Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/21862 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ad71ce9e-365a-4be3-a037-73e7208211a6 Claim ID PDF Hash 06ba7edf595d9203... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 735-моддасининг 1-қисми аролик кодекси 735 1 code_article
ФКнинг 736-моддасининг 2-қисми ФКнинг 736 2 law
олларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси олларда ушбу Кодекс 734 code_article
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс 327 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 15 декабрь 4-1501-2502/21862-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раисилигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Юсупов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «****************************» АТБ манфаатида жавобгар – ЯТТ «****************************» ҳисобидан 64 000 000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи ва 5 793 018 сўм миқдорида кредит фоизи қарздорлиги ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар «****************************» АТБнинг Фарғона минтақавий филиали ва жавобгар ЯТТ «****************************» ўртасида 2025 йил 26 май куни 327-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк муассасаси қарздорга тадбиркорлик мақсадида 64 000 000 сўм миқдорида кредит маблағларини ажратиши, қарздор эса кредит маблағларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммаларига олган. Кредит шартномаси иловасига қарздор кредит асосий қарзи ва фоизларини шартнома иловасида белгиланган миқдорларда тўловларни тўлаши лозим бўлган. Қарздор мунтазам равишда кредит асосий қарзи ва фоизи тўловларини кечиктириб, муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган. Қарздор ЯТТ «****************************» томонидан 2025 йил 05 ноябрь ҳолатига муддати ўтган кредит фоизидан 5 793 018 сўм миқдорида қарздорлик вужудга келган. Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «****************************» АТБ манфаатини кўзлаб, жавобгар ЯТТ «****************************»га нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар ЯТТ «****************************» ҳисобидан кредитнинг асосий қисмидан 64 000 000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи ва 5 793 018 сўм миқдорида кредит фоизи қарздорлиги ва суд харажатларини жавобгардан ундиришни, ишни палата вакили иштирокисиз ўтказишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, даъво талабларини қувватлаб, судга маълумотнома тақдим қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига вакил иштироки таъминланмади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига асосан жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидагиларга асосан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасининг 1-қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт” деб белгиланган. ФКнинг 736-моддасининг 2-қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли” деб белгиланган. ФК 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган. ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. ФК 736-моддаси биринчи қисмига кўра Агар қонунчиликда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак. Даъвогар томонидан муддати ўтган кредит фоизларини тўлаш тўғрисида жавобгар номига юборилган талабнома ижросиз қолдирилган. Шу боис, даъвогар фойдасига жавобгардан кредит тўловларини ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарори 9-бандида “Судлар инобатга олишлари лозимки, кредит мажбуриятларининг ижроси кечиктирилган давр учун неустойка (пеня ва жарима шаклида) ёки мажбуриятларнинг бажарилишини ўз вақтида таъминламаганлик учун оширилган фоизлар белгиланишидан фарқли ўлароқ, кредит шартномасида мазкур шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши муддати кредит ташкилоти томонидан узайтирилган тақдирда кредитдан фойдаланганлик учун фоиз устамасининг оширилиши (кўпайтирилиши) назарда тутилиши мумкин. Кредит шартномаси бўйича асосий қарзни (ёки асосий қарзнинг бир қисмини) қайтариш муддати узайтирилган даврдаги банк фоизлари устамасининг оширилиши қарздор томонидан мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун тўланадиган неустойка ёки оширилган фоизлар шаклидаги жавобгарлик бўлмай, судлар томонидан унга кредит маблағларидан фойдаланганлик учун шартномавий тўлов шакли сифатида қаралиши лозим” – деб тушунтириш берилган. Даъвогарнинг берган кўргазмаси ва судга тақдим қилинган маълумотномасига асосан жавобгар томонидан кредит қарздорлиги тўланмаган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1.3-бандида қарз олувчи томонидан мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда банк кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириш ҳуқуқи кўрсатилган. Шу боис, суд даъвонинг жавобгардан муддати ўтмаган кредит асосий қарзи ва унга нисбатан муддати ўтган кредит фоиз тўловларини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, 64 000 000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи ва 5 793 018 сўм миқдорида кредит фоизи қарздорлигини ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топди. Баён қилинганларга асосланган ҳолда, суд, даъвони тўлиқ қаноатлантириб, даъвогар «****************************» АТБ фойдасига жавобгар ЯТТ «****************************»дан кредитнинг асосий қисмидан 64 000 000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи ва 5 793 018 сўм миқдорида кредит фоизи қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига мувофиқ ишни кўриш билан боғлиқ ҳисобланган 1 395 860,36 сўм давлат божини жавобгар ЯТТ «****************************»дан ундириш лозим бўлади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар «****************************» АТБ фойдасига жавобгар ЯТТ «****************************»дан 64 000 000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи ва 5 793 018 сўм миқдорида кредит фоизи қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ЯТТ «****************************» ҳисобидан 1 395 860,36 сўм миқдорида давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2025 йил 15 декабрь 4-1501-2502/21862-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раисилигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Юсупов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «****************************» АТБ манфаатида жавобгар – ЯТТ «****************************» ҳисобидан 64 000 000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи ва 5 793 018 сўм миқдорида кредит фоизи қарздорлиги ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар «****************************» АТБ фойдасига жавобгар ЯТТ «****************************»дан 64 000 000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи ва 5 793 018 сўм миқдорида кредит фоизи қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ЯТТ «****************************» ҳисобидан 1 395 860,36 сўм миқдорида давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова