Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/8925 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4a6c0995-59a8-4b1d-b5f9-2bea0f60e2f6 Claim ID PDF Hash 8d7871403612fa7e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онуннинг 86-моддаси онуннинг 86 law
онун 52-моддаси онун 52 law
онун 140-моддаси онун 140 law
онун 26-моддаси онун 26 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 150-моддаси онуннинг 150 law
Текст решения Оригинал (узб.)
********-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Бухоро шаҳри 2025 йил 15 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ****** раислигида, судья ёрдамчиси ******нинг котиблигида, кредитор ****** масъулияти чекланган жамиятининг қарздор ****** масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни қарздор муваққат бошқарувчиси ****** иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: кредитор ****** масъулияти чекланган жамияти (матнда кредитор деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор ****** масъулияти чекланган жамияти (матнда қарздор деб юритилади)ни умумий тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни сўраган. Суднинг 2025 йил 17 октябрдаги ажрими билан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, унга нисбатан кузатув тартибтаомили жорий этилган. Қарздорнинг муваққат бошқарувчиси этиб ****** тайинланган ва унинг зиммасига “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (матнда Қонун деб юритилади)га мувофиқ белгиланган вазифаларни бажариш масъулияти юкланган. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи қарздор томонидан кредиторлар олдидаги мажбурияти бўйича вужудга келган қарзини узоқ муддатдан буён тўламасдан келганлигини, 2025 йил 26 ноябрда ўтказилган кредиторлар йиғилишида қарздорни банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги сабабли аризани қаноатлантиришни сўради. Қарздор ва кредитор суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Қарздор муваққат бошқарувчи томонидан суднинг ажримига асосан кузатув тартиб-таомили жараёнида қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилинганлиги, таҳлил қилиш натижаларига кўра жамиятнинг пул воситалари, юқори ликвидли активлари кредиторлар талабларини тўлиқ қондириш учун ҳозирги кунда етарли эмаслиги, қарзларни ўз маблағи орқали қайтариш имкониятлари чекланганлиги, корхонанинг асосий воситалари сезиларли даражада эскирганлиги, корхона зарарга ишлаб келганлиги, тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги маълум қилинган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни ва қарздорни банкрот деб топишни, унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб топади. 2 Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор тадбиркорлик субъекти сифатида Бухоро шаҳар ҳокимлиги 1994 йил 21 октябрда ******-сон билан давлат рўйхатидан ўтган ва унга СТИР рақами – ****** берилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ******-сонли иш юзасидан қабул қилинган 2025 йил 24 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан қарздор ****** масъулияти чекланган жамиятидан кредитор ****** масъулияти чекланган жамияти фойдасига 322.897.364 сўм асосий қарздорлик, 1.000.000 сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Қарздорлик қарздор томонидан уч ойдан ортиқ муддат давомида тўланмасдан келинган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасининг биринчи қисмига кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломати ҳисобланади. Кузатув тартиб-таомили жараёнида муваққат бошқарувчи томонидан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилганлиги ҳақида “Биржа” иқтисодий газетасининг ******-сонли нашрида эълон берилган, кредиторларнинг талаблари реестри тузилган ва қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиниб, қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш чоралари кўрилган. Бироқ, муваққат бошқарувчининг тегишли ташкилотлардан олинган жавоб хатларига асосан қарздорнинг мол-мулклари ва бошқа активлари мавжуд эмас. Кредиторлар йиғилишининг 2025 йил 26 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган кредиторлар талаблари реестрига кўра қарздорнинг жами 2 та кредиторлар олдидаги уч ойдан ошган, яъни муддати ўтган қарздорлиги жами ******сўмни ташкил қилади. Муваққат бошқарувчи томонидан Қонуннинг 86-моддасига асосан қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиш натижаларига кўра судга тақдим этган ҳисоботида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга эмаслиги, ўз айланма маблағлари билан таъминланмаганлиги, сўнгги 3 ой мобайнида зарар билан ишлаётган ва паст рентабелли ҳисобланиши қайд этилган. Бинобарин, суд мазкур ҳолатда қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги аломатлари мавжуд ва қарздор томонидан кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга қодир эмас деб ҳисоблайди. 2025 йил 26 ноябрда ўтказилган кредиторлар йиғилишида муваққат бошқарувчисининг ҳисоботи ва кредиторлар талаблари реестри тасдиқланган ва қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат қилиш, тугатиш бошқарувчиси сифатида ******нинг номзодини тасдиқлаш, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили жараёнида суд бошқарувчисига тўланадиган иш ҳақи 3 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 баравари (15 х 1.271.000) 19.065.000 сўм миқдорда белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қонун 52-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қонун 140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади. Шу сабабли суд кредиторнинг аризасини қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топишни, унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим топади. Қонун 26-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг молмулки ҳисобидан тўланади. Суд, қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашга монелик қилувчи ҳолатлар мавжуд эмаслиги сабабли, ******ни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, тугатиш бошқарувчисига тугатиш ишлари учун ўз вазифаларини бажарганлиги учун ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 (етти) баравари миқдордаги ҳақни тасдиқлашни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, ариза қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни, қарздордан тугатиш бошқарувчиси орқали кредитор фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва 1.236.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқорида баён этилганларга кўра, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 26, 52, 140 ва 167-моддалари ва ИПКнинг 118, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Кредитор ****** масъулияти чекланган жамиятининг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор ******масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш ишларини олиб бориш учун 6 (олти) ой муддат белгилансин. Қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб ******тайинлансин ва унинг зиммасига: 4 Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун юбориш (муддат 15 (ўн беш) кун); Тугатишга доир иш юритиш ишларини “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида олиб бориш, қарздорнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, унинг дебитор қарздорлиги ва мол-мулкини аниқлаш чоралари кўриш, кредиторлар талабларини Қонуннинг 150-моддасида белгиланган тартибда қаноатлантириш; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”га асосан қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этиш (муддат 1 (бир) ой); Тугатишга доир иш юритиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ойнинг якуни билан судга жорий ҳисоботлар тақдим этиш; “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган суд бошқарувчисининг мажбуриятларини оғишмай бажариш; Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили натижалари тўғрисидаги ҳисоботни белгиланган муддатда ўз вақтида тақдим этиш вазифалари юклатилсин. Қарздор “ in fsh ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили жараёнида тугатиш бошқарувчиси ******га ҳақ тўлаш миқдори қарздор мол-мулки ҳисобидан ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баравари (7 х 1.271.000) 8.897.000 сўм миқдорда тасдиқлансин. Қарздор ****** масъулияти чекланган жамиятидан тугатиш бошқарувчиси орқали кредитор ****** масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва 1.236.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья ******