Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2504/14116 Дата решения 15.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение JIZZ SUV ` IN I Ответчик / Подсудимый JIZZ NEF B Z
Source ID 87ab579a-88a3-4bbd-9ef0-0e095a9bfdea Claim ID PDF Hash d1b8196f9ffbdbe6... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 131-моддаси тисодий процессуал кодекси 131 code_article
онунининг 15-моддаси онуни 15 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения 3 084 символов
4-1301-2504/14116-сонли иқтисодий иш ЖИЗЗАХ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Жиззах шаҳри 2025 йил 15 декабрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг даъвогар “JIZZ SUV ` IN I” АЖ манфаатида жавобгар “JIZZ NEF B Z ” МЧЖ ҳисобидан 604 800 000 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган суммани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили Ғ.Қаххоров (ишончнома асосида) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (кейинги ўринларда палата деб юритилади) “JIZZ SUV ` IN I” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “JIZZ NEF B Z ” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 604 800 000 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган суммани ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга тарафлар ўртасида 2025 йил 25 ноябрда тузилган медиатив келишувни судга тақдим қилди ва даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб, ҳал этиши мумкин. Медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Медиатив келишув биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасига мувофиқ медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 3 5 -бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради. Суд, тақдим этилган медиатив келишув битимини ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 130, 131, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг даъвогар “JIZZ SUV ` IN I” АЖ манфаатида жавобгар “JIZZ NEF B Z ” МЧЖдан 604 800 000 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган суммани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Р.Турсункулов