← Назад
Решение #2833726 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law |
Текст решения
7 671 символов
4-1301-2501/15394-сонли иқтисодий иш
судья О.С.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шаҳри
2025 йил 15 декабр
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, **********нинг даъвогар «**********»
АТБнинг манфаатида, жавобгар «**********» фермер хўжалигига нисбатан берган
256 000 611 сўм кредит асосий қарзи ва 10 490 787 сўм кредит фоизи қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Жиззах туманлараро
иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, **********нинг
(ишончномага асосан) иштирокида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
********** «**********» АТБ (кейинги ўринларда Банк ёки даъвогар деб
юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, «**********» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда Қарздор ёки
жавобгар
деб
юритилади)га
2024
йил
6 февралдаги кредит шартномаси бўйича 560 196 000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратилганлиги, бироқ шартнома мажбуриятлари қарздор томонидан ўз вақтида
бажарилмаганлиги натижасида кредит қарзидан 256 000 611 сўм ва фоизидан қарзи
10 490 787 сўмни ташкил этиши, жавобгарнинг ер майдонларида пахта хом ашёси
мавжуд эмаслиги ва ушбу қарзларни тўлаш имконияти йўқлиги, шунингдек жавобгар
ҳам тушунтириш хати орқали ушбу қарзларни тўлаш имконияти йўқлигини маълум
қилганлигини, кредит қарздорлигини тўламасдан келаётганлигини баён қилиб,
қарздордан банк фойдасига 256 000 611 сўм кредитнинг асосий қарзини ва 10 490 787
сўм кредит фоизидан бўлган қарзини ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни
кўришни мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили жавобгар суд
мухокамасига қадар қарзларини қисман тўлаб асосий қарзи 1 000 000 сўмни, фоизи
эса 50 000 сўмни ташкил этиши маълум қилиб, шу суммага даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида қатнашган прокурор жавобгар суд мухокамасига қадар
қарзларини қисман тўлаб берганлиги боис, қолган қарзини ва фоизини ундириб
беришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича кўргазмасини прокурорнинг фикрини
тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
2
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, «Даъвогар» (Банк) билан «Жавобгар» (Қарз олувчи) ўртасида 2024 йил 6
февралда кредит шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, Банк Қарз олувчига 2024 йил пахта хом ашёсини етиштириш
харажатларини молиялаштирш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Жамғармаси маблағлари ҳисобидан қарз олувчининг аризасида кўрсатилган
тупроқнинг бир бонитет балига нисбатан норматив хосил қийматининг 60 фоизигача,
тайёрлов корхонаси томонидан бўнак тариқасида ўтказиб берилган уруғлик
қийматини
инобатга
олган
ҳолда
560 196 000 сўм миқдорида кредит бериши, Қарз олувчи Банкдан олинган кредитни
ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини олган.
Кредит шартнмоасининг 3.2.9-бандига асосан қарздор томонидан
етиштириладиган ҳосил (пахта) кредит қарздорлигини қоплашга етарли бўлмаганда
банк ажратилган кредит қарзини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада
белгиланган муддатидан олдин қайтариш бўйича ваколатли судга даъво аризаси
киритишга ҳақли эканлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК)нинг
744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа
кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи
эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Банк томонидан Қарз олувчига 560 196 000 сўм кредит маблағи ўтказиб
берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасида қарздор кредитни ва унга
ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлиқ
қайтарилиши ҳамда тўланилишини таъминлаш мажбуриятини олган.
Қарз олувчи ва банк томонидан кредит шартномасининг иловасига асосан
ажратилган кредитни қайтариш жадвали тасдиқланган.
ФКнинг 236-моддасига мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздорга бир неча бор ёзма
равишда огоҳлантирилган. Лекин, қарздор шартнмоа бўйича зиммасига олган
мажбуриятни бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит
фоизини қайтармаган.
Бироқ, суд мухокамасига қадар жавобгар қарзларини қисман тўлаб, асосий
қарзи 1 000 000 сўмни, фоизи қарзи 50 000 сўмни ташкил этиши тўғрисида
даъвогарнинг вакили судга маълумотнома тақдим этди.
ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни
қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу
мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли
фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
3
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар қарзларини қисман бартараф этганлиги боис,
тўланмаган қарзни ва фоизни ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу ҳолатда, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Қайд этилганларга мувофиқ, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига кредит асосий қарзи ва фоизларини ундиришни
лозим топди.
Жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта
харжати ва Республика бюджетига 5 329 827 сўм давлат божи ундиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236,
270, 279, 280, 736, 744-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб суд-,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «**********» фермер хўжалигидан АТБ “**********” фойдасига
1.000.000 сўм кредитнинг асосий қарзи ва 50.000 сўм кредит фоизидан бўлган қарзи
ундирилсин.
Жавобгар «**********» фермер хўжалигидан:
- даъвогар «**********» АТБ фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм
почта харажати;
- Республика бюджетига 5 329 827 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти(протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида
кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов