа тараф ДХШ тўғрисидаги битимни жиддий равишда
бузган тақдирда суднинг қарори билан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши
мумкинлиги, битимнинг 8.3-бандида давлат шеригининг талаби бўйича –
хусусий шерик ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда битимнинг бекор
қилиниши белгиланган.
Жавобгар томонидан битимларда белгиланган муддатларда инвестиция
киритиш мажбурияти тўлиқ бажарилмаган бўлиб, ушбу ҳолатлар тузилган
далолатнома ва маълумотномалар билан ўз тасдиғини топади.
Гарчи, даъвогар 2025 йил 23 октябрда жавобгарга 5 кунлик муддат ичида
битимни бекор қилиш тўғрисида 1445-сонли таклиф хати юборган бўлсада,
ваҳоланки, жавобгарнинг ўзи 2025 йил 03 январда 19-1-сонли, 2025 йил
04 августда 22-462-сонли ва 2025 йил 19 августда 22-477-сонли таклиф
хатлари билан битимларни бекор қилишни сўраб келганлигини нобаттга олиб,
суд даъвогарнинг битимларни бекор қилиш талабини қаноатлантириш лозим
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 118-моддаси
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг тўртинчи қисмида агар иш ишда
иштирок этувчи шахс томонидан мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки
шартномада назарда тутилган низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш)
тартибини бузиш (талабномани жавобсиз қолдириш, талаб қилинган
ҳужжатларни жўнатмаслик) оқибатида юзага келган бўлса, суд ишнинг
натижасидан қатъи назар, суд харажатларини шу шахснинг зиммасига
юклатишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Суд, давлат божи ундириш масалаласини муҳокама қилиб,
жавобгарнинг ўзи битимларни бекор қилиш тўғрисида даъвогарга бир неча
маротаба мурожаат қилган бўлишига қарамай, даъвогар битимларни бекор
қилиш юзасидан зарур чораларни кўрмаганлиги сабабли, олдиндан тўланган
давлат божи ва почта харажатини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим деб
топади.
Суд, юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодекси 236, 335, 382-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 157, 176-180-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Даъвогар - Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Сув
хўжалиги вазирлигининг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
2. Тарафлар - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва
«БУХОРО АГРО КЛАСТЕР» масъулияти чекланган жамияти ўртасида
2023 йил 13 декабрда тузилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги
ДХШ/587-2023-сонли ва ДХШ/588-2023-сонли битимлар бекор
қилинсин.
3. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
4. Олдиндан тўланган далат божи ва почта харажати даъвогар зиммасига
қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу
суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач,
олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилиши мумкин.
Судья
Н.Зоиров