Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2502/4029 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ғиждувон деҳқон бозори Ответчик / Подсудимый Ғиждувон асл файз
Source ID 963fd154-dd79-4639-b89c-c023cf10f3c1 Claim ID PDF Hash ae1ea63b218b3b20... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 228-моддаси ФКнинг 228 law
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 72-моддаси тисодий процессуал кодекси 72 code_article
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФКнинг 541-моддаси ФКнинг 541 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2502/4029-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 15 декабрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, “Ғиждувон деҳқон бозори” АЖ вакиллари О.Яҳёев, Р.Насимов (ишончнома асосида), жавобгар “Ғиждувон асл файз” МЧЖ вакили Н.Эргашев иштирокида, даъвогар “Ғиждувон деҳқон бозори” АЖнинг жавобгар “Ғиждувон асл файз” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ер майдони ва бино иншоотдан мажбурий тартибда чиқариш ва 74 848 440 сўм ер ижара тлови ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ғиждувон деҳқон бозори” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ғиждувон асл файз” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)ни нисбатан ер майдони ва бино иншоотдан мажбурий тартибда чиқариш ва 74 848 440 сўм ер ижара тўлови ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари бинодан ноқонуний фойдаланиб келаётганлигини билдириб, ер ижара тўловлари тўланмаётганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарда мулк ҳуқуқи йўқлигини, ижара шартномаси тузилмаганлигини маълум қилиб, даъвони рад этишни сўради. Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини мутаносиб равишда ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бухоро вилоят ҳокимининг 03.04.2018 йилдаги 199-сонли қарори билан “Ғиждувон деҳқон бозори” АЖга 90 000 метр кв. ер майдони ажратилган бўлиб, жамиятнинг умумий ер майдони 121,141 кв.м. этиб белгиланган. Кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатасининг 24.04.2025 йилдаги РГИЖТ37230591-регистрнинг тартиб рақами, кадастр 20:11:42:01:05:02298-0001, давлат рўйхатидан ўтказилган даъвогарга тегишли бўлган умумий майдони 83 570 кв. метр ташкил қилади. Мазкур кадастра ҳужжати ерга нисбатан мулк ҳуқуқи мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК деб юритилади) 84-моддасининг биринчи қисмига кўра, кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Шунга асосан даъвогарнинг қайд этилган мулкка (ер участкасига нисбатан кадастр рақами 20:11:42:01:05:02298-0001) бўлган ҳуқуқлари кадастр органи томонидан 24.04.2025 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган. Кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатасининг 24.04.2025 йилдаги ГИЖТ37230591-регистрнинг тартиб рақами, кадастр 20:11:42:01:05:02298-0001, давлат рўйхатидан ўтказилган даъвогарга тегишли бўлган 276,1 кв.метрли умумий овқатланиш ошхонаси ва 142,44 кв. метр ер тўласи билан биноиншоотни жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаш натижасида 2025 йил 24 апрелдан 2025 йил 31 октябргача ер ижара тўловлари тўланмаганлиги оқибатида77 848 440 сўм (1 кв.м. учун 31 000 сўм жами 418,54 кв.м.*31000=12 974 740*6 ой=77 848 440) миқдорида қарздорлик вужудга келган. Демак, мазкур ҳолатда даъвонинг жавобгарни даъвогарга тегишли бўлган бино-иншоотдан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги талаби асосли ҳисобланади. Чунки, ФКнинг 228-моддасига кўра, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация). Қайд этилганлардан кўринади-ки, жавобгарни мажбурий тартибда чиқариш сўралган ер майдонларига бўлган ҳуқуқ даъвогарга тегишли ва ушбу ҳолат ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома билан тўлиқ тасдиқланади. Жавобгарларнинг қайд этилган бино-иншоотдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги иш ҳужжатлари ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмалари билан тўлиқ тасдиқланади. Жавобгар ушбу ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмади ҳамда ўзининг важ ва эътирозларини тегишли далиллар асосида исботлаб бермади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Мазкур ҳолатда жавобгарни мажбурий тартибда чиқариш сўралган ер майдонларининг даъвогарга тегишли эканлиги юқорида қайд этилганидек, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома билан тасдиқланиши лозим ва ушбу гувоҳнома даъвогар томонидан судга тақдим этилган бўлиб, иш ҳужжатларида мавжуд. Бундан кўринади-ки, жавобгар қайд этилган кўчмас мулкдан ўзбошимчалик билан фойдаланиб келган. Шу боис даъво талабини қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек даъвогар жавобгардан 2025 йил 24 апрелдан 2025 йил 31 октябргача тўланмай қолган 77 848 440 сўм ер ижара тўловлари ундиришни сўраган. ФКнинг 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. ФК 544-моддасининг биринчи қисмига кўра ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Бироқ даъвогар томонидан жавобгар билан ижара шартномасини тузиш чоралари кўрилмаган. Ижара шартномаси офертаси 2025 йил 24 майда “Ғиждувон асл файз” МЧЖга номига ёзилган бўлсада, Ғиждувон тумани Сармижон МФЙ Гаждумак қишлоғида яшовчи Саъдуллаев Содиққа юборилган. Даъвогар томонидан жавобгарга ҳисобварақ фактура тақдим қилинмаган. ФКнинг 541-моддасига кўра ижарага берувчи ижарага олувчига молмулкни шартнома шартлари ва мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолатда топширмоғи лозим. Мол-мулкни топширишга тайёрлаш, шу жумладан топшириш далолатномасини тузиш ва имзолашга тақдим этиш ижарага берувчининг бурчи бўлиб, унинг ҳисобидан амалга оширилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъвонинг ушбу талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “Ғиждувон асл файз” масъулияти чекланган жамияти “Ғиждувон деҳқон бозори” АЖ тегишли бўлган Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатасининг 24.04.2025 йилдаги ГИЖТ37230591-регистрнинг тартиб рақами, кадастр 20:11:42:01:05:02298-0001, давлат рўйхатидан ўтказилган ер майдони 276,1 кв.метр умумий овқатланиш ошхонаси ва 142,44 кв. метр ер тўласи билан бино-иншоотдан мажбурий тартибда чиқарилсин. “Ғиждувон асл файз” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетга 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. “Ғиждувон деҳқон бозори” АЖдан республика бюджетига 1 556 969 сўм давлат божи ундирилсин. “Ғиждувон асл файз” масъулияти чекланган жамиятидан “Ғиждувон деҳқон бозори” АЖ фойдасига 41 200 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундирилсин. “Ғиждувон асл файз” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин. Судья О.Жамилов