← Назад
Решение #2833689 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| онуни | 22 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/9847-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Қарши шаҳри
2025 йил 15 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаева котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“
АЖ манфаатида жавобгар “
” ФХга нисбатан 56 213 000 сўм
асосий қарз ва 5 621 300 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни, тарафлардан: даъвогар вакили xxxxx (ишончнома асосида)
иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “ xxx акциядорлик жамияти (бундан буён матнда –
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “
” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар
деб
юритилади)дан
56 213 000 сўм асосий қарз ва 5 621 300 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
тўлиқ қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида келтирилган важларини такрорлаб,
суддан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят
ҳудудий бошқармаси ва жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади ва
низо юзасидан муносабат билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар лизинг
шартномасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “
АЖ (лизингга берувчи)
ҳамда “
” ФХ (лизингга олувчи) ўртасида 2017 йил 28 ноябрда 17/05-4617-сонли лизинг шартнома и тузилган бўлиб, унга кўра, лизинг берувчи
(даъвогар) лизинг олувчига 10 йил муддатга 1 дона “N w H ll nd
T60704WD” русумли тракторни лизинг шартлари асосида фойдаланишга
топшириши, жавобгар эса лизинг тўловларини жадвал асосида ўз вақтида
тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2017 йил 30 декабрдаги топширишқабул қилиш далолатномасига асосан қиймати 625 900 000 сўм бўлган
лизинг объекти “N w H ll nd T60704WD” русумли тракторни топширилган.
Шартноманинг 4.5-бандига кўра, Лизинг тўловлари ушбу
шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланган 1-иловасида кўрсатилган
санасида тўлов графиги асосида аннутет усулида ҳисобланади ва Техника
ЛИЗИНГ ОЛУВЧИга топширилган ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар 3 (уч)
ойлик давр учун, ана шу ҳар 3 ойлик даврнинг охирги иш кунигача (29-31 охирги банк иш куни қайси санага тўғри келишига қараб) бўлган муддатда
тўлаб берилиши белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан ўз мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмаган, натижада 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига лизинг тўловларидан
жами 56 213 000 сўм асосий қарз ва 5 621 300 сўм пеня қарздорлиги ҳосил
бўлган.
ФК 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи
тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг
олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади,
лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК 590-моддасига кўра, лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг
объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек
лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
ФК 597-моддасига асосан агар лизинг шартномасида бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши,
мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз
ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши,
сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт.
“Лизинг тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
22-моддасига мувофиқ лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти
қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг
берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
Лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига
тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари
ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини
асосли деб ҳисоблаб, жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 ноябрь
ҳолатида лизинг тўлови бўйича 56 213 000 сўм асосий қарздорликни ташкил
этиши ўз тасдиғини топганлиги сабабли, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари даъвогар жавобгардан 5 621 300 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Шартноманинг 8.3-бандига кўра, лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, лизинг
олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган умумий тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши
белгиланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъво аризасининг пеня ундириш
тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги
163-сонли қарориинг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг
326-моддасига
мувофиқ,
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд тарафлар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини инобатга
олиб, талаб қилинган 5 621 300 сўм пеня миқдорини 800 000 сўмга
камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи
қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга биноан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,
118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “
” ФХ ҳисобидан даъвогар “
АЖ фойдасига 56
213 000 сўм асосий қарз, 800 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта ҳаражати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “
” ФХ ҳисобидан Республика бюджетига 1 236 686
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Муқумова